Ўзбекистон олтин-валюта захираси сезиларли камайди

Марказий банк 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захираси ҳақидаги маълумотларни эълон қилинди.

Тақдим этилган рақамларга кўра, республика олтин-валюта захираси бир ой олдинги кўрсаткичдан 228,4 миллион долларга камайиб, 28,12 миллиард долларни ташкил этмоқда. Улардан 14 миллиард доллари хорижий валютадаги активлар, 14,12 миллиард доллари эса – монетар олтин.

1 июнь ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари 27,02 миллиард долларни ташкил қилди.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

О! о! о! беҳаё овозларни реклама қилаётган реклама

О! О! О! Сезган бўлсангиз, кейинги вақтларда шу ҳарфнинг обрўи ошиб кетди. Телевизор пултини қўлга олиб, қайси каналга тўғриламанг, чиройли қизлар, баъзан ўрта ёшли аёллар ...

Юнон ва рим файласуфларидан 5 молиявий маслаҳат

Барча даврлар учун долзарб доно маслаҳатлар. 1. Эпиктет, «Энхиридион» Дунёда баъзи нарсалар бизнинг тасарруфимизда бўлса, бошқалари - имкон доирамиздан ташқарида бўлади. ...

Якутскда самолётдан 3,4 тонна олтин ва платина тушиб қолди

Якутск ОАВнинг маълум қилишича, пайшанба куни Якутск аэропортида учиш-қўниш майдончасига 3,4 тоннага яқин олтин ва платина ёмби(қуйма)си, шунингдек олмослар “ёғди”. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400