Тошкентда бекатда ухлаган аёл ўз оиласи бағрига қайтарилди

Зухра Маткулова аниқ яшаш ва машғулот турига эга бўлмаган шахслар учун ташкил этилган реабилитация марказида 3 маротаба бўлганлиги айтилмоқда

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жорий йилнинг 22 июнь куни интернет тармоқларида чоп этилган “Бекатда ухласа ўзбек аёли” номли мақола юзасидан батафсил изоҳ берди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Хотин-қизлар қўмитаси бекатда ухлаган ўзбек аёли ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ушбу мақола қаҳрамони Зухра Матқуловани топиш ва шахсини аниқлаш, унинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида тезкор чора-тадбирлар амалга оширди. Зухра Матқуловани топишда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармаси ходимлари тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатдилар.

Тезкор қидирув жараёнида маълум бўлишича, мақола қаҳрамони Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳудудида бемақсад юрган, ёнида шахсини тасдиқловчи (паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ҳужжатлари ҳам бўлмаган.

Шу сабабли, аниқ яшаш ва машғулот турига эга бўлмаган шахслар учун ташкил этилган Реабилитация марказига жойлаштирилган.

Шу кунга қадар Зухра Маткулова ушбу марказга 3 маротаба — 2017 йилнинг август ойида, 2017 йилнинг 22 октябрь ва 2018 йилнинг 13 июнь кунларида олиб келинган.

23 июнь куни Наманган вилояти Чуст тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Абдураҳимова Мамлакат Зухра Матқуловани доимий яшаш жойига, ўз оиласи бағрига олиб кетиш учун Тошкент шаҳрига етиб келди. Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитаси, Чуст тумани ҳокимлигининг саъи-ҳаракатлари билан Зухра Маткулованинг оилавий шароитлари ўрганилиб, уни яхшилаш буйича зарур чоралар кўрилди. Турмуш ўртоғи билан муносабатларини соғломлаштириш, бандлигини таьминлаш ишлари ташкил этилди.

Манба: sputniknews-uz.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон билан қирғизистоннинг байроғидаги қуёшни ойга алмаштиришни таклиф қилишмоқда

Байроқларнинг рангини шундайча қолдириб, фақатгина Ислом динининг рамзи сифатида қуёшни ойга алмаштириш таклифи айтилди. Қирғизистон билан Қозоғистоннинг байроғидаги қуёш ...

Китоб туманидаги нонвойхона ёниб, 19 ёшли йигит вафот этди

2019 йилнинг 19 август куни соат 12:36 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани Х.Олимжон МФЙ Зилолбулоқ кўчасида жойлашган 43-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув ...

Тошкентда энг кўп қайси русумдаги автомобиллар автоҳалокатга учрамоқда?

Тошкентда 2019 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Nexia русумли автомобилларда йўл-транспорт ҳодисалари кўпроқ содир этилди. Бу ҳақда 16 июль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош ...