Бекатда ухласа ўзбек аёли: Эрининг жанжаллардан Тошкентга қочиб келган наманганлик аёл ҳикояси

Ушбу сурат “Роҳат кўли” яқинидаги бекатда олинган. Ухлаб ётган аёл Наманган вилояти, Чуст туманидан Зуҳра Матқулова, деб ёзади “Маҳалла” газетаси.

Аёлнинг сўзларига кўра, у эрининг калтаклари, сўкишлари, хўрлашларидан Тошкентга қочиб келган. Аёлда жанжаллардан “эсдалик” бўлиб қолган тиртиқ ва чандиқлар бор.

— Шу ерда ризқимни териб юрибман. Бу ерда мазза-да. Кунига 40-50 минг сўм пул топаман. Ўзим яшайдиган жойда иш топиш қийин? Иш топсангиз ҳам ойликлари ҳаминқадир. Чарчаб бекатда ухлаб қолибман, — дейди аёл.

Қайд этилишича, Зуҳра Матқулова 38 ёшда. Иккинчи турмушидаги эри ундан анча катта, 60 ёшда.

— Бирор жойда ёлчитиб ишламайди, мунтазам спиртли ичимлик ичади. Ичган пайтида мен билан жанжаллашиб, пичоқ тираб, бўйнимдан бўғишгача борган. Қўшнилар бир неча марта ажратган. Аммо, фойдаси бўлмади. Ўзимга ўхшаган мардикор аёллар билан шу яқин атрофда ижарада яшаяпман. Қорним очса, кўчадаги ошхоналарда овқатланаман. Уйда оилам бағрида ширин таомлар пишириб, оиламдагиларни хурсанд қилишни истардим. Қизимни жуда соғинганман. Нима қилаётган экан, — дейди у.

Саволлар туғилади. Аёл яшайдиган маҳалла фуқаролар йиғини, туман хотин-қизлар қўмитаси қаерга қарамоқда? Нотинч оиланинг тақдири ҳеч кимни қизиқтирмадими? Яраштириш комиссияси нима билан банд бўлди экан? Аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар “Қорақўрғон” маҳалласига етиб бормади? Неча кундирки, аёл Тошкентда юрган бўлса, ҳеч ким қидирмадимикан? Фарзандини ташлаб, қаерга кетди деган саволни беришмадимикан?

Хабар sof.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент – андижон пуллик автомобиль йўли қурилади

Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўли қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ...

Омск областида икки ўзбекистонлик оғир жароҳат олди, икки киши ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 август куни Омск областининг Москаленки туманидаги автомобил йўлида ...

Меҳмонлар дивизияси ёхуд бир кеча минг кеча эмас

Фото: «Tafsilot.uz» Шаҳарда яшасанг зўр-да, сира зерикмайсан. Гап кинотеатр, музейларнинг мавжудлигида эмас, йўқ. Уйингда ҳам зерикмайсан. Уйинг гавжум бўлгач, қаёқдан ҳам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400