Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида муштлашув бўлиб ўтди

ҚР Боткен вилояти Лайлак туманида Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида муштлашув бўлиб ўтди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълумотига кўра, можаро юз берган Боткендаги Лайлак туманидаги «Футбол майдони» участкаси ҳозиргача тасдиқланмаган. Можарога 4 июнь куни соат 17.00ларда Қирғизистон фуқароларининг мева сотиш масаласидаги тортишувлари сабаб бўлди.

«Тожик чегарачилари уларни участкадан ҳайдашга уринишди, маҳаллий аҳолининг фикрича, улар Қирғизистон ҳудудларига бостириб киришган. Ҳодиса жойига Қирғизистон чегарчилари етиб келди ва ҳарбий хизматчилар ўртасида муштлашув бўлиб ўтди, натижада уч нафар тожик аскари ушланди. Ҳавога қарата ўқ отилди. Жароҳат олганлар ҳақида хабар тарқатилмади», – дейилади муассаса томонидан тарқатилган хабарда.

Тожикистон чегара хизмати ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.

Сўғд вилояти раҳбарининг биринчи ўринбосари ва давлат чегараларини делимитация ва демаркация бўйича ҳукуматлараро комиссия аъзоси Рустам Раҳматзода ҳодиса юз берган жойга бориб қайтгач 5 июнь куни баёнот берди. Унинг сўзларига қараганда, ҳодиса тожик чегарачиларининг икки нафар савдогар бўлмиш Қирғизистон фуқаросини Тожикистон ҳудудларига киритмаганидан сўнг юз берган. Орадан кўп ўтмай давлат чегараси линиясига қирғизистонлик 20га яқин фуқаро бўлган машина келган, айнан улар чегарачилар билан муштлашувни келтириб чиқарган. Рустам Раҳматзоданинг айтишича, етиб келганлар уч нафар тожик чегарачисини 4та Калашников автоматлари билан Қирғизистон ҳудудларига олиб кетган.

Айни дамда ҳодиса қўшни туманларнинг прокуратура вакиллари томонидан ўрганилмоқда. Тожик-қирғиз чегарасидаги вазият тинч, дея баёнот берди Рустам Раҳматзода.

Маълум бўлишича, қирғиз томони Тожикистонга чегарада юз берган можаро оқибатида қўлга олинган уч нафар чегарачисини қайтарган.

5 июнь куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбарларининг учрашуви белгиланган. Айни дамда чегарадаги вазият барқарор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ширин шаҳрида уй-жойларни қуришда 426,9 млн. сўмни талон-торож қилишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.M.Q.” МЧЖ раҳбари А.Қ. ва бошқалар  шартномага асосан Ширин ...

Сенатнинг одоб комиссияси шуҳрат ғаниевга огоҳлантириш берди

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси 30 сентябрда йиғилиб Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга "қатъий" огоҳлантириш берди. Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигида ўтган ...

Қирғизистон мск: президент сайловларида атамбоевнинг иттифоқчиси 54 фоиз овоз тўплади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига қараганда, Бишкек вақти билан соат 22гача бўлган ҳолатга кўра, президент сайловларида бир миллион 629 минг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400