Таҳлил: НАТОнинг куни битмоқдами?

Ўтмишдаги сивилизациялар ўз қудрати ва таъсирини намоён қилиш учун буюк ҳамда салобатли ёдгорликлар қурганлар. НАТОнинг Брюсселдаги ойна ва пўлатдан бунёд этилган янги, ҳашаматли биноси ҳам Россия билан зиддиятлар янада жиддийлашаётган бир пайтда иттифоқнинг салоҳияти ва аҳамиятини кўз-кўз қилаётгандек, гўё.

Ёнма-ён узала тушган қароргоҳ бинолари замонавий руҳ билан ҳамоҳанг кўринади.

У худди йирик технологик компаниянинг қароргоҳига ўхшаб кетади – ягона фарқи бинонинг, эҳтимол, ер остига қадар чўзилиб кетганидир.

Янги қароргоҳ бир вақтлар ҳарбий касалхона бўлган эскисининг шундоқ рўпарасида қад ростлаган.

Бу эски бино иттифоқ 1960-йилларда Париждан чиқиб кетишга мажбур бўлгандан бери унинг қароргоҳи вазифасини ўтаб келди.

Бироқ аъзолар сони ошиб боравергандан сўнг дунёнинг 21-асрга хос ҳарбий ва дипломатик иттифоқи учун эски бино торлик қилиб қолди.

Жиддийлашаётган зиддиятлар

Бирлаштирувчими ва ё парчаловчи?Фото муаллифлик ҳуқуқиEPA
Image captionБирлаштирувчими ва ё парчаловчи?

НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари янги бинода илк бор учрашар экан, иттифоқ имижмейкерларининг бизга етказмоқчи бўлаётган хабари тахминан қуйидагича янграмоқда: тобора бизнес империяга ўхшаб бораётган ташкилот ўзининг янги уйига ўрнашди.

Бироқ НАТОнинг кўчасида уззу-кун байрам бўлаётгани йўқ.

Июлда бўлиб ўтадиган НАТОнинг юқори даражали саммити ва президент Трампнинг иттифоққа иккинчи бор ташриф буюришига ҳам ҳеч қанча вақт қолмади. Шундай бир вазиятда эса зиддиятлар янада кучаймоқда.

Трамп маъмурияти Эрон ядровий дастури шартномасидан чиқиб, Теҳрон билан савдо қилишга чоғланган ҳар қандай европалик компанияга қарши санкциялар жорий қилиш орқали таҳдид қила бошлагандан сўнг АҚШ ва Европа мисли кўрилмаган савдо уруши ёқасига келиб қолди.

Аммо Эрон ягона муаммо эмас.

Айтилишича, АҚШ рус газини Болтиқ денгизи бўйлаб олиб ўтувчи қувурлар тизимини яратиш ниятида турган немис ва бошқа Европа энергетик компанияларга нисбатан санкциялар эълон қилиш арафасида турибди.

Шунингдек, АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш борасидаги қарори ҳам Европа сиёсий доираларида турли баҳсларга сабаб бўлган. АҚШнинг Германиядаги элчисининг Европа бўйлаб ўнгчи партияларни янада кучайтиришни орзу қилиши борасида берган изоҳлари эса Берлин ва унинг иттифоқчилари ғазабини келтирган.

Президент Трамп эса, ўз ўтмишдошларидан фарқли ўлароқ, Европанинг тожсиз етакчиси мақомидан тобора айрилиб бормоқда. Унинг «Америка биринчи» сиёсати эса тобора Ғарб иттифоқчилиги мавжудияти учун муҳим бўлган муросасозликни кун тартибидан сиқиб чиқармоқда.

Албатта, ҳеч ким Доналд Трамп яқинлашиб келаётган саммитда ўзини қандай кўрсатишини олдиндан айта олмайди.

У Европанинг хавфсизлиги учун қайғураётган АҚШ раҳбари сифатида гавдаланиб, Европа етакчиларини ҳарбий соҳага янада кўпроқ маблағ ажратишга даъват қиладими?

Ёки у ўтган йили май ойида НАТО қароргоҳига ташриф буюриб, ўзининг иттифоқ фаолияти ва моҳияти ҳақида деярли ҳеч нарса билмаслигини маълум қилиб қўйган Доналд Трамп сифатида сўз оладими?

Рус омили

Путин НАТОни хушламайдиФото муаллифлик ҳуқуқиGETTY IMAGES
Image captionПутин НАТОни хушламайди

Сўнгги пайтлар Москва билан яқинлашиб бораётган НАТОнинг муҳим аъзоларидан бири Туркия ва АҚШ ўртасидаги зиддиятларни ҳам эътибордан чиқармаслик лозим.

Қўшимча равишда Римда шаклланган янги ҳукумат ҳам Россия томон қизиқувчанлик билан боқмоқда.

