Марғилондаги 1-меҳрибонлик уйидаги жиноятлар ҳақида репортаж

2017 йилнинг декабрь ойида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жойлашган 1-меҳрибонлик уйида болаларнинг зўрланиши ҳақидаги даҳшатли миш-мишлар кенг тарқалди. Маълумки, бундай муассасалардаги мавжуд шароитлар ҳавас қиладиган даражада бўлмайди. Бундай жойларда болалар тўйиб овқат емаслиги, уларнинг гигиена қоидаларига риоя этиши учун шароит яхши бўлмаслиги, тоза буюмлар берилмаслиги каби очиқчасига таҳқирловчи ҳолатлар ҳақида аввалдан айтилиб келинади.

Тарбияланувчилар факат байрам кунлари, шаҳар раҳбарияти ёки мамлакатнинг бошка туманларидан ташриф буюрган меҳмонлар олдида чиройли кийинтирилган. Аммо бу ҳолга аллақачон эътибор берилмай қўйилган. Эҳтимол, ушбу меҳрибонлик уйидаги зўравонликлар ОАВ да ўз тасдиғини топмаганида бу миш-мишлар ҳам унутилиб кетарди.

Ҳақикатдан ҳам, ҳозирда ушбу меҳрибонлик уйи ҳодимларига нисбатан жиноий иш очилган. Улар катта миқдордаги пулни ўзлаштириш ҳамда тарбияланувчи болаларга нисбатан зўравоникда гумон қилинмоқда.

Ҳаммаси нимадан бошланди?

Марғилондаги меҳрибоник уйи воқеаларининг юзага чиқиши борасида бир неча тахминлар мавжуд:

1. Тарбияланувчиларидан бири билан юз берган «бахтсиз ҳодиса»дан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу меҳрибонлик уйига эътибор қаратган. Меҳрибонлик уйининг исмини ошкор қилишни истамаган ходимнинг сўзларига кўра, 2017 йилнинг кузида тарбияланувчи қизлардан бири ўз жонига қасд қилишга уринган. Тирик қолган қиз маҳаллий шифохоналардан бирига ётқизилган. Шифокорлар қизнинг танасида засосларга ўхшаган, кўплаб зуравонлик аломатларини аниқлашган. Узок суҳбатлардан сўнг, қиз меҳрибонлик уйида тарбияланувчиларга нисбатан мунтазам равишда зўравонлик содир этилишини айтиб беради. Қиз бунга Меҳрибонлик уйининг катта ёшдаги тарбияланувчилари, ҳодимлари ва бегона шахсларнинг дахдорлигини маълум қилади. Бу эса ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун текширувлар учун сабаб бўлади.

2. Яна бир тахминга кўра, 2017 йили ёлғиз она меҳрибонлик уйига қизини ташлаб, ўзи пул ишлаш учун чет элга кетади. Она боласидан воз кечмайди, қариндошлари йўқлиги сабаб шундай йўл тутишга мажбур бўлади. Таниш аёл мунтазам равишда қиздан хабар олиб, унга озиқ-овқат ва кийим-кечаклар етказиб туради. Бир куни қиз таниш аёлдан онаси билан гаплашишни илтимос қилади. Она билан гаплашган қиз, меҳрибонлик уйи ходимлари ва катта ёшли тарбияланувчиларнинг зўравонлиги ҳақида бор ҳақиқатни айтиб беради. Қизнинг онаси чет элдан қайтиб келади. Қизчанинг психолог билан бўлган суҳбатидан сўнг воқеа ўз тасдиғини топади.

Ҳар икки воқеанинг якунида ҳуқуқ-тартибот идоралари меҳрибонлик уйини кузатишга тушади. Ички ва ташқи видео кузатув йўлга қўйилади. Биринчи видеокузатув меҳрибонлик уйи қаршисида жойлашган поликлиника орқали амалга оширилади. Поликлиника палаталарининг бирида кузатув камераси ўрнатилади. Ички кузатув эса «ҳомий томонидан совға қилинган» телевизор орқали амалга оширилади.

Кузатув натижаларида қизлар айтган гаплар ўз тасдиғини топади. Маълум бўлишича, узоқ вақт давомида меҳрбонлик уйи болалари зўрлаб келинган. Аммо бу қачондан бошланган?

