Трамп мигрантлар оиласини ажратмасликка имкон берувчи ҳужжатни имзолашга ваъда берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка – Мексика чегарасида ушланган муҳожирларнинг оиласини ажратмасликка имкон берувчи ҳужжатни имзолашни режалаштирмоқда.

“Мен тез орада имзолайман, охир оқибат бу қонунчиликка мос тушади. Мен ишонаман”, – деди Трамп 20 июнь куни Оқ уйда журналистлар билан учрашувда.

Бу ҳужжат, ҳатто катталарнинг чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун иши терговда бўлгани ёки қўлга олинганига қарамай оилаларнинг бирга бўлишига имконият яратиши кутилмоқда.

18 июнь куни Трамп баёнот бериб, АҚШ “мигрантлар лагерига” айланиб қолмаслигини айтган эди. У иммиграция тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишда маъмурият билан ҳамкорлик қилмаётган демократларни айблаб чиқди.

Сўнгги ҳафталарда АҚШда ноқонуний мигрантларнинг оилаларини ажратиб юборилиши юзасидан баҳсу мунозаралар авжига чиқди. Оилаларни ажратиб юбориш амалиётидан авваллари камдан кам ҳолллардагина фойдаланарди, бироқ эндиликда федерал агентлар мунтазам суратда ноқонуний равишда мамлакатга кириб келган ёки бошпана олишга интилаётган иммигрантларни ажратиб юбормоқда.

Ўтган ҳафтада Америка ҳукумати ҳисобот эълон қилди, унга кўра, сўнгги бир ярим ой мобайнида ҳукумат 2 ярим мингга яқин болани мигрант ота-оналаридан ажратиб юборган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн муҳожирларни болалар ҳисобига таъқиб қилинишини «шафқатсиз» уриниш дея атади.

АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп баёнот эълон қилиб, “қонуннинг ҳар бир ҳарфига итоат қиладиган, шу билан бирга раҳм шавқат принциплари амал қиладиган” мамлакат зарурияти ҳақида айтди.

АҚШнинг собиқ биринчи хоними Лора Буш The Washington Post газетасида, оилаларни ажратиш сиёсати “шафқатсиз ва аҳлоқсизлик” эканини таъкидлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тарихда илк бор ўзбекистон президенти парламентга мурожаатнома тақдим этди

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий ...

Президент маслаҳатчиси умар исмаилов ишдан кетди

Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси Умар Исмаилов лавозимидан озод этилган. У Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият ...

“менга паспортни 1 ҳафтада берди, хотиним эса, 6 ой кутиши керак экан. нега?”

  "Мен Фарғона вилоятиданман. Сурхондарё вилояти, Денов шаҳридан уйланганман. Хотиним биометрик паспорт олиш мақсадида 2016 йил ноябрь ойида янги паспортга ҳужжат ...