Яхшилик қил, кейин хафта “реклом”!

Яхшилик қил, кейин хафта “реклом”!

Бундан саккиз йил олдин биринчи марта ногиронлар аравачаси олдим.

Маҳаллий телевидение, ҳомийлар, ҳокимиятдан вакиллар келиб, уйимизга бир тўйнинг одами йиғилгани, мени аравачага миндириб видеога туширишгани, хуллас, ҳижолатдан уялганларим, бечора онамнинг кўзларида айланган ёш орасидан мени ногирон этиб туққани учун пушаймонликни кўрганим эсимда…

Орадан икки йил ўтиб, қўшнимиз – туман ҳокимининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари Машарипов Баҳодир ака йўл ёқасидан ўтиб борар экан:

– Қадамбой, соч-соқолингни олиб ўтир, хозир аравачангни олиб келишади! – деб қолди.

– Баҳодир оға! – дедим унга. – Илтимос, бир минут ёнимга келиб кетинг.

– Оға! – дедим қўл бериб саломлашгач. – Илтимос, менга тантана керакмас. Тантана бўладиган бўлса – арава керакмайди!!!

Шошиб турган Баҳодир оға бу гапни эшитиб – ўтирди-қолди…

– Буни иложи йўқ ука! – деди у. – Биз давлат маҳкамасимиз, юқоридагилар биздан “отчёт” сўрашади. Биз қилган ишларимизни Нукусга, Нукус эса Тошкентга юбориши шарт!

Хуллас, яна маҳаллий телевидение, маҳаллий хонандаю раққосалар, ҳомийлар келишди…

Хуллас, яна уйимизда бир тўйнинг одами йиғилди, яна мени аравачага миндириб видеога туширишди.

Хуллас, яна ҳижолатчилик ва яна пушаймонлик…

Бу воқеага анча бўлди ва сизда “нима учун буни эслаб қолдинг” деган савол туғилиши табиий.

Гап шундаки, яқинда телевизорда Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи бева аёлнинг уйи таъмирлаб берилгани ҳақидаги хабар бир хафта “реклом” қилинди.

Бу аёлнинг хижолатни бундан олти-саккиз йил олдин онажоним кўзларида ҳам кўрган эдим ва шундай хулосага келдим.

“Яхшилик қил сувга сол балиқ билар, балиқ билмаса Ҳолиқ билар” деган мақол эскирибди шекилли?

Муаллиф: Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туш… яъни ш. мирзиёев қабулида (4-қисм давоми)

(давоми. Боши бу ерда) -- Х.Т.: Айтмасангиз ҳам маълум. Ҳошимжоннинг сеҳрли қолпоғини сўраябсиз. -- С.И.: Уф-ф-ф. Мабодо сиз ҳам телепат эмасмисиз? -- Х.Т.: Бу ҳислатдан ...

Жээнбеков ҳавсизлик кенгашини тезкорлик билан мажлисга тўплади

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг раислигида Ҳавсизлик кенгашининг мажлиси бўлмоқда. Давлат бошлиғининг маълумот хизмати маълум қилгандек, матбуотсиз ўтаётган ...

Бишкекда “z” белгисини ёзиб олган автомобиллар жаримага тортилмоқда

Бишкекда машинасига "Z" белгисини қўйган ҳайдовчилар жаримага тортилиб,  белги олиб ташланмоқда. Бу ҳақда Бишкек милициясининг патрул хизмати матбуот котиби Байгази Айткул ...