Андижонлик қочқин Дилором Абдуқодирова қамоқдан озод этилди

Бундан саккиз йил муқаддам Австралиядан Ўзбекистонга қайтганидан сўнг ўн йилу икки ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган андижонлик қочқин, 53 яшар Дилором Абдуқодирова 14 июнь куни озодликка чиқарилди.

Бу хабарни тасдиқлаган Дилором Абдуқодированинг яқинларининг айтишича, у президент Шавкат Мирзиёевнинг Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилган авфига кўра озод қилинган.

Андижон воқеаларидан кейин мамлакатни тарк этган Дилором Абдуқодирова 2010 йилда Ўзбекистонга қайтганидан сўнг ҳибсга олинган эди.

Исми сир қолишини сўраган Дилором Абдуқодированинг яқинларидан бирининг айтишича, авф эълон қилингандан кейин уни тезда озод қилишган:

“Документларини ҳам тезда тайёрлаб, бирпасда чиқаришибди. Ҳайитдан бир кун олдин, арафа куни ўзи яшаган Андижон туманининг Ҳакан қишлоғидаги уйига кириб келишди. Ҳам ҳайит, ҳам опамизнинг озод этилгани нур устига нур бўлди. Кўринишлари ва кайфиятлари яхши, Худога шукр”, дейди қариндошлардан бири.

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Рамазон Ҳайити муносабати билан 226 нафар маҳбусни авф этиш ҳақидаги фармонга имзо чеккан эди.

Дилором Абдуқодированинг айни пайтда Россияда меҳнат муҳожири бўлган 32 яшар ўғли Миролим онасининг озодликка чиққанидан бениҳоя хурсанд эканлигини айтди.

Австралиядан Андижонга қайтиб борган қочқин аёл 45 яшар Дилором Абдуқодирова 2010 йилнинг 30 апрель куни чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, конституциявий тузумга тажовуз ҳамда ноқонуний диний оқимга аъзоликда айбли деб топилган ва 10 йилу 2 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Дилором Абдуқодирова 2005 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган қонли қирғин пайти ҳукумат кучлари ёғдирган ўқ ёмғиридан қочиб, Қирғизистон жанубига ўтишга муваффақ бўлган юзлаб андижонликларнинг бири. Аммо ўша куни унинг эри ва тўрт фарзанди майдонни тарк этолмай, Ўзбекистонда қолиб кетишган.

Қарийб беш йил давомида оиласидан узоқда яшаган Абдуқодирова шу йил бошида Андижонда қолган эрининг тинимсиз босими остида Ўзбекистонга қайтган ва саноқли кунлардан сўнг ҳибсга олинган эди.

Дилором Абдуқодирова Андижон воқеалари хусусида холис кўрсатма берган Маҳбуба Зокированинг опаси бўлади.

Маҳбуба Зокирова 2005 йилнинг кузида Ўзбекистон Олий Судида бўлган маҳкамада Андижон воқеалари бўйича гувоҳлик берган икки юзга яқин гувоҳлар орасида “Бобур майдонига йиғилган оломонни ҳукумат аскарлари отди”, деб кўрсатма берган ягона гувоҳ эди.

Бироқ, Ўзбекистон Олий Суди Маҳбуба Зокированинг бу кўрсатмасини ёлғон ва асоссиз деб баҳолаган.

Суд мажлисидан сўнг Маҳбуба Зокирова ўз уйига олиб бориб қўйилган ва милиция ходимларининг қаттиқ назоратида яшаб келаётган эди.

Дилором Абдуқодирова 2010 йилнинг бошида Ўзбекистонга қайтганда ҳибсга олиниб, озодликдан маҳрум этилганидан сўнг, 40 ёшли Маҳбуба Зокирова таъқиблардан қочиб, фарзандлари билан қўшни мамлакатлардан бирига ўтган ва БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлигидан бошпана сўраган эди.

Маҳбуб Зокирова айни пайтда Австралия давлатидан бошпана олган.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гонконг раҳбари керри лам «экстрадиция тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг бекор қилинишини эълон қилди

Гонконг раҳбари Керри Лам, экстрадиция қилинадиган мунозарали қонун лойиҳасини олиб ташлаганини эълон қилди. Бу шаҳарни сўнгги ўн йилликлар ичида энг ёмон сиёсий инқирозга ...

Олмаотада россияни танқид қилган икки фуқарони беш йилга озодликдан маҳрум қилди

14 март куни Олмаота туман суди Россияни танқид қилган икки Олмаота фуқаросини беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Блоггер Маргулан Бўранбай ва фуқаролик фаоли Данат Намазбаев ...

Нафақадаги аёлни автобусдан ҳайдаган ҳайдовчи ва чиптачи жазога тортилди

«Тошшаҳартрансхизмат» ташкилоти жамоат транспорти билан боғлиқ можаро акс этган видеода акс этган ҳолат бўйича расмий маълумот берди, деб ёзади «UzNews.uz» сайти. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400