Мирзиёев Обидхон қорини оқлайдими?

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий веб сайтидаги “Қидирувдаги шахслар” рўйхатидан таниқли уламо Обидхон қори Назаров ҳақидаги маълумотлар олиб қўйилган.

Маълумотларнинг қачон олингани санаси маълум эмас.

Би-би-си ҳозирча бу ҳақда Ички ишлар вазирлигидан расмий шарҳ ололгани йўқ.

Яқинларига кўра, Тошкентдаги “Тўхтабой” масжидининг собиқ имоми ҳақида ИИВ сайтидаги маълумотлар ўтган йил охирида янгиланган, жумладан, унинг эски сурати ўрнига Швецияда олинган сурати жойлаштирилганди.

Айни пайтда Обидхон қорининг 2004 йил ёзида бедарак кетган ўғли Ҳусниддин Назаров ҳануз Ички ишлар вазирлигининг “Бедарак йўқолганлар” рўйхатида.

Би-би-сига маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳукумати Обидхон қорини ватанига қайтариш ҳаракатида бўлиши мумкин.

Собиқ адвокати Ирина Микулинанинг айтишича, Ўзбекистон Адлия вазирлигидаги манбаъ Обидхон қори Назаровдан барча айбловларнинг олиб ташланганини айтган, аммо буни тасдиқловчи биронта ҳужжат кўрсатмаган.

Обидхон қори Назаров 1996 йилда диний идора сиёсати билан келишмагани учун имомликдан четлатилган. Икки йиллик таъқиблардан сўнг ҳибсга олиниш таҳдиди остида Ўзбекистонни тарк этган.

Ўзбекистон ҳукумати уни диний-экстремистик ташкилот раҳбари сифатида қидирувга берган.

2006 йилда Швециядан сиёсий бошпана олган Обидхон қорининг яқинлари ватанга қайтиш борасида ҳокимият вакиллари томонидан ўзларига ишоралар бўлганини тасдиқлашмоқда.

Умид ва қайтиш

Ўзбекистонда сиёсий ва диний мухолифларга нисбатан сиёсатнинг юмшаши сиёсий таъқиблардан қочган хориждаги минглаб ўзбек муҳожирлари орасида ватанга қайтиш умидларини пайдо қилган.

Аммо ҳозиргача ватанига қайтган бир неча киши ҳибсга олинган.

Улардан энг сўнггиси- АҚШ фуқароси Зокир Алиев ватанида терроризм айбларига юз тутган.

Собиқ адвокат Микулинанинг ишонишича, Ўзбекистон ҳукумати муҳожиротдаги кўзга кўринган сиёсий ва диний муҳожирларнинг ватанга қайтиши борасида ҳануз бир қарорга келгани йўқ.

Обидхон қори Назаров муқаддам Интерполнинг ҳам қидирув рўйхатида бўлган, аммо 2012 йил февралида Швециянинг Стромсунд шаҳрида юз берган қотиллик уриниши арафасида бу рўйхатдан чиқарилганди.

Яқинлари суиқасд ортида ўзбек махсус хизматлари турганини иддао қилишади.

Суиқасддан омон қолган Обидхон қори узоқ вақт комада ва шифокорлар назоратида бўлган.

Швеция аппеляция маҳкамаси суиқасдда айбланган Юрий Жуковскийни 2016 йилда умрбод қамоқ жазосига маҳкум этган.

Швед расмийлари қотиллик буюртмачисининг исмини очиқлашмаган.

Уларга кўра, Интерполнинг Ўзбекистондаги идораси суиқасд буюртмачисининг 2017 йил мартида вафот этганини айтган.

Манба: www.bbc.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг биринчи каналидаги “отин ойининг сўнгги ови” муҳокамаларга сабаб бўлди

Ўзбекистоннинг биринчи каналида эълон қилиниб, сўнг ижтимоий тармоқларда кенг тарқаган 20 дақиқалик лавҳада ўз уйида аёлларга илк диний сабоқни берган, айримларга қуръон ...

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...

Ўзбекистонда йил бошидан бери 13 та янги жомеъ масжиди очилди

Ўзбекистонда йил бошидан буён 13 та янги жомеъ масжиди очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қозоғистонда кеча куни бўлиб ўтган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400