Швейцария Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири ҳақида маълумот беришни истамади

Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Швейцария банкида музлатилган 800 миллион Швейцария франкининг (шу кунда 810 миллион АҚШ долларига тенг – таҳр.) бир қисмини Тошкентга қайтариш масаласи принципда қарийб ижобий ҳал бўлган.

Гулнора Каримовага қарашли экани айтилаëтган пуллар тақдири борасида Тошкент ва Берн ҳукуматлари ўртасида анчадан бери бораëтган музокараларга оид маълумотни матбуотга очиқлашга ваколатли бўлмаган швейцариялик мулозимнинг шахси сир қолиш шарти билан айтишича¸ Берн ҳукумати бу пулларни имкон қадар тезроқ Ўзбекистон янги ҳукуматига қайтариш истагида.

– Музокаралар анчадан бери давом этмоқда. Биласиз¸ Каримованинг Швейцария банкларида музлатилган пулига бир неча даъвогар бор. Биринчиси¸ Ўзбекистон ҳукумати бўлса¸ иккинчиси АҚШ¸ яна бири эса¸ Zeromax кредиторлари. Каримова ва шерикларининг молиявий жиноятларни АҚШ долларида¸ Америка банк тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширганини иддао қилаëтган АҚШ Адлия вазирлиги бу пулларнинг бир қисмини олиши мумкин. Zeromax кредиторлари ҳозирча бу ширкатнинг асл эгаси Каримова эканини терговга исботлай бера олгани йўқ¸шунинг уларда деярли шанс йўқ¸- деди бу мулозим.

(Швейцарияда рўйхатга олинган Zeromax GmbH билан Тошкентдаги Форумлар саройи¸ Бунëдкор стадиони каби йирик иншоотларни қуриш жараëнида шартнома тузиб¸ хизмат ҳақи¸ берган кредитини ола олмаган 20 дан ошиқ Европа ширкати Zeromaxнинг асл эгаси Гулнора Каримова эканини айтиб¸ ўз ҳақини музлатилгaн пуллардан ундириб беришни сўраб ариза топширган. Умумий қиймати ҳозирга келиб 5 миллиард доллардан ошгани айтилаëтган бу қарз эгаси Zeromax GmbH 2010 йил 28 октябрида ўзини банкрот деб эълон қилган¸ унинг расмий бошқарувчиси Миродил Жалолов Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтамоқда.)

Озодликка маълум бўлишича¸ орадан ўтган ярим йилдан кўпроқ вақт ичида Швейцария ҳукумати расмийлари музлатилган пулларнинг ҳақиқий эгаси Ўзбекистон экани ва Тошкент ҳокимиятидаги ўзгаришлар пулларни Ўзбекистон қайтаришга ҳам қонуний¸ ҳам маънавий замин яратганига кўпроқ ишонч ҳосил қилган.

Швейцария федерал прокуратурасининг матбуот хизмати “жиноий иш ҳали ҳам давом этмоқда ва шу боис тафсилотларни очиқлай олмаймиз”¸ дея ишни ошкор этишдан бош тортди. Швейцария Ташқи ишлар вазирлигида ҳам “жиноий ишнинг ҳали давом этаëтгани”ни ва “жавоб бера олмаслиги”ни айтишди .

Ўзбекистон Бош прокуратураси сўнгги марта Гулнора Каримова тақдирига оид расмий маълумотни 2017 йилнинг 28 июлида ўз расмий сайтида эълон қилган эди. Бош прокуратура маълумотига кўра, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Г.Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган”¸ дейилган бу маълумотда¸ Каримованинг бошқа жиноятларда ҳам айбланаëтгани қўшимча қилинган эди. Бош прокуратурага кўра, Каримова фирибгарлик, чет эл валютасини яшириш, божхона қонунчилигини бузиш ва жиноий йўллар билан топилган даромадларни легаллаштириш каби моддалар билан айбланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда юз берган йтҳда тўрт ўзбекистонлик жабрланди, улардан бири — реанимацияда

19 май куни тахминан соат 18.00да Қозоғистоннинг Манғистау вилояти «Бейнеу-Тажен» автомагистралининг 82-километрида ичида 7 та одам, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ...

Поездда неча кило қўл юкига рухсат берилади?

Темир йўл транспортида ҳар бир йўловчи ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган, икки ўринли купе вагонларида эса 50 кг қўл юки олиб юришига рухсат этилади. ✅ Йўловчига қўл ...

Шавкат мирзиёев қайта қорақалпоғистонга учиб кетди

Бугун 3 июль, якшанба куни Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учиб кетди. Буни Flightradar24 хизмати тасдиқлади. Ўзбек президенти 2 июль куни оммавий намойишлар бўлиб ўтган ...