Сиёсатга хиёнат ёҳуд Ўзбекистоннинг иқтисодий равнақи учун таълимнинг устувор ўрни

Ўзбекистон маориф тизимининг сифатини оширишда қўлланиладиган воситалар ҳақида баҳслар қизғин бўлиб турган бир пайтда, Ўзбекистон маориф тизими инқирозга юз тутганлиги шубҳасиздир. Бу тизим мамлакат ва унинг халқига ўсиш ва барқарор ривожланиш учун керак бўлган натижаларни етказиб бера олмаяпти.

Ўзбекистон маориф тизими ҳар йили “ўйин қоидаларини” ўзгартириб келган, компетенция ва хотирада сақлаш орасида чуқур бўшлиқ ҳосил қилган ва ёшлар онгини оммавий меҳнатга қўпол равишда ўргатадиган мактаб тизими яратган ўнлаб экспериментлар томонидан шафқатсизларча бузилди. Олий ўқув юртини битирган заҳоти мамлакатдан чиқиб кетиб, чет элларда мавқеларига тўғри келмайдиган паст даража ишларда ишлаб юрган кўплаб одамларни шахсан танийман. Ҳали ҳануз ўтмиш таълим тизими бошқа бир муқобил тизим билан алмаштирилгани йўқ. Бу тенгсизликка коррупция, маҳаллий давлат органларининг тез-тез аралашиб туриши ва нотўғри бошқарувни, сифатли хизмат кўрсатишга лаёқатнинг йўқлиги ва олинган натижалардан тегишлича фойдалана олмасликни қўшинг. Хатоларга тўла ва профессионал бўлмаган “ислоҳотчилар” томонидан тузилган янги ўқув дастурлари ёки янги дарсликлар нашр қилинганлиги ҳақида кўплаб мисолларни келтиришим мумкин. Бу кунларда дарсларда қўллаш мумкин бўлган дунё андозасига мос оригинал материаллар ҳар қадамда мавжуд: китоблар, газеталар, журналлар, видео материаллар ва ҳоказо. Замонавий материалларда чуқур қизиқиш уйғотиш хоссаси ва кенг кўламдаги турли-туманлик борки, буларни бизнинг “ислоҳотчилар” нашр қилган ҳар қандай энг машҳур дарсликлар мажмуасида ҳам топиш амри маҳол. Ўқитишда оригинал ўқув материалларининг аҳамияти шубҳасиз.

Лой девордан қурилган мактаблар ёки биноси нураган мактабларда таълим оладиган болалар нима қилсин? Ёки қашшоқ қишлоқ ҳудудларида синфларда ҳаддан ортиқ ўқувчилар сони билан, тегишлича савод олмаган ва объектив ва субъектив рағбати бўлмаган ўқитувчилар ва жиддий инфраструктура объектларидаги камчиликларига рози бўлиб яшашга мажбур одамларчи? Маҳаллий давлат органлари бу ҳолатни ўзгартириш учун нима қилишлари мумкин? Биз қайта тиклашимиз лозим бўлган маориф тизими бизнинг энг муҳим мақсадимиз деб сиёсий қарор қабул қилиш қўйиладиган биринчи қадам бўлиши лозим. Давлат бюджетида шу мақсад учун ажратилган миллиардлаб сўмлар бордир ва ҳозирда ҳам бор, аммо афсуски, бу маблағлар тўғри мақсадлар учун сарфланмаган. Яқин ўтмишда мамлакатимизнинг маориф тизимида содир бўлган ва содир бўлаётган ўзгаришлар асносида, бу пуллар энг сезиларли ўзгариш келтирадиган ишга, яъни ижобий натижа берадиган таълим ташаббуслари учун сарфланиши керак деб ўйлайман.

 Ўзбекистон ҳали ҳам ривожланаётган мамлакатлар қаторига киради, чунки бизда керак бўлган юқори даражали мутахассислар йўқ. Глобализация бизнинг манфаатларимиз фойдасига ишлаши учун Ўзбекистонда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринда турадиган устувор масалалар маориф, ва ундан кейин бошқарув сифати ва давлат инвестициялари деб ўйлайман. Юқори сифатли таълим натижаси бўлмиш когнитив кўникмаларни ошириш киши бошига ялпи ички махсулотнинг (ЯИМ) ўртача йиллик ўсишига бевосита таъсир ўтказади.

 Жаҳон Университетлари Нуфузини Баҳолаш (QS World University Rankings) йиллик университетларни нуфузига кўра жойлаштириб кўрсатадиган нашр бўлиб, Халқаро Нуфуз Экспертлар Гуруҳи томонидан тан олинадиган ягона халқаро нуфузли ўрин олиш имкониятдир. ХС нуфузга кўра баҳолаш Жаҳон Университетлари Академик Нуфузини Баҳолаш (Academic Ranking of World Universities) ва Таймс газетасининг Жаҳон Олий Таълим Университетлари Тизимига Нуфузли Баҳо Бериш (Times Higher Education World University Rankings) билан бир қаторда дунёда энг кўп ўқиладиган учта университетларни баҳолаш тизимларидан бири ҳисобланади.

