Эркак ўқитувчилар нега мактабни тарк этди?

Фарида Хайрулла қизининг «Xabar.uz» сайтида чиққан «Хавотир» деган мақоласиниқизиқиб ўқидим. Мен таълим соҳаси билан умуман алоқаси йўқ одамман. Ҳозирги кунда эркак ўқитувчилар камайиб кетаётганининг асосий сабабларини ҳаётимда бўлиб ўтган воқеалардан келиб чиқиб айтмоқчиман. Онам ўқитувчи. Отам ҳам бир пайтлар ўқитувчи бўлган. Отамнинг фикрлари ва хаётининг бир даври ҳозир эркак ўкитувчилар нега йўқ бўлиб кетишига мисол бўла олади. Демак:

  1. Чет элга иш излаб кетиш. Бу муаммонинг бошланғич даври тахминим бўйича 17 йил илгари авж ола бошлаган. Асосан Россияда зўр даромадли иш топиш анча осон булган. Бир ойлик маошидан 10-20 баробар кўп пул жўнатаётган шеригини кўрган ўқитувчи қандай хотиржам дарс ўтади? У ҳам шеригидан маслаҳатни олиб, иш оғир бўлса ҳам юқори ойлик олгани жўнаб кетади.
  2. Ойлик маош камлиги. 17 йил илгари бошланган мўмай пул топиш даври 10 йилча давом этди. Бу пайтда Россиядаги «доллар»нинг таги кўрина бошлайди. Кўплари ортга қайтишга мажбур бўлишди. Мактаб ёки лицейга қайтиб келишди. Қарашсаки, ойлик жуда паст. Яна бошқа йўналишлар қидира бошлашди.
  3. Қоғозбозлик. Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги кунда эркак ўқитувчиларнинг ҳам, аёл ўқитувчиларнинг ҳам бирдек асабини ўйнайдиган таълим тизими мавжуд. Онамнинг бу тизимдан кунда нолишларини, лекин мажбур ишлаётганини эшитавериб менинг ҳам таълим тизимига муносабатим ёмонлашган.
  4. Камситиш. Мисол учун онангиз, опа-синглингиз, турмуш ўртоғингиз ёки қизингиз, хуллас барча оила аъзоларингиз бировнинг кўчасини, домининг подъездини текинга тозаласа, унинг устига уй эгаларидан устидан кулгандай гаплар эшитса, қисқа қилганда бировларга XXI аср қули бўлса, сизга қандай таъсир қилади? Пахта теримини-ку айтмаса ҳам бўлади. Агар оила аъзоларингизнинг ўрнида сиз бўлганингизда шу камситишларга эркак бўлиб чидай олмас эдингиз. Бу воқеаларни оддий халқ кўриб, ҳатто латифа ҳам тўқиган.

Бир ўқитувчи ўқувчига танбеҳ бериб: «Қачон одам бўласан? Ундан кўра яхши ўқиб, олий маълумотли бўлсангчи», – деса, ўқувчи: «Кейин сизга ўхшаб кўча супуриб юраманми?», —дер эмиш…

  1. Қачонки тепса тебранадиган ва ўзбошимча раҳбарлар. Ўқитувчи Дианахоннинг ўлими барчанинг кўзини очди. Охири ҳамма нарсанинг бўладигани бўлиб, ҳурматли президентимизнинг битта буйруғи билан тўхтади. Агар шу буйруқ берилмаганида бу ҳолат качонгача давом этарди? Яна неча кишининг ўлими керак эди? Раҳбарларнинг ўз қўл остидаги муаллимларнинг камситилишига жим қараб турганига шу пайтгача ҳайронман. Шунча гап-сўздан кейин яна кўчаларни тўлдириб юрган ўқитувчиларни кўриб ҳафсаланг пир бўлади киши.

Бу муаммолар қачон ҳал бўлади-ю эркак ўқитувчилар қачон мактабга қайтади? Уларнинг қайтиши Фарида Хайрулла қизи ўз мақоласида тўғри таъкидлаганидек халқимиз учун жуда муҳим, жуда керак…

Жасурбек Иброҳимов

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега таълим муаммолари мактабгача бошланади?

Фото: ЎзА Қўлимда Тошкент аҳолиси ҳақидаги 2013 йил январига оид аниқ демографик маълумотлар мавжуд. Ўйлайманки, ундан кейин ўтган салкам беш йиллик давр ичида жиддий ...

Қозоғистон жанубидаги ўзбекларга мамлакат шимолига кўчиб ўтиш таклиф қилинмоқда

Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятида яшовчи этник ўзбекларга мамлакат шимолига кўчиб ўтиш таклиф қилинди. Ҳукмрон Nur Otan партияси вилоят бўлими раисининг биринчи ...

Москвада ўзбекистонлик сартарош куппа-кундуз куни ўлдириб кетилди

Ўзбекистонлик 24 яшар сартарош Достон Адеханов 13 октябрь куни Подмосковьеда ўз мижози томонидан ўлдирилди. Россия маҳаллий нашрларининг хабар беришича, сочи ёмон олинганини ...