Тошкент прокурори экс-муовинининг бойлиги қидирилмоқда. Қариндошлари уйида тинтув ўтказилди

Мирағлам Мирзаевнинг ўғли¸ МХХ Тошкент шаҳар бошқармаси собиқ раҳбари Абдурашид Мирзаевнинг Ўзбекистондан қочиб кетиш олдидан ҳибсга олингани айтилади.

Озодликка бир неча манбадан келган маълумотга кўра, жорий ой бошида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ 1-ўринбосари Мирағлам Мирзаевнинг йигирмага яқин қариндоши уйида бир куннинг ўзида тинтув ўтказилган. Бу хабарни ҳуқуқ тизимидаги мулозим тасдиқлади.

Тинтувга Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти мулозимлари етакчилик қилган.

Озодликнинг мазкур воқеа юзасидан маълумот сўраб Бош прокуратура матбуот хизматига қилган мурожаатига “бу иш юзасидан тергов кетаëтганлиги сабабли қаерда ва қандай тергов ҳаракатлари ўтказилаëтганлиги ҳақида батафсил маълумот бера олмаймиз”¸ деган жавоб берилди.

Озодликка бу воқеа юзасидан ҳуқуқий изоҳ берган адвокат¸ Ўзбекистон Жиноий-процессуал кодексига мувофиқ тергов амалиëтлари давомида бундай тинтувлар ўтказиш ва моддий ашëларнинг олиб қўйилиши қонунийлигини билдирди.

Тинтувлар тафсилоти

Тинтув ўтказилган оилалардан бирига яқин тадбиркорга кўра¸ Мирзаевлар оиласи устидан очилган жиноий иш доирасида уларга тегишли бойлик қидирилмоқда ва тинтув ўтказилган қариндошлар номига расмийлаштирилган мулк ва бойликнинг¸ аслида собиқ прокурорга қарашли экани тахмин қилинмоқда.

 1 июнь куни Мирағлам Мирзаев ва унинг хотини Муҳаббат Мирзаеванинг яқин қариндошларидан 20 тасини уйини бирдан босишди. Группа кириб келган ва нима тўғри келса¸ ҳаммасини акт қилиб олиб кетишган. Саникими¸ Мирағламникими¸ фарқи йўқ – нақд пул¸ тилла-бриллиант¸ машина ҳаммасини олишган. Очиғи¸ Мирзаевлар қамалиши билан уларнинг яқинлари бекитадигани бекитиб бўлган эди. Олиб кетилганлар ундан қолгани¸” деди шахси очиқланишини истамаган Мирзаевларга яқин манба.

(Бу суҳбатдош¸ Мирзаевлар қариндошларидан айримлари уйидан олинган нақд доллар ва тилла миқдори¸ машина номларини Озодликка айтди¸ аммо тергов жараëни ҳали давом этаëтгани ва гумонланувчиларга зиëн етказмаслик мақсадида бу аниқ маълумотлар чоп этилмаслигини сўради.)

12 июнь куни тахминан 10 кунча олдин” шундай тинтув бўлганини тасдиқлаган Тошкент ҳуқуқ тизимларида ишловчи мулозимга кўра¸ Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментида устидан жиноий иш очилган амалдорлар ўғирлаган бойликларни қидириб¸ уларни давлатга қайтариш билан шуғулланувчи махсус гуруҳ тузилган. Бу мулозимга кўра¸ махсус гуруҳни Тошкент шаҳар Мажбурий ижро бюросининг олдинги бошлиғи¸ адлия маслаҳатчиси Улуғбек Анваров бошқараяпти.

Улуғбек ака тажрибали терговчи¸ шу одамни махсус гуруҳни бошқаришга чақиришди. Ҳозир Тошкент МИБида бошлиқ лавозими бўш. Махсус гуруҳ ичида солиқ¸ ИИВ ва бошқалар ҳам мутахассис сифатида қатнашаяпти¸ лекин асосий ишни прокуратура терговчилари юритаяпти. Мирзаевлар қариндошлари уйидаги тинтувни ҳам шу гуруҳ ўтказди¸ билишимча¸” – деди Озодлик гаплашган ҳуқуқ тизими мулозимларидан бири.

Ўзбекистон Бош прокуратураси “бораëтган тергов амалиëтларига оид тафсилотлар”ни очиқламаëтгани боис¸ Озодлик ҳозирча бу маълумотларни расман тасдиқлатиш имконига эга эмас.