Европанинг ўзида ҳам “анаънавий” либерал демократлар ва “популистлар” ўртасида тобора кенгайиб бораётган жарлик кўпчиликнинг хавотирига сабаб бўлмоқда.

НАТОнинг асосий вазифаси эса аъзо давлатларни коллектив мудофаа қилишдир.

Баъзида Россиянинг Ғарбга нисбатан ҳарбий таҳдиди кўпиртириб юборилади, лекин маълум даражадаги таҳдиднинг мавжудлиги ҳақиқат.

Албатта, Россия ўзининг довруғли танклар армияси билан Европа остонасида турмаяпти, балки кўҳна қитъага қарши кибер таъсир, ахборот ва пропаганда уруши олиб бормоқда.

Владимир Путин бу иддаоларни қанчалик рад этмасин, Европа Иттифоқи унинг сўзларидан эмас, балки Россиянинг ҳаракатларидан келиб чиқиб, хулоса қилишни афзал билмоқда.

Айни вақтда Россия хуружининг асл манзараси ва унга нисбатан қандай чоралар кўриш лозимлиги борасидаги турфа қарашлар иттифоқни ичида ихтилофларга сабаб бўлмоқда.

Полша ва Болтиқбўйи давлатлари каби Москва билан тарихан тўқнаш келган мамлакатлар НАТОдан кўра кўпроқ ҳадикда.

Яқинда Полша мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган мамлакат ҳудудида АҚШнинг доимий ҳарбий бўлинмасини жойлаштириш борасидаги режа Варшавадаги сиёсатчилар НАТО кўраётган чоралар етарли эмас, деган фикрда эканлигидан дарак бермоқда.

Иттифоққа аъзо Ўрта Ер денгизи бўйидаги давлатлар ҳам Россия ҳаракатларидан ташвишда, лекин уларнинг асосий муаммоси Яқин Шарқ ва Африкадан келаётган одамлар оқими ва беқарорлик бўлиб қолмоқда. Айнан муҳожирлар масаласи бир қанча НАТО аъзоларидаги ички сиёсатни беқарорлаштирмоқда.

НАТО кучлариФото муаллифлик ҳуқуқиAFP
Image captionНАТО кучлари

“Тўрт 30 лар” режаси

Нима бўлганда ҳам июльда режалаштирилган саммитнинг асосий эътибори «қудратни янада ошириш»га қаратилади. Бу нимани англатади?

Бир қанча вақтдан буён НАТО етакчилари “тўрт 30 лар” номли янги формулани муҳокама қилмоқдалар. Гап ҳар қандай кўринишдаги инқироз бошлангандан 30 кун ичида 30 та механизациялаштирилган батальон, 30 та ҳаво кучлари эскадрони ва 30 та йирик ҳарбий кемалардан иборат қудратни шакллантириш режаси ҳақида кетмоқда.

Ростдан ҳам НАТО 30 кун ичида шундай қудратли кучни шакллантира оладими? Балки бу вақт озлик қилар?

Қоғозда иттифоқнинг энг қудратли қуролли кучларидан бири ҳисобланувчи Германия армиясининг тайёргарлиги абгор бўлиб турган бир пайтда бу режани амалга ошириш қанчалик ҳақиқатга яқин?

Шунингдек, НАТОнинг логистик тузилмасини ҳам яхшилаш лозим.

Иттифоқ ва дунё ҳукуматлари эса бир форумнинг ўзида бир-бирининг орқасидан пичоқ уришга тайёр.

НАТОнинг куни битаётгани ва янги муҳитга мослаша олмаётгани ҳақидаги гаплар ҳам тез-тез қулоққа чалиниб туради.

Профессионал ҳарбий ва фуқаровий хизмат нуқтайи-назаридан бу гапларда жон бор. Аммо иттифоқнинг турли-туман ички зиддиятлари бунданда муҳимроқдир.

Балки яқинлашиб келаётган саммит давомида иттифоқчилар ўзаро ва АҚШ билан тил топишишнинг бироз уддасидан чиқар.

Ҳаммасини кейинги ой билиб оламиз.

Манба: bbc.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ўзбекистонга сухроб фозиловни экстрадиция қилди

Россия Ўзбекистонга 32 ёшли Сухроб Фозиловни экстрадиция қилди, у республика ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2010 йилдан буён қидирилаётган эди, деб ёзади “Дарё.Уз” нашри. ...

Ақшдан green card эгалари депорт қилиниши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг янги таклифи мамлакатда қонуний тарзда муқим яшаб келаётган иммигрантларни депорт қилиш жараёнларини сезиларли равишда ...

Ўзбекистон қозоғистондан буғдой импорти бўйича етакчига айланди

Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон буғдойининг асосий харидорига Ўзбекистон айланди. Бу ҳақда  “Кун.уз” LS агентлигига таяниб  хабар бермоқда. 2019 йил январь-март ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400