Ўзбекистонга қайтган АҚШлик ўзбек тадбиркори ҳибсга олинди

(расмда Америкадаги солиқ компанияси раҳбари асли қашқадарёлик Зокир Алиев)

Ўзбекистонга борган АҚШ фуқароси Зокир Алиев ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Уни таниганларнинг айтишича, Зокир Алиев учун Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги яқинлари таклифнома берган, ОВИР тасдиқлаган ва Ташқи ишлар вазирлиги виза рухсати чиқарган.

Зокир Алиев АҚШдаги хусусий солиқ компаниясининг раҳбари ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Америкадаги элчихонаси унинг паспортига 90 кунга виза қўйган. Зокир Алиев ота-онасининг уйига қадар етиб борган. Яқинлари билан кўришгандан кейин бир соат ўтиб Қарши шаҳридан келган милиция ходимлари уни олиб кетишган.

Америкалик ўзбекларнинг ёзишича, Зокир Алиев ўзбекларга ҳамиша ёрдам қилиб келиши билан танилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг сентябр ойида Америка Қўшма Штатларига ташриф буюрганда ўзбекистонлик ватандошларини олиб кетишга тайёрлигини билдирган эди.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулчеҳра нуриллаева ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди

Уюшма раиси Сирожиддин Саййид Гулчеҳра Нуриллаевага уюшманинг аъзолик гувоҳномасини топширди, дея ёзмоқда ЎзА нашри. Фото:ЎзА Гулчеҳра Нуриллаева уюшма вакилларига самимий ...

Ўтин ёқиб, газга пул тўласанг, алам қиларкан…

Нукус тумани "Баханшақли" овул фуқаролар йиғинида яшовчи Гулшат Қонисбаева хонадонида охирги пайтларда газ босими кескин даражада пасайиб кетганди. Шу боис у ўчоққа ўтин ...

Ўзбекистонни ижтимоий ва сиёсий ривожланишига тўсиқ бўлувчи сайловларда қатнашишимиз керакми?

Агарда сайловда мухолифатчи партия ёки ҳеч бўлмаса халқ учун жонини беришга тайёр бўлган блогерлар номзоди қўйилмаса мен кўргазма учун ўтказиладиган сайловларда овоз ...