Нурали Алиев: Укамга туҳмат қилишяпти, у Афғонистонда бўлмаган

Зокир Алиев (қора шарфда)

25 йилдан сўнг АҚШдан тарихий ватанига қайтган Зокир Али Ўзбекистон исломий ҳаракатига (ЎИҲ) алоқадорликда айбланмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати унинг ЎИҲга қасамёд келтирганликда, Афғонистондаги жангларда қатнашганликда айбланаётгани тўғрисида маълумотнома тарқатган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича “Human Rights Watch” ташкилотининг Ўзбекистон бўйича вакили Стив Сведлов Алиев тақдиридан хавотирда эканини билдириб, унинг ҳуқуқлари ҳурмат ва ҳимоя қилиниши керак, дея чақирмоқда. Адолат қарор топиши учун шароит яратилиши шарт, дея эслатмоқда Свердлов.

Унинг Ўзбекистондаги қариндошлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг чақириқларидан илҳомланиб ватанга қайтган Зокир Алига нисбатан туҳмат қилинаётганини таъкидлашмоқда.

АҚШ фуқароси Зокир Али айни пайтда Давлат хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида сақланмоқда. У 16-июнь куни 25 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга қайтган, ўзи туғилиб ўсган Чироқчи туманига етиб бориши ортидан ҳибсга олинган.

Зокир Али икки кунлик тергов ҳаракатлари ортидан террорчи гуруҳ ҳисобланган ЎИҲга алоқадорликда, Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда қатнашганликда айбланмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг матбуотда эълон қилинган хабарида таъкидланишича, Зокир Алиев қидирувда бўлган, унга нисбатан 2005-йилда жиноий иш қўзғатилган. Хабарда таъкидланишича, Алиев ўз айбига иқрорлик билдирган.

Зокир Алининг акаси Нурали Алиевга кўра, укасининг Ўзбекистонга қайтишдан мақсади чорак асрдан буён кўришмаган қариндошлари билан дийдорлашиш, шунингдек, ватанда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятлари билан танишиш бўлган.

«Самарқандга қўнди, аэропортда ҳеч ким ҳеч нарса демади. Уйга олиб келдик, Чроқчи туманига. Келганимиздан кейин, бир соатдан кейин қўлга олишди. У Америкада ўқиган, ўз ишини юритиб келаётган эди. 25 йилдан буён кўришганимиз йўқ. Аввал келмай юрди, Президент Мирзиёев йўлларни очишни бошлаганидан кейин биз таклиф берган эдик, виза қўйиб беришди, лекин келганидан сўнг бир соатни ичида олиб кетишди, ҳатто бувиларини кўришга ҳам улгурмади. Давлатимиз хориждаги ўзбекистонликларни келинглар, ишланглар деб чақиршни бошлагандан кейин биз ҳам чақирган эдик. Ниятлари катта эди, бу ерга ҳам бир сармоя киритаман деган. Уни дастурлари билан танишишга имконият ҳам қолмади, дарров олиб кетишди», – дейди Нурали Алиев.

Унинг айтишича, укасига нисбатан туҳмат қилинмоқда, унинг террорчи гуруҳлар билан алоқаси йўқ, дастлаб Туркияда, кейин эса АҚШда ўқиган.

«Уни 40 соат тергов қилишди, статяларни қўйиб қамоққа олиндингиз дейишган. Адвокатимиз бор эди, чиқиб уни қамоққа олишди деди. Биз кўрмай ҳам қолдик. Унга туҳмат қилишяпти, сен Афғонистонда бўлгансан, террорчилик қилгансан деб. У бу пайтда Афғонистонда бўлмаган. Қаердандир сохта гувоҳларни ҳам олиб келишган, Наманган вилоятидан, бир-бирини ҳеч қачон кўрмаган, танимайди ҳам. Улар Афғонистонда жангларда қатнашгансан деб статяларни қўйиб ўтирибди. Мен укамга ишонаман, бизнинг оиламиздан бунақа инсон, давлатга қарши жиноят қиладиганлар чиқмайди», – дейди Нурали Алиев.

Манба: amerikaovozi.com 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳалим маманзаров: “мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган  жиноятчига айланиб қолдим?!”

Шаҳрисабз бош прокурори Ш.АШУРОВнинг туҳмат  айбловини туман суди тасдиқлагач:   -  мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган  жиноятчига айланиб қолдим?! ...

“буча ёлғонини фош қиламиз”

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Украина пойтахти Киев яқинидаги Буча шаҳарчаси ҳақидаги маълумотларнинг ёлғон эканлигини аниқлашларини айтди. Сергей Лавров Москвада ...

Шимолий тожикистонда яна бир журналист жиноят содир этганликда гумонланиб, қўлга олинди

Шимолий Тожикистонда “Азия плюс” газетаси ва “Олмон мавжи” радиосининг собиқ мухбири, охирги йилларда Тожикистон қувноқлар ва зукколар жамоаси (КВН) бошлиғи вазифасини ...