Айтилишича¸ деярли ҳаммаси Тошкентнинг Шайхонтохур ва Миробод туманларида яшовчи Мирағлам Мирзаев ва Муҳаббат Мирзаевларнинг яқин қариндошлари устидан ҳозирча жиноий иш очилмаган.

Буларнинг ҳаммаси¸ ҳозирча озодликда¸ сўроққа чақиртирилишини кутиб ўтиришипти. Мен билганларни ҳозирча чақиртиришмади. Тинтув қилинганлар орасида давлатга ишлайдиганлари ҳам бор¸ кўпчилиги катта тадбиркор¸ ҳаммаси бой одамлар”¸ дейди уйи тинтув қилинганлардан бирига яқин тадбиркор.

Жиноий иш фигурантлари қариндошлариникида тинтув ўтказиш ва мулкни олиб кетиш қонунийми?

Озодликнинг бу саволига тушунтириш берган тошкентлик ҳуқуқшунос¸ Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ¸ тергов доирасида прокуратура ходимлари гумонланувчи шахслар уйида тергов ўтказиш ва унга арест қўйишга ҳақли эканини билдирди.

Тинтув ва олиб қўйиш ҳақида қарорни фақат суд чиқарсин¸ деган таклифлар бўлаяпти. Аммо ҳозирги қонунчиликка кўра¸ терговчида бундай ҳуқуқ бор. Жиноят-процессуал кодексининг 20-бобида ëзиб қўйилган“¸ деди Мирзаевлар қариндошлари уйида ўтказилган тинтув ва улар мулкининг олиб қўйилишига ҳуқуқий изоҳ берган адвокат.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг “Олиб қўйиш учун асослар” деб номланган 157-моддасида:​

Жиноят иши учун аҳамиятга молик нарса ва ҳужжатларнинг айнан кимда ва қаерда эканлиги маълум бўлиб, уларни қидиришнинг ҳожати бўлмаса, суриштирувчи, терговчи ва суд уларни олиб қўйишга ҳақлидир“¸ деб ëзилган.

“​Тинтув ўтказиш учун асослар” дейилган 158-моддага кўра:

Суриштирувчи ва терговчи бирор турар жой, хизмат, ишлаб чиқариш биносида ёки ўзга жойда ёхуд бирор шахсда иш учун аҳамиятли бўлган нарса ёки ҳужжатлар бор деб ўйлаш учун етарли маълумотга эга бўлган тақдирда тинтув ўтказишга ҳақлидир.

Озодлик суҳбатлашган ҳуқуқшуносга кўра¸ тергов давомида олиб қўйилган мулк эгалари уларнинг Мирзаевларга алоқаси йўқлигини далиллай олса¸ улар эгаларига қайтарилиши мумкин.

Мирағлам Мирзаев ва Муҳаббат Мирзаева қаерда?

Озодлик 12 июнь куни гаплашган ҳуқуқ тизими мулозими¸ Муҳаббат Мирзаеванинг Гвардейская кўчасидаги собиқ МХХ тергов изоляторида¸ ўғли ва жиянининг эса¸ МВД ҳибсхонасида сақланаëтганини билдирди.

Мирағламнинг ўзи эса¸ агар яқинда кўчиришмаган бўлса¸ МВДнинг Олмазор туманидаги марказий госпиталида ëтипти. Учинчи марта инсульт бўлган¸ ўнг тарафи ишламаяпти. Тилдан ҳам қолган¸ дейишди. Олдин ҳам икки марта инсульт бўлган. Бу кўрсатма бермаслик учун ўйин ҳам бўлиши мумкин. Мирағламни олтита қўриқчи қўриқлаяпти. Ҳозирча расман ҳибсга олинмаган. Лекин хотини¸ ўғли ва жияни қамоқда ва кўрсатма бермоқда¸” деди ҳуқуқ тизими мулозими.

Бу суҳбатдош¸ ўтган ҳафта Мирағлам ва Муҳаббат Мирзаев(а)ларнинг яқин қариндошлари уйида ўтказилган тинтувга¸ уларнинг тергов давомида берган кўрсатма ва маълумотлари асос бўлган бўлишини тахмин қилади.

