“Ўзбекистон АҚШ ва Буюк Британиядан ҳам хавфсизроқ мамлакат”

Gallup’нинг янги халқаро сўровномаси натижаларига кўра, Миср Африкадаги энг хавфсиз давлат, деб топилди. У, ҳаттоки, АҚШ ва Буюк Британиядан кўра ҳам хавфсизроқ экан.

Айни сўровномада Ўзбекистон хавфсизлик даражаси юқори даражада таъминланган давлатлар бешталигидан жой олган.

Gallup’нинг йиллик Халқаро Қонун ва Тартиб сўровномаси доирасида одамларнинг кечаси сайр қилишда ўзларини қанчалик хавфсиз ҳис қилишлари ва улар бирор марта жиноят қурбонига айланган ёки йўқлиги ўрганилган.

Сўровнома натижалари Мисрнинг хавфсизлик даражаси бўйича 135 давлат ичида 16-ўринда эканлигини қайд этган. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, АҚШ ва Британия ушбу меъзон бўйича мос равишда 35 ва 21-ўринларга лойиқ кўрилган.

Синагапур дунё энг хавфсиз мамлакат, деб топилган бир пайтда рўйхатни энг ёмон натижа билан Венесуэла якунлаган.

Миср сўровноманинг 100 баллик тизими асосида 88 баллга эга бўлган. У Дания, Словения ва Хитой каби мамлакатлар билан бир қаторда турибди. 2016 йилда Миср 82 баллга эга бўлган эди. Бу сўнгги икки йил ичида мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият яхшиланганини кўрсатади.

Gallup’дан Жон Клифтоннинг Би-би-сига айтишича, сўровномада Миср қайд этган натижа сўнгги пайтларда мисрликларнинг мамлакат полициясига ишончи ортиб бораётганлигининг инъикосидир.

Президент Абдул Фаттоҳ ал-Сиси 2013 йилда Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар томонидан ағдарилганидан бери Мисрни бошқариб келмоқда.

Унинг ҳукумати исломий жангариларга қарши аёвсиз курашиб келади. Жангарилар ўтган йили пойтахт Қоҳира ва Танта ҳамда Искандария шаҳарларидаги насроний черковларга қарши хуруж уюштириб, 70 дан зиёд инсоннинг ҳаётига зомин бўлган эди.

Шунингдек, ИШИДга байъат келтирган жангарилар Синай яриморолида фаолият олиб бораётган мисрлик ҳарбийларни бир неча бор нишонга олган эди.

Gallup’га кўра, сўровнома доирасида 142 мамлакат ва ҳудуддан бўлган 148,000 нафар вояга етган иштирокчи билан суҳбат қурилган.

Сўровнома давомида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига бўлган ишонч, тунда ўзининг қанчалик хавфсиз сезиши, иштирокчилар ёки уларнинг оила аъзолари сўнгги 12 ой ичида тунаб кетилгани ё жиноятчилар томонидан ҳужумга учраган-учрамагани тўғрисидаги саволлар берилган.

Афғонистон (46 фоиз), Уганда (49 фоиз) ва Жанубий Судан (50 фоиз) аҳолиси сўнгги бир йил ичида энг қуйи ўринни эгаллаган Венесуэладагидан кўра кўпроқ талончилик қурбонига айланганликлари маълум бўлган.

________________________________________

Энг хавфсиз мамлакатлар бешталиги:

•Сингапур

•Норвегия

•Исландия

•Финландия

•Ўзбекистон

Хавфсизлик даражаси паст давлатлар бешталиги:

•Венесуэла

•Афғонистон

•Жанубий Судан

•Габон

•Либерия

Жанубий Судан Африка қитъасидаги хавфсизлик даражаси энг паст мамлакат, деб топилган.

Қора қитъадан хавфсизлик даражаси паст мамлакатлар рўйхатини Габон, Либерия ва минтақадаги асосий сайёҳлик марказларидан бири бўлмиш Жанубий Африка давом эттирган.

Африканинг Саҳройи Кабир минтақасида атиги 60 фоиз аҳоли маҳаллий полицияга ишонишларини маълум қилган. Шимолий Африка ва Яқин Шарқда эса бу рақам 68 фоизга кўтарилганини кўриш мумкин.

Тунги вақтларда хавфсизликнинг юқори даражада таъминланиши меъзони асосида Африкада Руанда биринчиликка муносиб кўрилган. 88 фоиз руандаликлар қош қорайгандан сўнг кўчаларда бемалол юришларини айтганлар.

Манба: bbc.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 эврил туроннинг ўзбекистонга қайтиши            

Ўзбекистон  ҳеч биримизга сир эмаски, моддий ресурсларга ниҳоятда бой мамлакат. Шунинг баробарида дунёни лол қолдирувчи буюк тарихига, маданий, маърифий, маънавий ўзлигига ...

Дурадгор келиннинг оиласи

Эрта  тонгдан телефоним жиринглади. Ҳамкасбим Малоҳат Абдуллаева телефон қилаётган экан. У икки кун олдин айтган сўзини такрорлади: ”Илтимос, Жиззах шаҳар судига келиб ...

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йиллик стратегияси ишлаб чиқилди

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали ...