ЭРКИН МАТБУОТ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ КАЛИТИ! (Рўйхат тўлиқланди)

ЭРКИН МАТБУОТ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗ КАЛИТИ! (Рўйхат тўлиқланди)

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевга

Ўзбекистондаги ва чет элдаги миллатдошлар ҳамда ватандошларнинг

МУРОЖААТНОМАСИ

25 июнь, 2018 йил,
09:30 (Тошкент вақти)

Жаноб Президент!

18 июндан бери Ўзбекистондаги бир қатор илғор ахборот сайтларига киришда муаммолар юзага келаётганлиги ҳақида уч кундан бери Ватан ичидаги ва чет элдаги инсонлар қаттиқ ташвиш билдирмоқда.

Ўзбекистондаги бир қатор ахборот-таҳлилий сайтлар — “kun.uz”, “xabar.uz”, “qalampir.uz”, “sof.uz”, “azon.uz”га кириш қийинлашгани ҳақида мамлакат ичидаги бошқа матбуотлар ҳам тинмай бонг урушмоқда.

Масалан, бугун, 25 июнь, душанба эрталаб, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидаги сайт ўқувчилари ҳамда АҚШ, Канада, Европа, Туркия, Миср, Саудия Арабистони, Австралия, Ҳиндистондаги ўзбекистонликлар ушбу сайтларга киришга ҳаракат қилдик. Натижада, “kun.uz” ва “xabar.uz” сайтларига кириб бўлмади. “qalampir.uz”, “sof.uz”, “azon.uz”га эса, бемалол кира олдик.

Маълум бўлишича, бу муаммони бартараф этиш учун “xabar.uz” сайти вақтинчалик “xabaruz.com” манзилига ўтишга мажбур бўлган. Айни дамда мазкур сайт ушбу манзилда очиляпти.

Энг катта муаммо бу “kun.uz” сайти билан боғлиқ бўлиб турибди. Cайт таҳририяти маълумотларига кўра, “kun.uz” 20 июндан буён, номаълум сабабларга кўра, ёпилган. Аввалига вақтинчалик техник муаммо сифатида қаралган бу тўсиқлар, орадан бир ҳафта муддат ўтгунча ҳам тузатилмаган. Аниқроғи, сайтнинг техник ходимлари асл муаммо нимада эканлигини аниқлашга эришолмаган.

Таҳририятга кўра, муаммо уларга боғлиқ эмас.

Сайт вакиллари вазиятни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот коммуникациялар ва технологияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхўжаев билан боғланишга ҳаракат қилишлари бесамар якунланмоқда.

Матбуот котибингиз Комилжон Алламжоновга ҳам шу муаммолар ҳақида хабар етказишимизга қарамасдан, жаноб Алламжонов ҳам шунча кундан бери бу борада сўз очмаяпти.

Сайт маъмурларига кўра, муаммолар бошқа кучлар томонидан махсус тарзда уюштирилган бўлиши мумкин.

Сайт масъуллари, муаммо сайтларнинг сервер қисмида эмас, балки “Ўзбектелеком” ширкати даражасида бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб, уларга мурожаат қилганларида, “Ўзбектелеком” бу тахминларни рад этган.

Ўзбекистондаги энг оммабоп ва етакчи нашрлар бўлган ушбу сайтларга нафақат Ўзбекистон ичидаги ватандошларимиз, балки хориждаги миллатдошларимиз ҳам ҳар куни бир неча маротаба кириб ахборот олиб туришади.

Биргина “kun.uz”, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида энг катта обуначиларга эга янгиликлар сайти бўлиб, Google Analytics маълумотига кўра, бир кунда сайтга ўртача 400 мингга яқин муштарий ташриф буюради.

““kun.uz” асосан жамиятдаги ижтимоий мавзуларни ёритиб келаётган, айни пайтда умуман тўсиқларга учраган сайт журналистлари тезкор, аниқ ва холис ахборотни етказиб бериш масъулиятини зиммасига олган. Ўтган вақт мобайнида мажбурий меҳнат, коррупция, таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, давлат органлари фаолияти, банк-молия, қонунчилик, диний-маърифий, маданият соҳасида эришилаётган ютуқ ва камчиликлар ўқувчига етказилди.

