Қозоғистонда “ҳунлар даврига оид қадимий” артефактлар топилди

Оқтобедан 20 километр узоқликдаги Қурайли қишлоғи яқинидан инсон ва от қолдиғи кўмилган қабр топилди.

«Қадимий қабрдаги буюмларни ўрганган ҳолда биз, улар ҳунлар даврига оид деган хулосага келдик. От эгар-жабдуқлари, бош кийимдаги безаклар, камар ва эгар эрамиздан аввалги 2-4 асрларда сариқ олтинсифат, балки олтиндир, металлдан ясалган. Қадимий қабрдан яна кумуш ва бронза буюмлари топилди. Ҳарбийнинг кийими яримхром усулида яратилган ва металл безаклар ҳамда қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Бу усул ҳунлар даврида кенг тарқалган эди», -дейди Оқтобе вилоят ўлкашунослик музейи директори Мейрам Дуйсенгали.

Топилма ҳунлар даврига оид деган тўхтамга келишнинг сабаби қабр устида мақбара йўқлигидир, дея таъкидлайди музей директори. Унинг қўшимча қилишича ҳунлар сак ва сарматлардан фарқли равишда қабрлар устига мақбаралар қурмаган. Мейрам Дуйсенгалининг айтишича, ҳунлар таниқли кишиларни кўмганларида ер устида дафн изларини қолдиришмаган.

Қадимий қабрни шимолий халқа йўли яқинидаги соҳил бўйида қурилиш учун қум қазиб олаётган экскаватор машинисти Қайрат Искаков топиб олди.

«Қум қазиб олаётганимда экскаватор чўмичига суяклар чиқди. Инсон ва от қолдиқлари, шунингдек олтиндан ясалган металл буюмлар уч метр чуқурликда эди. Мен ишимни тўхтатиб карьер бошлиғига қўнғироқ қилдим. У бу жиноят излари деган фикрда зудлик билан полицияни чақирди», – дейди Қайрат Искаков.

Агар Олмаота лабораторияси қабрдаги артефактлар ҳақиқатдан ҳам ҳунлар даврига оид эканлигини тасдиқлайдиган бўлса у ҳолда буюмлар Оқтобе вилоят музейи коллекциясини тўлдиради. Тарихчиларнинг фикрича, шу кунга қадар Оқтобе вилоят ҳудудларида ҳунлар даврига оид артефактлар топилмаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 қуруқ ваъда оғиз йиртар

Ўтган ойда Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида бўлган кӯнгилсиз ҳолатдан кейин юртимизда ҳамма олис йўлга қатновчи (автобуслар, темир йўл ва самолётлар) транспорт воситаларининг ...

Мхх қандай бўлиши керак?

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва турли Интернет сайтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан Миллий хавфсизлик хизмати фаолияти кенг муҳокама қилинмоқда. ...

Қанчага битади?   савдолашса бўладими?

Ўзбекистон олий ўқув юртларидаги "диплом иши" савдоларига баъзи фикрлар. Интернет-нашрларнинг сўнги вақтлардаги хабарларига кўра, Ўзбекистон олий ўқув юртларида сиз учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400