Жазирамада чиқинди идишлари чиқараётган бадбўй ҳиддан қандай қутулиш мумкин?

Ҳавонинг исиб кетиши натижасида юзага келадиган турли ноқулайликлар ёнига  чиқиндилардан таралаётган ёқимсиз ҳид ҳам қўшилади. Бунга сабаб нима, муаммога қандай барҳам бериш мумкин?

Гап шундаки, жазирама ҳавода чиқинди сақланаётган челаклар ва контейнерларда кислород етарли бўлмагани боис улар ўзидан бадбўй исни тезроқ чиқара бошлайди. Бундан ташқари, иссиқ ҳавода тез кўпаювчи бактерия ва замбуруғлар ҳам ҳавони ифлослантиради.

Тозалик бобида гап кетганида кўпинча немисларни ибрат қилиб кўрсатишади. Келинг, биз ҳам немисча усулларга мурожаат қиламиз: Германиянинг Коммунал корхоналар бирлашмаси — «VKU» ташкилоти экспертларининг маслаҳатларига қулоқ тутамиз.

Демак, немис мутахассисларининг айтишларича, қуйидаги усуллар бадбўй ҳидни ҳайдашда сизга ёрдам беради:

Соя: бактерияларнинг кўпайишига ўз қўлингиз билан шароит яратманг, яъни чиқинди идишларини доим соя жойда сақланг. Бу ошхона чиқинди челагига ҳам таааллуқли.

Газета қоғози: озиқ-овқат чиқиндиларини ташлаш учун мўлжалланган идишларнинг остига газета қоғозларини тўшанг. Нам-ҳўл чиқиндиларни, яхшиси, аввал газетага ўранг, сўнг челакка ташланг: қоғоз намни ўзига тортиб олади ва бадбўй ҳид ва моғор пайдо бўлишига йўл қўймайди.

Тозалик: чиқинди челак ва идишларини тез-тез ювиб туриш керак. Улардаги ёмон ҳидлардан эса сода, қаҳва, сирка ёки писта кўмир ёрдамида халос бўлиш мумкин. Бунинг учун бу воситалардан биронтасини пича вақт идиш ичида қолдириш керак. Кейин эса идиш ювиб ташланади.

Чиқиндини вақтида ташлаб келиш: қанчалик бачкана туюлмасин, бу энг самарали йўл. Агар чиқиндини тез-тез ташлаб келишга одатлансангиз, юқоридаги муаммо сиз учун бегона, ишонаверинг.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нью-йоркдаги йтҳ оқибатида ўзбекистонлик уч яшар бола ҳалок бўлди

Нью-Йоркнинг Бруклин қисмида 2 май куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўзбекистонлик уч яшар бола — Э.Ш. ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ...

Бойсунда замонавий сайёҳлик маркази бунёд этилади

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси томонидан замонавий сайёҳлик маркази барпо этилади. Бу ҳақда ...

Зойир мирзаев ўрнига отабек муродов бош вазир ўринбосари бўлди

Мажбурий меҳнат туфайли ишдан кетган Зойир Мирзаев ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродовга Бош вазир ўринбосарлиги вақтинча юклатилди. Бу ҳақда Turon24  нашри хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400