Ўтган йиллар давомида сайтлар фаолиятига турли шаклда тўсқинликлар кузатилди. Лекин, сайт вакиллари белгиланган этика қоидалардан чекинмай, ўз касбига садоқат билан ишлашда давом этди”, дейилади, жумладан, “kun.uz” баёнотида.

“Ўзбекистоннинг энг оммабоп интернет-нашрлари айни дамда қатор техник муаммоларига ечим тополмай турибди. Бу эса, мамлакатнинг имиджига ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Энг ачинарлиси, қайси эшикни қоқишни билмаймиз, кимга мурожаат қилишимиз номаълум”, деб ёзади “qalampir.uz” таҳририяти.

Муҳтарам Президент!

Икки йил аввал Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар жабҳасида мамлакатда матбуот ва сўз эркинлиги йўналишида ҳам катта ўзгаришлар сезилаётганлигини дунё ҳамжамияти эътироф этиб келаётган бир паллада, бугун юзага келган мазкур муаммолар Ўзбекистонда “яна матбуотга тўсиқлар қўйилмоқда, яна эски тизимга, яъни, ортга қайтилмоқда”, дейилган асосли норозиликларга сабаб бўлмоқда. Тўрт кундан бери ижтимоий тармоқларда бу юзадан хавотирлар кўпайиб бормоқда.

Халқаро ташкилотлар ва чет эл дипломатик корпус вакиллари ҳам бу хабарларни кузатишда давом этмоқда. Шу кетиш бўлса, тез кунда улар ҳам бу борада ўзларининг ташвишларини расмий тарзда билдириши турган гап.

Мазкур сайтлар тез кунда яна қайтадан ишга тушмаса, Ўзбекистон халқаро майдонда яна “матбуотга тўсиқ қўйилаётган мамлакат” сифатида баҳоланиши мумкин.

Бу эса, Ўзбекистоннинг бугунги сиёсатига зиддир!

Бизлар, ушбу муаммолар бартараф этилишида ва Ўзбекистонда матбуот ва сўз эркинлиги таъминланишида Сиздан амалий ёрдам сўраб қоламиз.

P/S: (Кимки, яна ушбу Мурожаатномага қўшилмоқчи бўлса, шу ернинг шарҳлар ёзиладиган жойига исм-фамилияси (паспорти бўйича), касби ва мамлакати номини ёзиб қолдирса, рўйхатга қўшиб қўямиз. Барча имзоларни тўплаб, Президент маъмуриятига юборамиз. Барчага ташаккурларимиз!).

Ҳурмат ва эҳтиром ила,

1. Улуғбек Бакир – журналист, “Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти раҳбари, Норвегия, эл.почта: ubakirov@gmail.com Тел:+4796805096.

2. Дадахон Ҳасан – шоир ва ҳофиз, Ўзбекистон

3. Бобур Маликов – сиёсатчи, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги биринчи элчиси, АҚШ

4. Жаҳонгир Муҳаммад – сиёсатчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Олий Кенгаши собиқ депутати, АҚШ

5. Баҳодир Хон Туркистон – сиёсатчи, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати раҳбари, АҚШ

6. Мўътабар Тожибоева – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, “Мўътабар Тожибоева” Инсон ҳуқуқлари Халқаро жамғармаси раҳбари, Франция

7. Дадахон Ёқубов – журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Олий Кенгаши собиқ депутати, Ўзбекистон

8. Суръат Икромов – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, “Мустақил Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи” раҳбари, Ўзбекистон

9. Лола Ҳатамова – журналист, Ўзбекистон телевидениесининг собиқ сиёсий шарҳловчиси, АҚШ

10. Намоз Нормўмин – сиёсатчи, ижтимоий тармоқлардаги “Янги жамият” маърифий гуруҳининг асосчиси, Норвегия

11. Абдулазиз Маҳмудов – кинорежиссёр, ёзувчи, Ўзбекистон

12. Шуҳрат Саламов (Барлос) – тарихчи публицист, Ўзбекистон

13. Насрулло Саййид – сиёсатчи, Ўзбекистон Олий Кенгаши собиқ депутати, Канада

14. Малоҳат Эшонқулова – журналист, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти, Ўзбекистон

15. Абдужалил Бойматов – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице-президенти, Ирландия

16. Абдусалом Эргашев – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Ўзбекистон Инсон Ҳукуқлари мустақил ташкилоти Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон

17. Акбарали Ориф – сиёсатчи, Дания

18. Абдувоҳид Ҳайит – журналист, Навоийшунос олим, Канада

19. Муҳаммадсолиҳ Абутов – фуқаролик жамияти фаоли, “Саҳвий” радиоблоги муҳаррири, Швеция

20. Эркин Худайберганов – фахрий журналист, Швеция

21. Абу Муслим (Адҳам Отажонов) – журналист, ўзбек интернет-журналистикаси асосчиларидан, Ўзбекистон

22. Рустам Усмонов – тадбиркор, “Рустамбанк” асосчиси, Россия

23. Муаззам Иброҳимова – шифокор, эркин ижодкор, Ўзбекистон

24. Галима Бухорбоева – журналист, “Центр-1” ахборот сайти Бош муҳаррири, Германия

25. Улуғбек Ашур (Ҳайдаров) – журналист, блогер, Канада

26. Дилобар Эркинзода – фуқаролик жамияти фаоли, блогер, Швеция

27. Жамшид Каримов – журналист, ёзувчи, Ўзбекистон

28. Абдуҳамид Пўлатов – сиёсий таҳлилчи, Россия

29. Мирраҳмат Мўминов – фуқаролик жамияти фаоли, блогер, АҚШ

30. Бахтиёр Ҳасан – фуқаролик жамияти фаоли, АҚШ

31. Ҳусниддин Қутбиддинов – журналист, АҚШ

32. Тошпўлат Раҳматуллаев – журналист, блогер, Ўзбекистон

33. Абдуқодир Сатторов – профессор, шифокор, “Малҳам” халқ табобат маркази раҳбари, Ўзбекистон

34. Юсуф Расул – журналист, Швеция

35. Рафаэль Сатторов – сиёсатшунос, Brandeis университети тадқиқотчиси, АҚШ

36. Рафиқ Ғаниев – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Швеция

37. Муҳиддин Қурбонов – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари жамияти раиси, Швеция

38. Юлдуз Орипова – журналист, Ўзбекистон

39. Қаҳрамон Маҳмуд – фуқаролик жамияти фаоли, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича етакчиси, Ўзбекистон

40. Зафармирза Исҳоқов (Аббос Алихон) – фуқаролик жамияти фаоли, Норвегия

41. Матлуба Азаматова – журналист, таржимон, Швеция

42. Саломатой Бойматова – Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси, Ирландия

43. Мирза-Анвар Ҳамидов – сиёсатчи, Россия

44. Матлуба Муҳаммад – фуқаролик жамияти фаоли, Швеция

45. Рўзибой Азимий – журналист, Ўзбекистон

46. Моҳира Ортиқова – фуқаролик жамияти фаоли, “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи раҳбари, АҚШ

47. Умида Мирзабоева – журналист, Қирғизистон

48. Гулзамон Акбарова – фуқаролик жамияти фаоли, блогер, Ўзбекистон

49. Аъзам Обид – шоир, таржимон, блогер, Ўзбекистон

50. Тўлқин Қораев – журналист, блогер, Швеция

51. Умида Аҳмедова – фотосуратчи-ҳужжатли фильм устаси, Вацлав Ҳавел мукофоти совриндори, Ўзбекистон

52. Мариям Ибрагимова – сиёсатшунос, Ўзбекистон

53. Дима Қаюм (Дилшод Болтабоев) – тадбиркор, блогер, Ўзбекистон

54. Башорат Эшова – фуқаролик жамияти фаоли, Швейцария

55. Шукуржон Исломов – муҳандис, блогер, Ўзбекистон

56. Насимхон Устабоев – муҳандис, Голландия

57. Зариф Султоний – журналист, блогер, Ўзбекистон

58. Ҳавасбек Алижанов – тадбиркор, Россия

59. Фарҳод Абдураҳмонов – сиёсатшунос, тадқиқотчи, Тайвань

60. Севдора Латипова – журналист, эркин ижодкор, Ўзбекистон

61. Олег Карпов – кинорежиссёр, Ўзбекистон

62. Шуҳратбек Ҳожиев (Само) – ўқитувчи, журналист, Қирғизистон

63. Адҳамжон Толаков – транспортчи, Ўзбекистон

64. Раҳимжон Турдиев – дастурчи, блогер, Ўзбекистон

65. Амин Алиев – пенсионер, Ўзбекистон

66. Йигитали Тоштемиров – уста-қурувчи, Ўзбекистон

67. Акбаржон Сирожиддинов – журналист, тадбиркор, Ўзбекистон

68. Умидбек Бобоматов – журналист, тарихчи, Россия

69. Олмосбек Маллабаев – тадбиркор, Ўзбекистон

70. Жаҳонгир Шодмонов – ҳайдовчи, Россия

71. Ботир Норбой – филология фанлари доктори, профессор, Туркия

72. Усмонжон Баратов – ҳуқуқшунос, Минтақалараро ўзбекларни “Ватандош” жамоат бирлашмаси раҳбари, Россия

