Трамп 12 июнь куни Ким Чен Ин билан учрашувга ҳамма нарса тайёрлигини айтди

АҚШ Президенти Дональд Трамп баёнот бериб, ўзининг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувига тайёргарлик ишлари якунланди ва 12 июнга белгиланган саммитга ҳамма нарса тайёрлигини айтди. Оқ уй раҳбари бу баёнотни Вашингтонда Япония бош вазири Синдзо Абэ билан бўлиб ўтган музокаралари чоғида айтди.

Трампнинг сўзларига қараганда, Шимолий Корея етакчиси билан ўтказиладиган саммит Шимолий-Шарқий Осиё тарихида туб бурилиш бўлади ва “КХДР порлоқ келажагини” таъминлайди.

АҚШ президенти агар музокаралар яхши ўтадиган бўлса, у ҳолда Ким Чен Инни Қўшма Штатларга таклиф қилишини маълум қилди. Шу билан бирга учрашув умидларни оқламайдиган бўлса, Трамп учрашувни тарк этишга тайёрлигини билдирди.

Май ойи сўнгида Трамп тарихда биринчи бўлмиш Ким Чен Ин билан учрашувдан воз кечиши борасида баёнот берган эди. Шундан кейин АҚШ президенти Шимолий Корея етакчисидан шахсий мактуб олди. Мактубда ОҚ уй раҳбари ўзининг нуқтаи назарини ўзгартирмаслиги таъкидланади, шундан кейин саммитга тайёргарлик ишлари қайта бошланди.

Саммитда бош мавзу Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўлиши кутилмоқда. Вашингтон Пхеньян ядро қуролидан сўзсиз воз кечишни талаб қилади. Ким Чен Ин эса қуролсизланиш АҚШ томонидан ён берилиши эвазига босқичма босқич амалга оширилишини таъкидлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон:меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг 80 фоиздан кўпининг ота-онаси бор

Ўзбекистон Олий суди судьяси Акмал Муродовнинг ёзишича, яқинда Олий суд томонидан олиб борилган тарғибот ишлари жараёнида Ўзбекистондаги етим болалар ва ота-онасининг ...

Путин 10 минг доллардан ортиқ нақд хорижий валютани россиядан олиб чиқишни тақиқлади

Владимир Путин Россия Федерациясидан 10 минг доллардан ортиқ нақд хорижий валютани олиб чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда Кремл сайтида ёзилмоқда. Фармон бугун, 2-март куни кучга ...

Эрон президенти исроилни огоҳлантирди

Эрон президенти Иброҳим Раиси мамлакатнинг қуролли кучларининг 18-апрелдаги йиллик ҳарбий парадида Исроилни огоҳлантирди. Агар Исроил Эронга қарши қандайдир бир ҳарақат ...