ЗАРБДОРЛИК ЭНГ ЯХШИ ОШПАЗ

Ёзнинг жазирама иссиқ кунлари ҳам бошланди. Умумий овқатланиш муассасалари ошпазларидан янаям моҳирлик, маҳорат ва масъулият билан ишлаш талаб этиладиган фасл.

Масъулият истеъмол  маҳсулотлари ва таомлар сифатининг кафолатланганлиги, гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишда бўлса, моҳирлик ва маҳорат эса  таомнома учун ёз фаслига хос овқатларни танлай билиш ва одатдаги рецептларга қўшимча ёз фаслига мос рецептларни ҳам қўллай билишдадир.

Гап, айниқса, болажонларимиз учун тайёрланаётган овқатлар хусусида бўлса, масъулият ва талаблар янада ортади.

Шу кунларда республикамиз бўйлаб мактабгача таълим муассасалариаро ажойиб кўрик-танлов  мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги  “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача Таълим Вазирлигининг 2018 йил 23 майда ишлаб чиқарилган ташаббуси бўйича  Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси билан  ҳамкорликда  жойларда “Йилнинг энг намунали ошхонаси” ва “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” каби йўналишларда кўрик-танловлар бўлиб ўтмоқда.

Ушбу кўрик-танловларни ўтказишдан асосий мақсад ҳамкорликда таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш, илғор муассаса тажрибаларини оммалаштириш, ошпазлар маҳорати ва малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш йўли билан ошпазларнинг ишга масъулияти, интилиш ва изланишларини янада такомиллаштиришдир.

Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманида ҳам мактабгача таълим муассасалариаро мазкур кўрик-танлов мусобақалари бўлиб ўтди.

 “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” йўналиши бўйича  “Бирдамлик” ХДҲ фаоли Малоҳат Абдуллаева  танлов иштирокчилари ва тумандаги ўзи каби ошпазларнинг барчасини қойил қолдириб, ошпазлик санъати меҳнатлари муносиб баҳоланганлиги боис биринчи ўринни олди.

Сафдошимизнинг ушбу ютуғидан биз ҳам бениҳоя қувондик. Махсус диплом билан тақдирланганларидан эса фахртуйдик.

Малоҳат опа, кўзимиз қувончи – келажагимиз  ишончи ва таянчи ҳисобланмиш болажонларимизга мазали овқатлар пиширишдан асло чарчаманг!

Ошпазлик маҳоратингиз бардавому баркамол бўлиб, ошпазлик санъатингиз бунданда гуллаб-яшнайверсин!..

Муаллиф: Дилфуза Жавоҳир Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон ҳукумати:мамлакатга келиб кетганларнинг 1%и гина хитойлардир

Қирғизистонга келиб кетган чет элликларнинг 1%ни гина хитойларни ташкил қилади.  Бу ҳақда Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Қубатбек Боронов бугун ҳукумат мажлисида ...

Мен ўғри эмасман, қарздорман

Мен Фурқат Мусиндифов Зомин туманидаги МТМда оддий ишчи бўлиб  ишлайман. Жорий йилнинг 8 июнь куни ҳамкасбим Насиба Давирбоевадан 6 000 000 миллион (олти миллион) сўм қарз ...

Зангиота туманида 500та хонадон газсиз қолди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қарийб 500та хонадон газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилади. Қайд этилишича, ...