73. Маҳмуд Йўлдошев – психология фанлари номзоди, Ўзбекистон

74. Фарҳодхон Мухторов – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, фуқаролик жамияти фаоли. Голландия

75. Гулшан Қораева – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон

76. Холниса Розиқова – эркин ижодкор, Ўзбекистон

77. Ҳавасбек Алижанов – тадбиркор, Россия

78. Толиб Ёқубов – сиёсатчи, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фахрий президенти, Франция

79. Дилсора Фозилова – шоира, социология ва ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича фан номзоди, Канада

80. Салим Аҳмедов – тадбиркор, Россия

81. Бобур Бобораҳимов – тадбиркор, Буюк Британия

82. Марсель Худайбердиев – тадбиркор, Россия

83. Мирёқуб Қобилов – журналист, Жаҳон динлари тарихи ва фалсафаси бўйича мустақил тадқиқотчи, Ўзбекистон

84. Ҳаёт Исматов – дастурчи, Ўзбекистон

85. Фозилхўжа Орифхўжаев – тадбиркор, Ўзбекистон

86. Ғайрат Каримов – тарихчи, Ўзбекистон

87. Муҳиддин Абдураҳмонов – дурадгор, Ўзбекистон

88. Муҳаммадсобир Абдумаликов – журналист, Туркия

89. Гулрух Саъдуллаева – ўқитувчи, Ўзбекистон

90. Исроилжон Шокиров – ҳуқуқшунос, Россия

91. Нуруллоҳ Тожиддинов – тадбиркор, Ўзбекистон

92. Муроджон Маннонов – тадбиркор, Ўзбекистон

93. Олламурод Исақулов – нафақадаги иқтисодчи ва ҳуқуқшунос, Ўзбекистон

94. Шерқўзи Ғозиев (Шероз) – актёр, журналист, ҳуқуқшунос, Ўзбекистон

95. Анвармирзо Хусаинов – тадбиркор, ҳуқуқшунос-Халкаро экология хавфсизлиги фанлар академияси аъзоси, Ўзбекистон

96. Акром Абдуллаев – фармацевт, Ўзбекистон

97. Обиджон Ҳасанов – тадбиркор, Ўзбекистон

98. Ибодулла Сулаймонов – тадбиркор, Ўзбекистон

99. Эркинжон Ғайбуллаев – таржимон-блогер, Жанубий Корея

100. Сардорбек Ғаниев – Тошкент Молия институти битирувчиси, Ўзбекистон

101. Нурулло Отахонов – (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) – ёзувчи, Ўзбекистон

