“Ўзбеккино” Қирғизистоннинг “Дан” продюсерлик маркази билан ҳамкорликда Чингиз Айтматовнинг “Дилбарим” қиссаси асосида бадиий фильмни суратга олади. Бу ҳақда “Дан” продюсерлик марказининг раҳбари Перизат Жакипбекова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, “Дилбарим” фильмни суратга олшиш ишлари 20 июндан бошланади. Перизат Жакипбекова фильмда Илёс ва Бойтемир ролини ўзбек актёрлар – Адиз Ражабов ва Улуғбек Қодиров, Асел ва Хадича ролини қирғиз актрисалари – Мадина Талипбек ва Элина Абай қизи ижро этишини айтди.
Фильм эпизодларини Тошкентда, Наманганда, Қамчиқ довонида ва Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳрида суратга олиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, фильм сюжети қисса асосига қурилади, лекин воқелар бугунги кунларимизда бўлиб ўтади. Фильмнинг режиссёри ўзбекистонлик Сарвар Каримов, сценарий муаллифи қирғизистонлик Керек Зарликов. Фильм премьераси Чингиз Айтматовнинг таваллуд куни – 12 декабрда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Фильмни суратга олиш ташаббуси Ўзбекистон томонига тегишли. Қирғиз актёрларига гонорарларни «Дан» продюсерлик маркази, ўзбек актёрларига эса – «Ўзбеккино» тўлайди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўз ёрдамини кўрсатади.
Айтматовнинг «Дилбарим» қиссаси кўпроқ «Алвидо, эй Гулсари» номи билан машҳур.