Туркия мухолифати ва ННТлар сайловларга 519 минг нафар кузатувчини тайёрламоқда

Туркиядаги мухолифатдаги партиялар ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи гуруҳлар баёнот бериб, 24 июнь президентлик ва парламент сайловлари куни бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкаларига юз минглаб кузатувчи ва кўнгиллилар юборишни режалаштиришаётганини маълум қилдилар.

Партиялар ва ноҳукумат ташкилотлари (ННТ) 21 июнь кунги баёнотида бутун мамлакат бўйлаб 180 мингта сайлов участкасида партиялардан 519 минг кўнгиллилар ва кузатувчилар бўлишини таъкидлашди.

Муҳолифат 16 йилдан бери ҳокимиятни бошқараётган президент Ражаб Тайип Эрдўғон устидан ғалаба қозонишга интилмоқда. Мухолифат кучлари сайловлар адолатли ўтадими, деган савол атрофида қайғуришмоқда.

Шу йилнинг апрель ойида Эрдўғон ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида муддатдан аввалги сайловлар 24 июнь куни ўтказилишини эълон қилди (аслида сайловлар 2019 йилда ўтиши керак эди).

Туркия бошқарувнинг парламент тизимидан президент бошқарувига ўтмоқда, давлат раҳбарига катта ваколатлар берилган. Сайловлардан кейин қонунчиликка киритилган ўзгартишлар кучга киради. Муддатдан илгари сайловларни эълон қилган Эрдўғон зафар қучишга умид қилмоқда. Бироқ ўтказилган ижтимоий сўровлар президент сайловларнинг иккинчи босқичида сайланиши мумкинлигини кўрсатмоқда, хукмрон партия парламентда 16 йил давомида эгаллаб келган кўплаб ўринларидан маҳрум бўлиши айтилмоқда.

Анқара сайловларни кузатиш ниятида бўлган камида икки нафар Европа депутатини мамлакатга киритмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев эмомали раҳмонни «эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади

«Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт бўлиб ўтди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва ...

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

​​Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилишига оид қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни «Халқ сўзи» ...

Эквадорда лой кўчкиси оқибатида қурбонлар сони ортди

Эквадорнинг Кито шаҳридаги лой тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди. Яна 47 киши жароҳатланган. Қутқарув операцияси ҳамон давом этмоқда. Мутахассислар бедарак ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400