Мирзиёев Тошкент прокуратураси ва милициясининг туну-кун ишлашига буйруқ берди

2018 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри кўчалари ҳуқуқ тартибот органлари томонидан туну-кун назорат остида олинади. 19 июнь куни президент томонидан “Хавфсиз пойтахт” концепцияси доирасида имзоланган қарорда мана шу ҳақда сўз боради.

Патруль гуруҳлари икки турда, яъни пиёда ва автомобилда хизмат ўтайди. Иш уч сменада ташкил этилади. Кечки ва тунги сменага (соат 16.00 дан эрталабки соат 8.00 гача) ИИВ, Миллий гвардия ва жамоат тартиби кучлари (дружинник) ходимларининг 70 фоизга яқини сафарбар қилинади. Статистик маълумотларга кўра, айнан мана шу пайтда ўлим билан боғлик жиноятларнинг 65 фоизи, 76 фоиз оғир тан жараҳатини етказиш, 62 фоиз ўғирлик, 77 фоиз хулиганлик ҳолатлари содир этиларкан.

Ички ишлар, прокуратура органларининг тергов бўлимлари, маъмурий суд ва адвокатура ҳам туну-кун хизмат қилишга ўтади. Бутун Тошкент шаҳри бўйлаб тезкор суд-тиббий экспертизаси хизматлари ташкил этилади. Тунда хизмат ўтаган ходимлар кундузги меҳнатдан озод қилинади. Пойтахтда ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларга чек қўйиш мақсадида ички ишлар органлари бўлинмалари, биринчи навбатда, жамоат тартибини таъминлаш кучларининг патруль гуруҳлари ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга максимал тезкорлик билан етиб боришини таъминланади.

2018 йил 1 августдан Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга ҳар ойлик иш якуни бўйича патруллик ҳудудида оғир ва ўта оғир жиноятларга бевосита чек қўйганлиги, уларни аниқлаганлиги ёки фош этганлиги, шунингдек, тергов ва суддан яширинган шахсларни ушлаганлиги учун лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартиби ўрнатилади.

Ўзбекистон пойтахтининг ҳар бир маҳалласида «Фидокор ёшлар» жамоат патруль гуруҳлари тузилади. Улар армия сафида хизмат қилишга чақирилаётган, олий ҳарбий ўқув юртларига кирмоқчи ва милиция сафида ишламоқчи бўлган ёшлардан тузилади. Шунингдек, олий таълим муассасасига ўқишга киришда ёки ички ишлар органига ишга киришда номзоднинг ўз маҳалласида 100 соатдан кам бўлмаган вақтда посбонлик қилгани инобатга олинади.

Қарорда айрим амалиётларга ўзгартириш киритилган. Жумладан, тунги ва кундузги пайтда ҳуқуқбузарликка нисбатан маъмурий жавобгарлик борасида. Таалуқли идораларга кўчма техник ускуналар ёрдамида ҳайдовчиларнинг хушёрлик ҳолатини тезда аниқлашга доир чораларни ишлаб чиқиш топширилган.

Келажакда Тошкентдаги йўл-патруль хизмати паркидаги автомобиллар сонини кўпайтириш, ИИВ ходимларини махсус мудофааланиш воситалари билан таъминлаш, шунингдек, пойтахтнинг барча ички ишлар бўлимларини инсон қиёфасини тезда англаб оладиган, автомобиль рақамларини аниқлайдиган интеллектуал тизим билан таъминлаш режалаштирилган.

«Хавфсиз пойтахт» концепцияси тажриба сифатида жорий этилмоқда. Агар у ўзини оқласа, у ҳолда бундай тизим бутун республика бўйлаб жорий этилади.

Тошкент ҳокимлиги бундан аввал ҳам дружина гуруҳлари хизматини жорий қилишга уринган. Мирзо-Улуғбек туман ички ишлар бошқармаси қошида жисмоний тарбия ўқитувлари иштирокида “Назорат гуруҳи” ташкил этилди. Улар жамоат жойларини назорат қилиш, кўчаларда патруллик хизматини ўташ, керак бўлганда шубҳали шахслар ҳужжатларини текширишда милиция ходимларига кўмак берадилар.

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда норасмий ишлаётган 50 минг киши аниқланди

Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан 49 610 нафар меҳнат шартномаси тузмай ишлаётган фуқаролар аниқланди, деб ёзади телеграмдаги ...

«андижон-ўш» йўналишида қатновлар йўлга қўйилди

Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари намунаси ўлароқ “Андижон-Ўш“ йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ...

Сурхондарёда дхх ходимлари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан фирибгарлиги учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400