Наманганда коллеж ўқувчилари синфдошини уриб ўлдирди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Шаханд агроиқтисодиёт коллежининг ўқувчилари ўз синфдошини 1 июнь куни уриб ўлдирди. Бу ҳақда хабар берган воқеа гувоҳларидан бирининг айтишича, ўлган бола “мен рўзадорман, уришмайман”, деганига қарамасдан уни ўртага олиб тепишган.

Тўрақўрғон туманидаги Шаханд агроиқтисодиёт коллежининг 2-босқич талабаси 19 яшар А.Т.1 июнь куни тушга яқин ўз синфдошлари калтагидан сўнг вафот этди.

Бу воқеа ҳақида хабар берган, исми сир қолишини сўраган коллеж ўқитувчиларидан бирининг айтишича, фожиага олиб келган бу жанжал коллеж ҳовлисидан бошланган.

– Боланинг синфдошларидан бирининг менга айтишича, аввал коллежнинг ичкарисида жанжал бўлган. Кейин уч бола уни коллеждан ташқарига туртиб, ниқтаб олиб чиқишган. Коллеждан ўнг томонга юришганда, у бола тўхтаб синфдошларига “мен рўза тутганман, мен ҳеч ким билан уришмайман” деган ва орқага қайтмоқчи бўлиб юрган. Шунда ўша уч боладан бири бориб урган ва қолганлари ёпишган. Бола қаршилик кўрсатмаган ва болалар уни ерда роса уриб тепишган. Бола ҳушидан кетиб ётиб қолган ва ўша жойнинг ўзида вафот этган, дейди ўқитувчилардан бири.

Ўқитувчининг айтишича, марҳум ўқувчи коллежда яхши ўқиган, одобли болалардан бири бўлган.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармасининг мулозими А.Т.ни калтаклашда иштирок этган болалар ушланганини айтди. “Бу болалар ҳаммаси синфдошлар. Ҳақиқатан ҳам бола рўзадор бўлган экан. Ҳозир у болалар қўлга олинган, суриштирув ишлари олиб бориляпти. Бу воқеа юзасидан жиноят иши очилган”, деди ички ишлар бошқармаси мулозими.

Коллеж талабасининг фожиали ўлимига олиб келган низонинг сабаблари ошкор қилинмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каттақўрғон туманида тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Каттақўрғон тумани Зарқўрғон маҳалласида яшаган тўрт кишидан иборат оила 2 январга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда "UZ24" нашри хабар бермоқда. ...

Файзуллахон отахонов: дадам ва “бу кунлар” асарлари ҳақида холис фикр билдиринглар

Дадам Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 2017 йил 27 сентябр куни эрталаб Тошкент вақти билан 05:20 да Тошкент аэропортига қўнганлар. Тахминан 7 ларда қўллари кишанланган ҳолда ...

Туркманистон нефтегаз давлат компаниялари нолга тенг кредит рейтингига эришди

Туркманистондаги давлатга қарашли йирик нефтегаз компаниялари, дастлабки маълумотларга кўра, хориждаги ҳамкорларига 20 миллион доллардан ортиқ қарздор бўлган, дея баёнот ...