Ўзбекистон уч ой ичида Швейцарияга $1,3 млрд миқдорида олтин сотган

2018 йилнинг биринчи кварталида Ўзбекистоннинг экспорт хажми – $2,9 млрд.ни ташкил этди, ундан $1,3 млрд миқдордаги олтин Швейцарияга жўнатилган. Ўзбекистон Марказий банки шу ҳақда маълумот беради.

Олтин қатори экспортдан ўрин олган асосий товарлардан бири – табиий газдир. У $487,2 млн.га сотилган. Иккала товарнинг сотув хажми умумий экспорт суммасининг 61 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон маҳсулотларининг 49 фоизини Швейцария сотиб олган. Хитойга қилинган экспорт умумий савдонинг – 15% , Россия -13%, Қозоғистон -7 %, Туркия – 6% ва Афғонистон – 4 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистоннинг импорт хажми – $3,6 млрд.ни ташкил этган. Импортнинг асосий қисмини нефть ва нефть маҳсулотлари – $186,5 млн, дори дармонлар – $184,7 млн, эҳтиёж қисм ва транспорт воситалари жиҳозлари – $141,9 млн, шакар – $131,6 млн, металлопрокат – $120,4 млн, шунингдек, текстиль жиҳозлари – $91,7 млн.ни ташкил этган. Ўзбекистон импортининг асосини Россия – 26%, Хитой– 23%, Қозоғистон – 10%, Жанубий Корея – 8%, Туркия – 7%, Литва – 6%, Германия – 5 фоизини эгаллаган.

Швейцариядаги олтин мамлакатнинг кризис ҳолатида асосий ролни ўйнайдиган муҳим омилдир. Мазкур мамлакат олтин захиралари бўйича дунёда еттинчи ўринни эгаллайди. Лекин шунга қарамасдан, кейинги йиллар бу ерда олтин захираси хажми анча камайган. 2000 – йилдан 2008 – йилгача Швейцария 1500 тонна олтин сотган. 2017 йил октябрь ҳолати бўйича мамлакатнинг олтин захираси 1040 тоннани ташкил этган. Таққослайдиган бўлсак, 2018 йил 1 январь ҳисобига кўра, Ўзбекистон 336 тонна олтин захирасига эга бўлган. Аввали хабар берилганидек, 2017 йил Ўзбекистоннинг олтин захираси 6,23 фоизга ортган ва $28,077 млрд ташкил этган. Монетар олтин хажми $12,256 млрд.дан (2016 йил) $14,034 млрд.гача ортган.

Соф олтин валюта (халқаро) захираси мамлакатнинг молиявий аҳволига баҳо берувчи кўрсатгичдир. Улар олтин валюта захирасининг бир қисми бўлиб, тўлов борасида қисқамуддатли мажбуриятларни ўз ичига олмайди. Монетар олтин — бу одатда ёмби ва тангалар кўринишидаги олтин маҳсулотлари захирасидир.

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Турк тадбиркорларини ўзбекистонга келишдан нима тўсмоқда? ўзбек элчиси уларни қийнаётган муаммолар хусусида

Хорижий салоҳиятли инвесторлар, сармоядорларни Ўзбекистонга пул киритишдан нима тўсиб турибди, деган савол кўпчиликни қийнаб келмоқда. Бу борада турли фикрлар билдирилади ва ...

Отабек муродов иши ихтиёр абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда

Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноят иши Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош ...

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 19,6 млрд доллар бўлди

Марказий банк ҳисоботида маълум қилинишича, 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи миқдори жами 19,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Шундан 7,9 млрд доллар ...