ЖЧ-2018: Саудиялик футболчиларни олиб кетаётган самолётда ёнғин чиқди

Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Саудия Арабистони футбол жамоасини навбатдаги мусобақага олиб кетаётган самолёт Ростов –на-Дону шаҳри аэропортига қўнаётганда ёна бошлади. Расмий хабарларга қараганда саудиялик футболчиларга зарар етмаган.

Расмийларнинг билдиришича, Санкт-Петербургдан учган Россияга қарашли A319 аэробусининг двигателларидан бирида қисқа муддатли ёнғин юз берган.

Дастлаб самолёт эгаси бўлган “Россия” авиаширкати бу маълумотни рад этган эди. Авиаширкат двигателнинг ишдан чиқишига ёнғин эмас, самолётга урилган қуш сабаб бўлганини билдирган.

Саудия терма жамоаси 20 июнда Ростов-на-Дону шаҳрида Уругвайга қарши майдонга тушади.

А гуруҳида иштирок этаётган Саудия Арабистони жамоаси жаҳон чемпионати расман очилган 14 июнда биринчи ўйини Россия билан ўтказган эди. Россия Саудия устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой россияни қўллаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди

Хитой Россиянинг Украинага ҳужумини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги айбловларни рад этди. Хитойнинг Глобал телевидение тармоғи (CGTN) хабарига кўра, Мудофаа вазирлиги матбуот ...

“бирдамлик” баёноти дххга етказилди

2018 йил 5 апрель куни мухолифатдаги "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистондаги раҳбари ва фаоллари Ҳаракат раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг "Мухолифатдаги ...

Навоийда судья ходимини калтаклади

15 февраль куни Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошев қўл остида ишловчи ходими Дилшод Норовни кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилаган. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400