Анвар қори Турсунов вафот этди

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 13 июнь куни эрталаб вафот этди. Бу маълумот Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати томонидан тасдиқланди.

Маълум бўлишича, марҳумга жаноза бугун аср намозидан сўнг “Минор” масжидида ўқилади.

“Бугун, юртимиз мусулмонлари улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам сермаҳсул хизматлари билан танилган, муҳтарам устоз Анвар қори Турсунов фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, имом-хатиблар ва мударрислар Анвар қори Турсуновнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло у кишининг қилиб ўтган яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Қолдирган илмий мерослари, мавъизаи ҳасаналаридан халқимиз кўп йиллар манфаатдор бўлишини муяссар айласин. Анвар қори Турсуновнинг охиратлари обод бўлсин” , дейилади мусулмонлар идораси тарқатган расмий билдирувда.

60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель куни жарроҳлик амалиëтини бошдан кечирган эди.Ўшандан бери у оғир аҳволда, кома ҳолатида қолаётгани айтиб келинаётганди.

Озодлик радиоси Анвар қори Турсунов инсультга чалиниб оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечиргани, кейинроқ комадан чиққани тўғрисида ўз вақтида хабар қилган эди.

Ўтган ҳафтада – 4 июнь ва 8 июнь кунлари ижтимоий тармоқларда Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Бироқ бу миш- мишлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан рад этилган.

ТошДУнинг филология факультети битирувчиси бўлган Анвар қори Турсунов имомлик фаолияти билан шуғулланишдан олдин журналистика ва илмий соҳаларда меҳнат қилган.

1981-1984 йилларда “Ёшлик” журналининг муҳаррири, 1984-1987 йилларда Фанлар Академиясида илмий ходим, 1987-1989 йилларда Абдулла Қаҳҳор уй музейида ишлаган.

1989-1994 йилларда Ёзувчилар Иттифоқи қошидаги Таржималар ва адабий алоқалар марказида шарқ адабиёти бўйича катта муҳарр бўлган.

1994 йилда имомлик фаолиятини бошлаган Анвар қори Турсунов 2001 йилда Тошкент ислом институтини тамомлаган. У 1999 йилдан шу кунга қадар Тошкентнинг бош имом-ҳатиби бўлиб қолаётган эди.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда рамазон ойи 24 апрелда бошланади

2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда. Ўзбекистон ...

Минор масжидида пул ўғирланди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжидида ўғрилик содир этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди. Воқеа жорий йилнинг 8 июль куни соат ...

Қирғизистон собиқ муфтийси эркакларни иккинчи хотин олишга чақирди

Қирғизистоннинг собиқ муфтийи Чубак ҳожи Жалилов ўзининг каналида иккинчи хотин олганини билдириб, эркакларни ҳам шунга ундади. «Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400