102. Шуҳрат Аҳмаджонов – журналист, АҚШ

103. Собитхон Устабоев – сиёсатчи, Голландия

104. Дилшод Рўзи – Ўзбекистон

105. Муҳаммаджон Юнусов – Ўзбекистон

106. Сирожиддин Салоҳиддин ўғли Муродхўжа – тадбиркор, Ўзбекистон

107. Хурсанд Ражабова – пенсионер, Ўзбекистон

108. Ҳасанбой Ғойиб – шоир, Тожикистон

109. Авазбек Охунов – тадбиркор. Ўзбекистон

110. Шуҳрат Бобоёров – шифокор, Ўзбекистон

111. Баҳодирхон Элибоев – ўқитувчи, журналист, Ўзбекистон

112. Шерзод Комил Ҳалил – ёзувчи, Ўзбекистон

113. Қутфиддин Муҳиддинов – журналист, Ўзбекистон

114. Бахтиёр Абдуқодиров – ҳунарманд, Ўзбекистон

115. Ўктамжон Аминов – ҳунарманд, Ўзбекистон

116. Олим Сулаймонов – тадбиркор, Ўзбекистон

117. Расул Мўминов – қурувчи, Ўзбекистон

118. Гўзал Матёқубова (Гўзал Бегим) – журналист, Ўзбекистон

119. Жамшид Азимов – блогер, Норвегия

120. Хулкар Исамова – журналист, Қирғизистон

121. Одилжон Дадажонов – ҳайдовчи, Қирғизистон

122. Жонузоқ Ҳалил – IT мутахассис, ҳуқуқшунос, Ўзбекистон

123. Жасурбек Неъматжонов – талаба (магистр), Германия

124. Фазлиддин Каримов – тадбиркор, Ўзбекистон

125. Фахриддин Раҳмонуллаев – MDIS талабаси,
Ўзбекистон

126. Алижон Сафаров – филолог, технология информацияси мутахассиси, Тожикистон

127. Роҳила Турдиева

128. Жамшид Хайруллаев – ўқитувчи, Ўзбекистон

129. Абубакир Худойқулов – пенсионер, Ўзбекистон

130. Адылжан Шамшиев – Қирғизистон

131. Ғафуржон Йўлдошев – журналист, Канада

132. Руҳиддин Комилов – адвокат, юрист, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбари, Ўзбекистон

133. Давлат Тиллабердиев – ҳисобчи, Ўзбекистон

134. Музаффар Аброров – оғир юк транспорти ҳайдовчиси, Англия

135. Зиё Шокир – журналист, Қирғизистон

136. Улуғбек Рустамов – фуқаролик жамияти фаоли, эркин ижодкор. Ўзбекистон

137. Акмалжон Туйчиев – “Ўзбеклар миллий-маданий автономияси” раиси, Россия

138. Улуғбек Рустамов – тадбиркор. Ўзбекистон

139. Равшан Содиқов – пенсионер, Ўзбекистон

140. Жалолиддин Жалолов – ҳайдовчи, Голландия

141. Ойбек Юсупов – электромонтажчи, Россия

142. Абдуқодир Обидов – иқтисодчи, журналист

143. Дилором Исҳоқова – шоира, сиёсатчи, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Ўзбекистон

144. Ғанихон Маматхонов – фуқаролик жамияти фаоли, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Ўзбекистон

145. Фозил Бухоров – тадбиркор, Россия

146. Зафар Хандамов – вақтинчалик ишсиз, Ўзбекистон

147. Дилшод Исмоилов – ўқитувчи, Ўзбекистон

148. Азиза Қамбарова – шифокор, Ўзбекистон

149. Акбар Адҳамов – тадбиркор, Ўзбекистон

150. Муқаддас Султонова – талаба, Туркия

151. Зебо Турсунова – ошпаз, Россия

152. Каримжон Бозоров – муҳандис, АҚШ

153. Нозим Акромов – қурувчи, Россия

154. Бобур Орзиқулов – ўқитувчи, Ўзбекистон

155. Холбиби Садинова – филолог-педагог, шоира, ўрта махсус касб-ҳунар таълими аълочиси, Ўзбекистон

156. Лутфулло Шамсудинов – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, АҚШ

Рўйхат давом этади… Кун давомида тўлдириб борилади… Сиз ҳам қўшилинг!!!

Фақат илтимос, ўртоқлар, бу Президентга расман Норвегия почтасидан буюртма орқали юбориладиган хат.

Илтимос, исм-фамилиянгизни фақат паспортингиз бўйича ёзсангизлар, тахаллуслар қўшимча ном сифатида қабул қилинади ва нима иш қилишингизни (касбингизни), яшаб турган мамлакатингиз номини ҳам қўшиб ёзинглар. Раҳмат!

Ҳурмат билан Улуғбек Бакир

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мажбурий ижро бюроси нега фуқарога маблағларини ундириб бермаяпти?

Маълумки, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси фаолияти юзасидан қатор норозилик кайфиятдаги хабарлар чиқмоқда. KUN.UZ таҳририятига ҳам бу каби ...

Паспорт ололмаётган жамшид каримов оч-наҳор қолди

Ўзбекистонда руҳий касалликлар шифохонасида сал кам 11 йил мажбурий ва яширин сақланган журналист Жамшид Каримов озод этилиганидан олти ой ўтиб ҳам унга паспорт берилмаяпти. ...

Ўзбекистонда хонадонларга мажбурий равишда газоанализаторлар ўрнатилади

Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4060, 12.12.18 й.) қабул қилинди. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400