Қирғизистондаги 27- колониянинг 50 дан ортиқ маҳбуслари очлик эълон қилишди

ҚР Чуй вилоятининг Молдовановка қишлоғидаги 27-ахлоқ тузатиш колониясида 59 маҳбус 5 июндан бошлаб очлик эълон қилди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш давлат хизматида хабар қилишди.

Бу идоранинг ахборотига кўра, улар сақлаш тартибидан норозилик билдиришмоқда, камераларнинг эшигини очиқ қолдиришни талаб қилишаяпти ва овқатланишдан бош тортишмоқда. Қайд этилишича, 10 киши ўзининг оғзини тикиб ташлаган.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича милий марказ директори Нурдин Сулайманов марказ ходимлари ахлқоқ тузатиш муассасасини бориб кўрганлигини айтди. Унинг сўзларига қараганда, норозилик акциясининг иштирокчилари қийноқлар борасида шикоят қилмаяпти. Сулайманов ЖИЭДХ қонун доирасида масалани ҳал қилиши зарурлигини таъкидлади.

Айни пайтда, маҳбуслардан бирининг қариндоши бўлган, номини ошкор этишни истамаган аёл очлик эълон қилишда 75 киши қатнашаётганини “Азаттиқ” раидосига хабар қилди. Унинг сўзларига қараганда, норозилик акцияси тўртинчи куни давом этаяпти. Аёл колония ходимлари маҳбусларни дўппослагани, бир неча маҳкумнинг қовурғасини синдиришгани, шунингдек уларга қариндошлари келтирган нарсаларни беришмаётганини тасдиқлади. Бунинг ҳаммаси, унинг айтишига қараганда, очлик эълон қилишга олиб келган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда давлат тилини ёқлаб митингга чиққан талабалар тазйиққа учради

Рус тилини расмийлаштиришга қарши митингга чиққан талабалар Яккасарой туман ИИБ ходимлари томонидан тазйиққа учрагани айтилмоқда. Zed News маълумотларига кўра, давлат тилини ...

Миб «бунёдкор» эшикларини муҳрлаб кетди. клуб ҳисоб рақами «музлатилиши» мумкин

 «Бунёдкор» футбол клуби эшикларини МИБ муҳрлаб кетди. Айни вақтда офисда иш тўхтаган. Бунга «Бунёдкор»нинг собиқ мураббийи Сергей Лушчандан қарздорлиги сабаб бўлган. Бу ...