Авлоддан-авлодга ўтиб келинаётган одат

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари икки мактабда: 8-ўзбек ва 11-рус мактабларида таълим олишади. Улар бошка ўқувчилардан нафақат гуруҳ бўлиб келиши билан, балки хулқ-атвори билан ҳам фарқ қилади. Болалар тажовузкор бўлиб, катта ёшдаги болалар кичик ёшдагиларни ҳафа қилиши айниқса кўзга ташланган. Бир қарашда бундай ҳол оддий оилалар фарзандларида ҳам кузатиладигандек туюлади.

Ушбу камситишлар замирида жинсий зўравонлик ётади. Жумладан, 3-синфда ўқувчи қизни 6-синфда ўқувчи бола очиқчасига ҳафа қилган. Ҳар иккиси ҳам 8-мактаб ўкувчиси ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари.

Ушбу ўқувчилар билан тарбиявий суҳбат давомида бундай ҳаракатлар катта ёшдаги ўқувчилар зўравонлигининг натижаси эканлиги аниқланади. Болалар танасидаги зўравонлик излари эса бунинг тасдиғи бўлди.

Маълумотларга кўра, худди шу мактабнинг ўғил бола ўқувчилари ғайриижтимоий жинсий ҳатти-ҳаракатлар содир этаётган вақтда бир неча маротаба ушланган. Улар билан бўлган суҳбатда меҳрибонлик уйида «жинсий тарбия» фаол равишда амалиётга тадбиқ этилгани аниқланади.

Аммо ҳибсга олинган меҳрибонлик уйи тарбиячилари айтган гапи янада даҳшатлидир. Суҳбат чоғида улар юз берган воқеаларнинг қўрқинчли нарса эмаслигини, хотиржам равишда таъкидлашган. Тарбиячилар айтишича, улар меҳрибонлик уйида тарбияланган даврда ҳам, уларнинг тарбиячилари худди шундай қилишган.

Бундан чиқди, зўравонлик бир эмас, бир неча ўн йиллар давом этган.

Махфийлик грифи остида

Ани пайтда меҳрибонлик уйи ходимларидан аниқ маълумот олишнинг имкони йук. Ҳамма саросимада ва улар учун матбуот билан алоқа қилиш ўз жонига қасд қилиш билан тенг. Фақатгина муассасанинг 10 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилгани, 167 миллион сўмдан кўпроқ зарар аниқлангани маълум. Шунингдек, муасасса ходимлари қасддан болаларга жисмоний шикаст етказгани, аборт қилишга мажбурлагани, вояга етмаган шахслар билан жинсий алоқа қилгани ҳам тасдиқланди.

Бироқ, болаларнинг меҳрибонлик уйи ходимларидан ташқари, ҳайр-эҳсон қилувчи «саҳоватпеша» инсонлар томонидан ҳам зўрланганлиги ноаниқлигича қолмоқда. Ҳозирда Марғилондаги ҳайдовчилар, меҳрибонлик уйи ходимларининг қариндошлари, умуман, бу даҳшатли воқеадан хабари бор деярли ҳар бир одам шу ҳақда гапирмоқда. Тахминларган кўра, «саҳоватпеша» инсонлар ҳомийлик қилиш ниқоби билан яшириниб, ўзларига «ўлжа» танлаган. Айримларини меҳибонлик уйи ҳудудида зўрлаган, бошқаларини эса бошка жойларга олиб кетишган. Энг даҳшатлиси, улар орасида 8-9 (!) ёшдаги болалар ҳам бўлган.

Марғилондаги меҳрибонлик уйи бўйича кўп саволлар очиқлиггича қолмоқда. Энг асосийлари: вазият ўзгарадими, шундоқ ҳам кўнгли ярим бўлган болаларга озор етказиш тўхтатиладими? Катталарнинг аҳлоқсиз хатти-ҳаракати сабаб руҳияти бузилган болалар тақдири нима бўлади?

Манба: repost.uz сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мажбурий меҳнат тақиқланди, энди ўқитувчилар сифатли ишласин!

Президентнинг Сирдарё вилоятидаги нутқи, Комил Алламжоновнинг баёноти ва бош вазир раислигида ўқитувчи ва шифокорлар, талабаларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга чек қўйишга ...

40 нафар ўзбекистонлик қозоғистонда музлаб қолишига оз қолди

Остона-Петропавловск автомобиль йўлининг 167 километрида қутқарувчилар автобусдан қирқ нафар йўловчини, Ўзбекистон ва икки нафар Қозоғистон фуқароларини қутқариб олган. Бу ...

Ўзбекистонда дарахтларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаганлик учун жарималар оширилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400