Ўзбекистонда йил бошидан бери 13 та янги жомеъ масжиди очилди

Ўзбекистонда йил бошидан буён 13 та янги жомеъ масжиди очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қозоғистонда кеча куни бўлиб ўтган “Қардош халқларнинг умумий қадриятлари” мавзусида бўлиб ўтган халқаро анжуманида маълум қилди.

“Фақатгина Сурхондарё вилоятида йил бошидан бошлаб 7та янги жомеъ масжиди ўз фаолиятини бошлади”, – деди Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов халқаро форумдаги нутқида.

Қозоғистонда “Қардош халқларнинг умумий қадриятлари” мавзусида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Ўзбекистон ва Қозоғистондан 600га яқин иштирокчилар қатнашди. Форум давомида улар ўзларининг иш тажрибалари ва замонавий жамиятда масжид ишчиларининг обрўйи ва жавобгарлик бурчи каби мавзуларда тажриба алмашишди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, учрашув икки қардош мамлакатнинг маънавий ҳамкорлигини мустаҳкамлайди, муқаддас жойлар бўйлаб биргаликда зиёратлар ташкил қилиш, тадқиқот ишлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маълум бўлганидек, Ўзбекистоннинг йирик трассалари бўйлаб туристлар ва барча йўлда кетаётганларнинг маънавий эҳтиёжи учун мини мачитлар очиш режалаштирилмоқда. Улар бир вақтнинг ўзида 20-30 кишини сиғдира олади. Бунда мини мачитлар жума ибодатлари ва бошқа тантанали йиғилишларни ўтказишга мўлжалланмайди, балки фақат йўлда бораётган кишиларнинг таҳорат олиши ва намоз ўқишига мўлжалланади.

Бундан ташқари, 2017 йилда Тошкент халқаро аэропортида намоз ўқиш учун хоналар очилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мулкдор” тақдим этади: калтакланган директорлар ва ўзтв танқид қилган фотима отин (аудио)

Бундан буён "Мулкдор" сайти томонидан куннинг муҳим хабарлари, воқеалар ва ҳодисаларга муносабатларга бағишланган аудио дастур тақдим этиб борилади.  (more…)

Бош прокуратура:ўзбекистонда диндорларнинг «қора» рўйхати энди йўқ

Бош прокуратура халқ орасида авваллари "қора рўйхат" дея танилган рўйхат энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.  Бу ҳақда Turon24 хабар берди. Фото: Turon24 "Ўзбекистонда диний ...

Ливияда эски қуръонни бепул янгилаб бермоқда

Ливия пойтахти Триполида кўнгиллилар Қуръоннинг эски ва шикастланган нусхаларини тикламоқда. Фаоллар ушбу савобли иш билан 2006 йилдан буён шуғулланмоқда. Ўшандан бери ярим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400