“Ташаббус”чилар йиғинида

“Адолатни қарор топтириш ташаббус гуруҳи”нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда “Гуруҳ” фаолияти билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди.

Ҳамкорлик қилиш истагини билдирган фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан сўз олган Аъзам Турғунов :

-Кейинги икки ҳафта давомида яна олти нафар одам биз билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирдилар. Бу-жуда яхши,  жуда қувонарли ҳол. Бироқ ҳамкорлик билан гуруҳ таркибида фаолият юритиш бошқа-бошқа нарса. Биз ҳамкорликни доимо олқишлаймиз, хурсанд бўламиз, лекин гуруҳ таркибида бирга фаолият олиб бориш истагида бўлаётганлар хусусида аввало имкон қадар тўлиқ маълумотга эга бўлишимиз зарур!- деган таклифни билдирди. Унга кўра, ҳамкорлик қилиш ва гуруҳ таркибида фаолият олиб бориш истагини билдирган фуқаролардан ҳозирча Алишер КАРАМАТОВ мурожаатини қабул қилишлик, қолган мурожаатлар бўйича атрофлича ўрганиб чиқилгач, аниқ тўхтамга келишлик маъқулланди.

Шунингдек, айни чоғда уйдирма ё уюштирилган айбловлар билан ҳибс этилиб, жазо ўтаётган ёш олимлар Акром МАЛИКОВ, Рустам АБДУМАННОПОВга оид ҳолатлар кўпчиликнинг эътиборини тортаётганлиги хусусида ҳам тўхталиб:

– Бу масалада мамлакатдаги тегишли ва нуфузли ташкилотлар эътибори ҳам жалб қилинмоқда. Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил-Омбудсман, Фанлар Академияси, Журналистлар уюшмаси ва Ёшлар Иттифоқи раҳбарлари номига ҳам ёзма мурожаатлар топширилди,-деди  Аъзам Турғунов.

“Адолатни қарор топтириш ташаббус гуруҳи”нинг рўйхатдан ўтиш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида Дилмурод Саййид йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтар экан, мазкур масалада иш ниҳоясига етиб қолганлигини аниқ, ҳужжатлар асосида қайд этиб ўтди.

Таржимон билан ишлаш масаласига оид саволга аниқлик киритиб:

-Ўзим тайёрлаган ва шу йил март – апрел ойларида ўзбек тилида ёйинланган тўртта мақола матнини таржималатиб, хориждаги танишларимга жўнатдим. Уларнинг фикрларини олгач, бу борада аниқ тўхтамга келаман. Фақат айтишим мумкинки, ҳозирда биз тўғридан-тўғри инглиз тилига таржималашга шошилмаганимиз, балки аввал рус тилига ўгиришга эътибор қаратишимиз маъқулмикан деган фикрдаман. Чунки русчани деярли барчамиз у ёки бу даражада биламиз ва  э к с п е р т  излаб юрмаймиз!-деган фикрни билдирди.

Бу ҳақда изоҳ берган Аъзам Формонов бир қарорга келиш Д.Саййид ихтиёрида эканини таъкидлади.

– Агар ноҳақ судловлар хусусида ёритилаётган манбаларга эътибор берилса, – деди гуруҳ аъзоси Ф. Очилова,- маҳкумалар, яъни Аёллар билан боғлиқ ҳолатлар панада қолиб кетаётгандек туюлади ёки маҳкумалар билан боғлиқ судловларда адолатсизликлар мавжуд эмасми?

Кўтарилган бу масала юзасидан А.Турғунов, А.Формонов, Д.Саййид ўз муносабатларини қисқача билдириб, Аёллар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича иш олиб боришлик НИЗОМда алоҳида таъкидлаб қўйилганлигига урғу бердилар. Ташкилот расман рўйхатга олингач, бу борада Фуқаролик йиғинлари, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорлик қилиш иш режасида белгиланганлиги таъкидланди.

Ҳозирда оммавий ахборот воситалари, ТВ кўрсатувлари ва радио эшиттиришлари орқали берилаётган ҳамда бевосита Инсон ҳуқуқларига оид маълумотлар юзасидан ҳам фикр алмашинди. Айрим манбалар маълумотлари бўйича муносабатлар билдирилди.

“Адолатни қарор топтириш ташаббус гуруҳи”нинг давра суҳбати шаклидаги эркин мулоқот кўринишида ўтган навбатдаги йиғини гуруҳ фаолиятига оид бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Аъзам ТУРҒУНОВ,

“Ташаббус гуруҳи” аъзоси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда сўғдлик аёл тўрт эгизакли бўлди

Сўғд вилоятининг Бобожон Ғофуров туманида яшовчи 35 ёшли аёл - Назокат Ходибоева тўрт нафар эгизак фарзандни дунёга келтирди. Чақалоқлар Хўжанддаги вилоят туғруқхонасида 13 ...

Ўзбекистонда 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотаётган ҳамширалар қўлга олинди

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон ...

Мактаб формасидаги бош кийим масаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлиги ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасини жойлаштиргани ҳақида аввал хабар берилган эди. Қайд этиш ўринлики, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400