Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланмоқда

Россияда 14 июнь куни футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланмоқда. Бу мамлакат илк бор чемпионатни ўзида қабул қилиш имкониятига эга бўлди.

Тадбирнинг расмий очилиш маросими Москва вақти билан 16.00да очилади. Шундан сўнг соат 18.00да Москванинг «Лужники» стадионида Россия ва Саудия Арабистони жамоаларининг ўйинлари бўлиб ўтади.

Тадбирнинг очилиши маросимига 10дан ортиқ, асосан Лотин Америкаси ва МДҲ мамлакатларининг раҳбарлари етиб келди. Саудия Арабистони номидан тадбир очилишида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Ол-Сауд иштирок этади.

Шимолий Корея номидан чемпионат очилишида Халқ Вакиллари Олий йиғини президиуми раиси Ким Ён Нам қатнашади.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати Россия тарихида биринчи марта бўлиб ўтмоқда. 14 июндан 15 июлгача 32 терма жамоа Москва, Санкт-Петербург, Самара, Саранск, Ростов-на-Дону, Сочи, Қозон, Калининград, Волгоград, Нижний Новгород ва Екатеринбургда мусобақалар ўтказилади.

Плей-офф ўйинлари: 1/8 —30 июндан 3 июлгача, 1/4 — 6 ва 7 июлда, ярим финаллар Санкт-Петербургда (10 июлда) ва Москвада (11 июлда) ўтказилади. Учинчи ўрин учун ўйин 14 июль куни Санкт-Петербургда, чемпионат финали 15 июль куни Москвада бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси тарихда энг юқори бўлиб – 400 млн долларни ташкил қилади. Бу Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014дан 12% кўп демакдир (Бразилияда мукофот жамғармаси 358 миллион долларни ташкил қилган эди). Турнирнинг 32 нафар иштирокчисининг ҳар бири камида 8 миллион доллардан олади, финалга чиққан жамоага 28 миллион доллар берилади, бронза соҳиби 24 миллион олади, тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоа – 22 миллионга эгалик қилади.

Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш борасида турнирнинг тўрт нафар иштирокчиси бўлмиш мамлакатлар – Австралия, Буюк Британия, Исландия ва Польша баёнот берди. Эҳтимолий дипломатик бойкот ҳақида Европарламент депутатларимаълум қилишди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда facebook муаммосиз ишлай бошлади

3 сентябрь куни Facebook ижтимоий тармоғидан узилиб қолган ўзбекистонликлар бир ҳафта ўтиб яна ушбу ижтимоий тармоқдан муаммосиз фойдалана бошлашди,  - дея Кун .Уз нашри ...

Россия исроилни «киевнинг неонацистлик режимини» қўлламоқда деб айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Лавровнинг сўзлари билан боғлиқ Тел-Авивнинг баёнотига жавоб берди. «Исроил Киевнинг неонацистлик режимини қўлламоқда» деб айблади. 1-майда ...

Нороликлардан сўнг абдулла арипов урганчга борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласида уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони жойида ўрганиш учун Хоразм вилоятига ташриф ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400