Бойликлар кимларнинг отига расмийлаштирилган¸ деганда айтиб берган бўлса керак. Тергов гуруҳи бекордан-бекорга тинтув ўтказмайдику!”¸ дейди бу мулозим.

Мирағлам Мирзаев ва унинг яқинлари кимлар?

Узоқ йиллар расман Тошкент шаҳар прокурорининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаганига қарамай¸ амалда бутун прокуратура тизимини бошқарувчи “ўзгармас ва қудратли” шахс сифатида ном чиқарган Мирағлам Мирзаев(лақаби Антибиотик) президент Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 9 февраль кунги селектор йиғилишида ИИВ ва прокуратура тизимларини танқид қилганидан бир неча кун ўтиб ишдан олинган эди.

Мирзаевнинг хотини Муҳаббат Ҳасанова (лақаби Кардинал)¸ “Юнусобод адвокатлар коллегияси”ни бошқарган¸ МХХнинг собиқ раиси¸ генерал Рустам Иноятовнинг хотини Флора Иноятованинг яқин дўсти ва қариндошидир.

Мирзаевларнинг ўғли Абдурашид Мирзаев МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмасини бошқарган.

Мирағлам Мирзаевнинг укаси Мираъзам Мирзаевнинг ўғли Мансур Мирзаев (лақаби Малыш ) МХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмасини бошқарган.

Тошкент мулозимлари¸ қолаверса Озодликка ўз ҳикоясини айтиб бераëтган тадбиркорлар МХХ собиқ раиси Иноятов қаноти остида иш юритган Мирзаевлар сулоласининг узоқ йиллар давомида МХХ¸ИИВ¸ прокуратура ва ҳокимият амалдорларини террорда ушлаб¸ улардан мунтазам пора талаб қилиб келганлик баробарида¸ иши юришган тадбиркорларни аëвсиз қақшатиб келганини иддао қилишади.

Мирағлам Мирзаев ва оиласи ëпиқ ҳаëт кечиргани боис¸ уларнинг бирор бир фотосуратини ҳозирча очиқ манбалардан топишнинг имкони бўлмади.

“Мирзаевлар салтанати”нинг қулаши

Жорий йилнинг 1 март куни Озодлик Ўзбекистон ҳуқуқ тизимларида ишловчи мулозимларга таяниб¸ Мирағлам Мирзаев¸ унинг хотини¸ ўғли ва жиянининг 23 февраль куни сўроққа олиб кетилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Ўз ишончли манбаларига таянган Озодлик Мирағлам Мирзаев ва унинг хотини Муҳаббат Мирзаева¸ уларнинг ўғли Абдурашид Мирзаев¸ жияни Мансур Мирзаевлар устидан жиноий иш очилганини ҳам маълум қилган эди.

22 март куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодлик хабарларни расман тасдиқловчи баëнот чиқарган ва “Бош прокуратура томонидан Р. Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаëтганини билдирган эди.

Айни пайтда Бош прокуратура бу шахсларнинг эҳтиëт чораси сифатида судгача ҳисбга олинган-олинмагани¸ олинган бўлса¸ қаерда сақланаëтганига ҳозирга қадар ойдинлик киритмаган.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекатда ухласа ўзбек аёли: эрининг жанжаллардан тошкентга қочиб келган наманганлик аёл ҳикояси

Ушбу сурат “Роҳат кўли” яқинидаги бекатда олинган. Ухлаб ётган аёл Наманган вилояти, Чуст туманидан Зуҳра Матқулова, деб ёзади "Маҳалла" газетаси. Аёлнинг сўзларига кўра, у ...

Ўзбекистон, овир: милиция аэропортда таниқли рассом ёқубжон сиддиқовнинг паспортини олиб қўйди

Ёқубжон Сиддиқовнинг асарлари тараққий этган давлатларда сақланади Орган ходимлари 3,5 йилдан бери Туркияда яшаб, Ўзбекистонга қайтаётган рассом Ёқубжон Сиддиқовнинг ...

Акс-садо: “уларнинг тириклайин ёнишига амалдорларни айбдор деб биламан”

"Азага борган хотин ўз дардини айтиб йиғлайди" дейишади. Бугун мен ҳам Қоғоғистонда вафот этган йигитларнинг азасида ўз дардимни айтиб олай. Балки нотўғри ўйлаётгандирман. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400