Самад Мурод: Ҳокимликлар нега қарорларни писанд қилмаяпти

Трактор солинган пиёз. Сурат: “Озодлик”

“Самарқанд вилояти Жомбой туманида пилла режасини бажармаган ва пахтасини ўт бостириб юборган икки фермернинг томорқасига трактор солинди”

Жойлардаги ҳокимлар деҳқонларнинг бизнесига аралашиши, уларга нисбатан худди ўз мулкидаги қаролларга қарагандек қараб, нима қилиш ёки қилмаслик ҳақида зўрлаш усулларини қўллаган ҳолда диктовка қилиб туриши, бу ҳали биз ишлаб чиқариш тараққиётининг 70-, 60-йиллари даражасида, аниқроғи “Ривожланган социализм” да турганимизни яққол кўрсатиб турибди.

Ислоҳатлар Президентнинг нутқлари босилган газеталарнинг саҳифаларида қолиб, публика учун тараннум этилаётгани фош бўлиб қолмоқда. Қачонки ишлаб чиқарувчилар эркин бизнес муҳитига чиқиб, ҳокимиятни коррупцион ричакка айлантириб олган амалдорлар истибдодидан қутулиб, ички ва хорижий буюртмачилар буюртмаси асосида эркин иш юритмас экан, биз тараққиётда ўша совет даври даражасида қолаверамиз.

Ҳар бир вилоятда битта-иккита фермер хўжалигини ташвиқот учун, “Ислоҳатлар ҳаётга тадбиқ этилиб, гуллаб-яшнаб” бораётганини тамошабинларга намойиш этиш учун шароитлаштириб қўйиб, қолган 99, 999 % фермерларни от олдига солиб, бошига қамчи қўйиб, хўжаликларини қуллар плантацияси мақомида тутиб туриш. Бу ҳолатни аниқ ифодалай оладиган атамани билмайман, аммо, ЁЛҒОНЛАР “Гуллаб яшнашда” давом этаётганини тахмин қилиш мумкин, халос.

Иқтисодиётни самарали ташкил этишнинг илғор мамлакатлар: немислар, шведлар, ва ҳокозолар, усулига ўтмасдан туриб, ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

Ҳокимият тадбиркорлар бизнеси учун самарали шарт-шароит, малакали консултантлар, бозор, суғурта, ва бошқа зарурий факторлар билан таъминлаши лозим.

Нима экиш, қандай парваришлаш, кимга сотиш ва қанчага сотиш ишлари билан фермернинг ўзи шуғулланиши лозим. Дарвоқе, фермернинг банкдаги пулларини ҳокимлик эмас, фермернинг ўзи тасарруф этиши шарт. Бу гаплар аслида янгилик эмас, Президентнинг нутқларида тез тез такрорланиб турган гаплар.

Мени бир ҳолат таажжубга солади: жойлардаги ҳокимликлар нима учун қабул қилинаётган қарорлар, чиқарилаётган фармонларни писанд қилмасдан, худди олдингидай иш юритиб, халқнинг тинкасини қуритишда давом этмоқда?

Ёки мен бошқалар биладиган энг асосий ҳақиқатлардан бехабармикинман.

Муаллиф: Самад Мурод

Манба: Муаллифнинг “Фэйсбук” саҳифаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда корея республикасининг уч университети филиали очилиши мумкин

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича вазир вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов, олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов ҳамда Тошкент ...

Ўзбекистондаги болалар боғчасида тарбиячи олти ёшли қизалоқнинг устига шўрва тўкиб юборди

Ўзбекистондаги болалар боғчасида тарбиячи олти ёшли қизалоқнинг устига иссиқ шўрва солинган кастрюлкани тушириб юборди, дейилади Мактабгача таълим вазирлигининг Facebook'даги ...

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ойлиги оширилади

Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400