ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАЛАРИ МУТЛАҚО СОХТА

ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАЛАРИ МУТЛАҚО СОХТА

Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга Қашқадарё вилояти Муборак шаҳри 4-миттитуман 11-уй, 29-хонадонда яшовчи Нигора Жӯраевадан (тел.: ++998912136037)

АРИЗА

Ҳурматли Президент!

Турмуш ўртоғим Миров Акмал Азаматовичнинг вафот этганлиги ҳолати бўйича Сизга бундан олдин ҳам икки марта ариза билан мурожаат қилганман. Шу кунгача аризаларимга жавоб ололмаганим учун дастлабки тергов ҳаракатлари бир томонлама ҳамда нохолис ўтказилганлиги ва адолат қарор топиши пайсалга солинаётганлиги, экспертиза хулосаларининг нотӯғрилиги туфайли Сизга ўзимнинг такрорий шикоят хатимни ёзишга мажбур бўлмоқдаман.

Турмуш ўртоғим Миров Акмал Азаматович 2016 йил 6 ноябрь куни Муборак туманидаги Газни қайта ишлаш заводи билан ҳарбий қисм ўртасида автоҳалокат туфайли вафот этган.

Шу кунгача ўтказилган тергов ҳаракатлари адолатли ва холисона олиб борилмади. Биз ҳалигача тергов ҳаракатлари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Терговчилар бу ҳақида бизга маълумот беришмаяпти.

Ушбу автоҳалокат 75543-сонли ҳарбий қисм раҳбари Илҳом Тўраевнинг топшириғига асосан, турмуш ўртоғим хизмат юзасидан йўлда кетаётганида, ҳарбий хизмат формасида бўлган чоғида, ўзи ишлаб келаётган ишхонаси манфаати учун хизмат бурчини бажариш вақтида содир бўлган.

Шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, турмуш ўртоғим дам олиш ва ишга чиқмаган кунлари ҳеч қачон хизмат формасини киймайди. Лекин ҳарбий қисм раҳбарияти турмуш ўртоғимни кўп ҳолларда шанба-якшанба кунлари ҳам ишга чақиришади.

Мен икки нафар вояга етмаган фарзандим билан бева қолдим. Шу кунга қадар, дастлабки тергов органи томонидан менга ва фарзандларимга боқувчисини йўқотганлиги юзасидан нафақа тайинлаш бўйича ҳеч қандай ишлар амалга оширилмади. Аксинча, жанубий ҳарбий прокуратура округи терговчиси Алишер Исмоилов менга терговга келиб қандайдир баённомага қўл қўйишимга доир талаблар билан мурожаат қилди. У мени ҳар хил гап-сўзлар билан, жумладан, вафот этган киши судланган бўлса, унинг фарзандлари ҳеч қандай давлат органларида ишлай олмаслиги важлари билан чалғитишга уринмоқда.

Бундан ташқари, ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан турмуш ӯртоғимга доир бизга тақдим этилган суд-тиббий экспертиза хулосаси мутлақо нотӯғри.   Тақдим этилган экспертиза хулосасига кӯра турмуш ўртоғим суннат қилинмаган экан. Бу ғирт ёлғон хулоса. Фарзандларимнинг отаси Акмал Мировнинг ўлими сабабини шу кунгача очиқ-ойдин айтмаяпди. Шу кунга қадар ҳарбий қисм раҳбарияти ҳатто оиламизга ҳеч қандай моддий-маънавий жиҳатдан ёрдам беришмади.

Мен, Нигора Жўраева, Қарши ҳарбий прокурори ҳузурида бўлганимда тергов ҳаракатлари бир томонлама олиб борилаётганлигига бевосита гувоҳ бўлдим. Терговчи менга қараб: “Автоҳалокат содир бўлишида, энг аввало, эрингиз айбдор, биз унинг ишларини судга оширамиз, бунинг натижасида отаси судланганлиги учун фарзандларингиз ҳеч қандай давлат органида ишлай олмайди”, деган важ-карсонлар ҳақида гапириб, ҳатто мени тинглашни истамади, менинг саволларимга жавоб беришни хушламасдан фақат ўзининг сўзларини маъқуллаш билан овора бўлди. Бу орқали менга руҳий зарба берди ва шу кунга қадар ҳар хил дӯқ-пӯписалар билан мени қӯрқитиб келмоқда.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Юқорида тилга олинган фактлардан келиб чиқиб, марҳум турмуш ўртоғим Акмал Мировнинг ишларига доир тергов ҳаракатлари адолатли тарзда ўтишига, бундан ташқари, менга ва фарзандларимга тўланиши лозим бўлган нафақа пуллари, бир йўла тўланадиган нафақа пули, шунингдек, турмуш ўртоғимнинг вафот этиши муносабати билан тўланиши шарт бўлган товон пули тўлиқ ундириб берилишини, бизнинг уй-жой билан таъминланишимизни шахсан назоратингизга олиб, амалий ёрдам беришингизни, айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўришингизни астойдил сўрайман.

Мен ҳозирги кунда икки нафар вояга етмаган фарзандларим билан кўчада қолдим. Менинг шикоят аризамга шахсан ӯзингиз қимматли вақтингиздан алоҳида вақт ажратиб қарашингизни, турмуш ӯртоғимга доир суд ишлари Президент девони ходимлари иштирокида текшириишлага шароит яратиб беришингизни илтимос қиламан. Чунки ҳарбий прокуратура томонидан тергов ишлари адолатли ва холис олиб борилишига мутлақо ишонмайман.

Камоли эҳтиром билан,

Нигора Жўраева, Қашқадарё вилояти.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400