Ўзбекистон мудофаа вазири Қирғизистон ҳарбий делегацияни қабул қилди

12 июнь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, учрашув давомида мудофаа соҳасида ўзбек-қирғиз ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек ҳарбий йўналишда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Томонларнинг диққат марказида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа экани таъкидланди.

Учрашув давомида икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 2018 йилга ҳамкорлик режаси имзоланди.

“Ишончимиз комилки, ҳарбий соҳадаги мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базанинг яратилиши, қуролли кучларимиз учун аҳамиятли бўлган икки томонлама тадбирларни режалаштириш ва ўтказишни амалга оширишга ёрдам беради. Уларнинг жанговар шайлигини кучайтиришда ўзига хос “тайёрлов майдони”ни ўтаб, нафақат икки мамлакат хавфсизлигини, балки бутун минтақадаги барқарорликни сақлашга хизмат қилади”, – деди ўз нутқида Ўзбекистон мудофаа вазири.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонни қарздор қилган лукойлнинг лойиҳаларига saudi aramco қизиқмоқда

Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли бўлган Saudi Aramco нефт компанияси Лукойл билан Ўзбекистонда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари билан қизиқмоқда, деб "Соф.уз" сайти ...

Дилмурод саййид билан учрашув

Суратда: (ўртада) Дилмурод Саййид, Қаҳрамон Мурод ва Рўзибой Азимий Кеча "Бирдамлик" ХДҲ фаоллари - Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўйича етакчиси Қаҳрамонхон Маҳмуд, журналистлар ...

Тошкентда ҳомиладор аёл йўқчилик оқибатида ўғрилик қилди

Тошкентда жойлашган кўпқаватли уйларнинг биридаги хонадонга ўғирликка тушган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Давр» дастуридаги хабарга таяниб “Хабар.уз” ёзмоқда. Тафсилотларга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400