Apple ширкати ўзи юрадиган автомобиллар лойиҳаси учун одам ёллади

АҚШнинг Apple ширкати ўзи юрадиган автомобилларга қизиқиб келаётгани сир эмас. Ширкат яқинда таниқли муҳандис Жейми Вайдони ишга олди.

Вайдо бундан аввал автоном автомобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Waymo ширкатида ҳамда NASA космик агентлигининг реактив двигателлар лабораториясида ишлаган.

Вайдонинг собиқ ҳамкасблари у Waymo ширкатида ўта муҳим роль ўйнаганини айтишди. Хусусан, муҳандис Wаймо тайёрлаган прототиплар хавфсизлигини текширган. NASAда ишлаган пайтида эса Марсоход лойиҳасида қатнашган.

Вайдо Apple ширкатида айнан нима иш қилиши ҳозирча номаълум. Кузатувчиларнинг айтишича, ширкат ўз автоном автомобилини ишлаб чиқишда хавфсизликка алоҳида эътибор қаратишга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Аризона штатининг Темп шаҳрида синовдан ўтказилаётган ҳайдовчисиз бошқариладиган Uber автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган бир аёлни босиб кетган эди.

Аввалроқ Apple ўзи юрадиган автомобиллар қуриши мумкинлиги ҳақида гап-сўз тарқалган эди. Аммо мутахассислар бундай лойиҳа ҳатто Appleдек ширкат учун ҳам осон бўлмаслигини айтиб келади. Айримлар эса ширкат технологияни ишлаб чиқиб, лицензия сотишни режалаштираётганини тахмин қилмоқда.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олмаотада 160 киши ҳалок бўлиб, 41 кишининг жасади “ўғирлангани” маълум бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри полиция бошқармаси бошлиғи Канат Таймерденов якшанба куни ўтказилган брифингда шаҳардаги “январ воқеалари”да ҳалок бўлганлар сони ҳақида маълум ...

Ўзбекистонда фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди ва ишга қабул қилишда прописка талаб қилинмайдиган бўлди

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва ...

Нью-йоркдан келган ўзбекистонликдан ноёб турдаги тўтиқуш олиб қўйилди

«Тошкент» халқаро аэропортида 12 август куни Нью-Йоркдан келган Ўзбекистон фуқароси ноёб турдаги тўтиқушни тегишли рухсатномасиз олиб киришга уринди. Бу ҳақда “Дарё” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400