Суд тошкентлик криминал етакчисини барча моддалар бўйича оқлади

Аббосхон Хўжаев. Uznews.uz сайти фотоси

Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди криминал оламида машҳур бўлган Аббосхон Хўжаевни унга қўйилган барча айблов моддалари устидан оқлов ҳукмини эълон қилди, деб хабар беради UzNews.uz

Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 – моддаси (“жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноятни содир этиш”), 273 – модда (“гиёҳванд ва психотроп моддаларни сотиш учун уларни ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш”), 165 – модданинг 2 – қисм “а” ва “в” пунктлари (“товламачилик”) билан айбланган. Охирги модда бўйича унинг шериги Муҳамаджон Қурбонов ҳам айбланган. Судя Мирзиёд Обидов суд томонидан иккила айбланаётган шахс мутлақо оқланганини эълон қилди.

Судланувчиларнинг адвокатлари бундай қарор чиқарилишига, президент Шавкат Мирзиёевнинг оқлов ҳукмлари чиқарилмаётгани туфайли судяларни қаттиқ танқид остига олгани ва шу сабаб суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар бошлагани сабаб бўлганини таъкидлайдилар.

Хўжаев криминал ибораси билан айтганда Тошкент шаҳри бўйича «қараб турувчи» (криминал қатлами етакчиси) ҳисобланади. У ўтган йили октябрь ойида ҳибсга олинган. «У жиноий гуруҳ тузганлиги, криминал қатламида ўзига хос обрў орттиришга урингани тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланади», –деганди ўшанда Тергов бошқармаси раҳбари Дониёр Тошхўжаев. Хўжаевнинг ҳибсга олиниши президент Мирзиёев томонидан криминал элементлари билан кескин кураш олиб бориш, уларнинг «думини тугиб қўйиш» кераклиги борасидаги мурожаатидан кейин юз берганди.

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон халқ ёзувчиси тоҳир малик 73 ёшида оламдан ўтди

Тоҳир Малик «Ленин учқуни», «Гулистон», «Шарқ юлдузи», «Ёшлик» таҳририятларида фаолият юритган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси котиби бўлиб хизмат қилган. Ёзувчининг биринчи ...

Бизнинг диндорлар

Аслида диндор сўзини қўллашим жуда ғалати. Одатда диндор деб бутун ҳаётини диний фаолиятга бағишлаган одамларни тушунаман. Масжид, черков, синагог ходими, мулла, имом, роҳиб ...

Туркманистон шимолида номаълум вирус туфайли паррандалар нобуд бўлмоқда

Дашўғузда маҳаллий хўжаликларда номаълум вирус туфайли паррандалар нобуд бўлмоқда. Туркманистон шимолий минтақасидаги манбаларининг хабар қилишича, Болдумсаз ва Гурбансолтан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400