Тожикистонда сўғдлик аёл тўрт эгизакли бўлди

Сўғд вилоятининг Бобожон Ғофуров туманида яшовчи 35 ёшли аёл – Назокат Ходибоева тўрт нафар эгизак фарзандни дунёга келтирди. Чақалоқлар Хўжанддаги вилоят туғруқхонасида 13 июнь куни тунда дунёга келди.

Туғруқхонанинг 14 июнь куни маълум қилишича, эгизакларнинг уч нафари ўғил бола, бир нафари қиз бола. Ўғил болалар 2,3 кг оғирлигида, қиз эса – 1,7 кг оғирлигида туғилди.

«Чақалоқлар ҳомиладорликнинг 35-ҳафтасида, белгиланган муддатдан сал олдинроқ туғилди. Бироқ, шунга қарамай, уларнинг саломатлиги қониқарли, чақалоқлар шифокорлар назоратида вакуумда ушлаб турилибди», – деди туғриқхона шифокорларидан бири.

13 июнь, чоршанба куни она ва болаларни Бобожон Ғофуров тумани вакиллари бориб кўришди. Вакиллар уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ишонтиришди.

Тўрт нафар эгизакнинг онаси Назокат Ходибоева фаррош бўлиб ишларди, эри эса тез тиббий ёрдам машинасининг ҳайдовчиси эди. Уларнинг тўрт нафар фарзанди бўлиб, энг каттаси 15 ёшда.

Бундан аввал, 14 май куни тожикистонлик талабалар оиласида тўрт эгизак – уч қиз ва бир ўғил дунёга келган эди.

Тожикистон расмийлари 26 май куни мамлакат аҳолиси 9 миллион кишига етгани борасида баёнот берди. Туғилиш бўйича Тожикистон собиқ совет республикалари орасида етакчилик қилиб келади. Расмий статистик маълумотларга кўра, ҳар йили мамлакат аҳолиси 2,2 фоизга ёки 200 минг кишига кўпаяди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанддаги тир-паркида 22 нафар енгил табиатли аёл ушланди

Самарқанд вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳлар томонидан Оқдарё тумани ҳудудида ...

Қозоғистон билан қирғизистоннинг байроғидаги қуёшни ойга алмаштиришни таклиф қилишмоқда

Байроқларнинг рангини шундайча қолдириб, фақатгина Ислом динининг рамзи сифатида қуёшни ойга алмаштириш таклифи айтилди. Қирғизистон билан Қозоғистоннинг байроғидаги қуёш ...

“ҳуқуқ” газетаси бош муҳаррири қамалди

Тожикистоннинг Суғд областида  чоп этиладиган “Ҳуқуқ” мустақил газетасининг Бош муҳаррири ва муассиси қамоқ жазосига ҳукм этилди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400