Мухаммад Шакур: “Экспортни тижоратчиларга берайлик”

Бу йил Сурхондарёда минглаб тонна пиёз шундоқ ерда қолиб кетди. Минглаб тонна картошка нобуд бўлди. Деҳқонлар хонавайрон бўлди.

Бу дегани – минглаб оилаларнинг ҳамёни бўшаб қолди, минглаб қилшоқ оилаларининг ҳаёт даражаси пасайди, минглаб болаларнинг яшаши ёмонлашди, минглаб одамларнинг кайфияти тушди, дегани. Минглаб оилаларнинг тотувлиги йўқолди, дегани. Минглаб йигитлар яна Россияга отланди, дегани. Минглаб хотинлар яна ёстиққа кўз ёш тўкади, дегани. Минглаб болалар яна отасиз – кўчада “тарбия” топади, дегани. Минглаб муаммолар юзага келади, дегани.

Нега бундай бўлди? Жавоб – қишлоқ аҳли томорқаларида етиштирган махсулотни четга экспорт қилиш мансабдорларга топширилди.

Экспорт нархлари эса ҳаводан олиб белгиланди – “фалон нархда сотилсин!” деган фармон чиқди. Иби! Қандай қилиб нарх фармон билан ҳал қилиниши мумкин. Чет эл харидори бизнинг фармонга бўйсўнадими?

Хўш, нега экспорт қилиш битта ташкилотга топширилди? Сабаби нима?

Асосий сабаб – “олибсотарлар ёмон одамлар, деҳқондан махсулотни арзон олиб, қимматига сотишади!” деган кўчанинг гапи бўлди. Кўчанинг гапи бу, бошқа нарса эмас.

Аслида ТИЖОРАТЧИЛАР СОНИ КЎП БЎЛИБ, УЛАР ЎРТАСИДА РАҚОБАТ БЎЛСА, МАХСУЛОТ НАРХИ ҲЕЧ ҚАЧОН ПАСТГА УРИЛМАЙДИ. Талаб-таклиф нархни маромига келтиради. Минглаб тонна махсулот ерга қолиб кетмайди, минлаб деҳқонлар хонавайрон бўлмайди… ваҳоказо…

Экспортни тижоратчиларга берайлик.

Муаллиф: Мухаммад Шакур 

Манба: “Фейсбук” саҳифаси

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Расул кушербаев: «буни иккиюзламачилик дейишади»

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Бунёдкор» маҳалласида 7 гектардан ортиқроқ майдонда қад ростлаган 47та хонадон бузилишга тушгани, 28 ...

Болалар боғчасидаги каъбанинг макети атрофида айланган воқеани милиция тергов қилмоқда

Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг Ҳайдаркон шаҳридаги болалар боғчасида Каъбанинг макети атрофида айланиб юрган болалар ҳолатини текширилмоқда. Бу ҳақда Боткен ...

Вмнинг 14 сонли қарори фермерга қаршими?

Касбимиз юзасидан  турли жойларда бўламиз. Турли касб эгалари билан учрашамиз.  Яқиндан бери қайси қишлоққа бормайлик гап айланиб,  2019 йил 9 январ куни Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400