Зокир Алиев: Мени шартли қўйиб юборишди, тергов ҳали тугамаган…

Қашқардарё вилоятида 16 июн куни терроризмда айбланиб, ҳибсга олинган ва олти кун ўтиб озодликка чиққан АҚШ фуқароси Зокир Алиев Озодлик билан суҳбатда халқаро террорчи гуруҳлар сафида бўлмагани, Афғонистонга ҳам бормаганини айтди. Алиевга кўра, 22 июн куни ҳеч қаерга чиқармаслик шарти билан қўйиб юборилган ва унинг устидан тергов ҳали тугамаган.

Алиевга қарши конституцион тузумга тажовуз, терроризм ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш каби ҳаракатларни кўзда тутадиган жами бешта айблов илгари сурилган.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати 17 июнь куни 2014 йили АҚШ фуқаролигини олган Алиев дунëнинг аксар давлатлари¸ хусусан¸ АҚШда халқаро террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган “Ўзбекистон исломий ҳаракати”га аъзолик айби билан қўлга олинганини маълум қилган эди.

ДХХнинг ЎзАга билдиришича¸ Алиев “қўлга олиш жараëнида ноқонуний фаолиятига иқрор бўлган”.

Аммо Озодлик билан суҳбатда Алиев қўйилган айбловни бўйнига олмаганини айтди.

– Мен диндан йироқ одамман. Диндор эмасман, миллатпарвар инсонман, – деди Алиев.

Алиевнинг айтишича, у 22 июн куни ҳеч қаерга чиқармаслик шарти билан қўйиб юборилган ва унинг устидан тергов ҳали тугамаган.

– Сўроққа бориб тураман. Ҳозир менга тўқсон кунга виза беришган, шу муддат ичида жараён тугашига ва АҚШга қайтиб кетишга умид қилиб турибман, – деди Алиев.

Ҳозир АҚШ фуқароси бўлган асли чироқчилик Зокир Алиев Президент Мирзиёев четдаги ўзбекларни ватанга қайтишга чорлаганига ишониб Ўзбекистонга қайтганини айтди.

– Ҳайитни қариндошларим билан бирга нишонлаш учун келгандим. Ўзбекистон визасини тўрт ой кутдим. Келишим билан олиб кетишди, ҳибсда қандайдир одамлар билан юзлаштиришди, улар мени Афғонистонда кўрганликларини айтишди, лекин мен Афғонистонда бўлмаганман, – деди Зокир Алиев.

Олдинроқ Президент Мирзиёевнинг ваъдасига ишониб Ўзбекистонга борган бир неча киши қўлга олингани ва устидан жиноят иши очилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

4 нафар миб ходими ижро вақтидаги қаттиқ қаршилик оқибатида вафот этишган

Маълумотларга кўра, МИБ томонидан ўтган 2 йил давомида 54,5 триллион сўмлик пул маблағлари қарздор истеъмолчилардан ундириб олинди. Шундан 26,7 триллион сўм электр энергия, ...

Ақш хитойлик мусулмонларни санкциялар ёрдамида ҳимоя қилишни режалаштирмоқда

АҚШ Шинжон-Уйғур мухтор туманида мусулмон уйғурларга нисбатан рўй бераётган босим туфайли Хитойга қарши санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда давлат котиби ...

Тошкентда мма нинг профессионал жангчиси муслим омонов ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди. «7news.uz»нинг  хабарига кўра, олган тан жароҳати сабаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400