Тошкентда милиция ходимлари кўча супураяпти

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман Ички ишлар бўлими ходимлари мажбурий равишда ободонлаштириш ишларига чиқарилаётганидан шикоят қилди. Милиционерларга кўра, бир ойдан буён бўлим ходимлари иш пайти кўча супириш ва тозалаш ишларига жалб қилинмоқда.

Озодликка боғланган Шайхонтоҳур туман Ички ишлар бўлими ходимига кўра, бир ойдан буён бўлимнинг сержант ва сафдорлари “Обиназир” маҳалласини тозалаш ишларига мажбурий тарзда олиб чиқилмоқда. Фақат ёши 40дан ошганлар чиқмаяпти.

“Бир кунда 30 киши сменага тушади. Шундан 10 киши уборкага чиқади. Разводдан кейин формани ечиб, гражданский кийимда уборкага кетамиз. Қўлимизга белкурак билан кетмон беришган. Ўтларни чопаяпмиз. Қуриб қолган дарахтлар бўлса, кесаяпмиз. Гаражларни бузаяпмиз. Дардимизни кимга айтишни билмаяпмиз. Ёрдам беринг”, дейди исмини очиқламасликни сўраган милиция ходими.

Яна бир милиционерга кўра, Шайхонтоҳур туман ИИБ ходимлари тозалаш ишларига чақарилаётгани сабаб улар 34-35 соатлаб уйига бормаяпти. Рўзадорлар ҳам иссиқда кўча супираяпти.

Шайхонтоҳур туман ИИБ раҳбарлари бўлим ходимларининг кўча тозалашга чиқарилаётганини тасдиқлашди. “Битта милиция эмас, ҳамма ташкилот ўша ерда”, деди мулозим.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқарманинг Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи Бахтиёр Иноғомов билан журналистлар боғланганида, у саволларни ўрганиб кўриб, кейин жавоб беришини айтди. Бироқ кейинги қўнғироқларда телефон гўшагини кўтармади.

Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг 10 майида чиққан қарорига асосан, мамлакатда мажбурий меҳнат тақиқланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахтиёр шамуратов сергели тумани ҳокими бўлди

Бахтиёр Шамуратов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Бугунга қадар Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов ...

Каримов берган томорқага қурилган уйларни иштихон ҳокими уч кунда бузмоқчи

Иштихон ҳокими уйларни уч кунда бузмоқчи Ўртоқлашинг Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳокими Янгиккент қишлоқ фуқаролар йиғини Чилликчи қишлоғида яшовчи 8 хўжаликка ...

Йигирма биринчи аср миграция асри ёки инсонлардан иборат уммонлар

Ҳозирда дунё бўйлаб деярли 260 миллион нафарга яқин муҳожирлар бор. БМТ маълумотларига қараганда улар сони 2000 йилга нисбатан 49 фоизга ортган. Ўзбекистонлик муҳожирлар энг ...