Жаҳоннинг 1000 университети рўйхатида Қозоғистоннинг 8 университети киритилган, ва уларнинг тўрттаси ҳатто энг юқори 500 университет сафига қўшилган. Афсуски, бу рўйхатда бизнинг университетларнинг бирортаси ҳам киритилмаган. Сўнги 70 йил давомида ҳалокатли зиддият ва урушдан азият чекаётган Фаластин Давлатининг битта университети жаҳоннинг энг яхши 1000 университети қаторида. Университетлар ректорлари бундай натижаларни қандай шарҳлай олар эканлар? Тинч шароитда яшаётган, кенг давлат имтиёзларидан фойдаланаётган бўлсаларда, ҳали ҳам бу рўйхатга киритилмаганларининг сабаби нима? Жаҳон университетларининг Вебометрик Нуфузига кўра баҳосида (Webometrics Ranking of World Universities) 100 йиллигини нишонлайдиган Ўзбекистон Миллий Университети 4721 ўринда кўрсатилган, ва жаҳоннинг нуфузли 10 000 университетлари орасида Ўзбекистоннинг атиги 3 университети бор.

 Жаҳоннинг нуфузли 20 000 университетлари орасида Қозоғистоннинг 90 университети жой олган бўлса, Ўзбекистоннинг атиги 46 университети бор. 70 йил олдин асос солинган Бухоро Давлат Университети дунёда 27052 ўринда ва Ўзбекистонда сўнгги ўринда турибди. Ҳукумат бу университетларнинг барчасига миллиардлаб сўм нима учун сарфламоқда? Ўқув дастурларимизнинг ишончга лойиқлигини исбот қила олмасак, халқаро аккредитиция муассасаларида рўйхатдан ўта олмасак, чет эллик талабалар нима сабабдан бизнинг университетларга келиб таҳсил олар эканлар? Қандай қилиб университетларимиздан олган академик давомат ҳужжатларини ўз давлатларидаги университетларда тан олиниши таъминласинлар? Ўзбекистондаги етакчи 5 университетлардан иккитаси халқаро университетлар ҳисобланади: Вестминстер Халқаро университети ва Инха Тошкент университети (Westminster International University in Tashkent ва Inha University in Tashkent). Бу ҳолда давлат университетлари ва уларнинг маъмуриятига ажратилган бюджет қайта қўриб чиқилиши лозим. 5 июнда қабул қилинган “Таълим ҳақида” қонун мамлакатимиз президенти Ўзбекистонга кўпроқ чет эллик эксперт-олимларни жалб қилиш ва халқаро университетларнинг бўлимларини очишга эътибор бераётганини яққол кўрсатиб турибди. МДҲ университетларининг бўлимларидан ташқари, Тошкент шаҳридан ташқарида, минтақаларда нечта халқаро университетларнинг бўлимлари мавжуд? Урганч, Термиз, Самарқанд ёки Фарғонада бирорта бормикан? Қайси университетларимиз ўз таълим дастурларининг халқаро аккредитациядан ўтгани билан мақтана оладилар? Яқинда президентимиз етакчи университетларга ўқув дастурларини ўзлари тузишга йўл очиб берди, бироқ, фикримча, бу “ички доирадаги” одамлар ғояларининг монополиясига олиб келиши мумкин, яъни бир гуруҳ одамлар жамиятимизнинг бир неча табақаларидан ташкил топган экспертлар кенгаши билан маслаҳат қилмай дастур тузишлари мумкин. Шу сабабдан бизда университетлар ва саноат орасида катта бўшлиқ, жар мавжуд, ва университетларда олган билимлари билан олий ўқув юртини янги битирганлар меҳнат бозорига мослаша олмайдилар. Республикада 2500 яқин фан докторлари орасида бор йўғи 300га яқин фан докторида «Хирш» индекси бор, шулардан 32 фан докторида бу кўрсаткич 5 дан баланд экан. Илмни ривожлантириш бўйича маьсул университетларимизнинг илмий ишлар проректорларнинг чоп этилган илмий нашларнинг тўлиқ матнини қидирадиган Google Scholar ҳисоби борми? Университетларнинг илмий журналлари ўз соҳасидаги муҳим индексларга кирганми? Бу журналларнинг сайтларига инг дунёнинг турли бурчагидан эриша оламизми? Замондан орқада қолган, ёши бир жойга борган жойпараст проректорларни давлатимизнинг илмий салоҳияти зарарига ушлаб туришда қандай наф бор?

 Жаҳон банкининг Жаҳон ривожланиш кўрсаткичлари (World Development Indicators) маълумотлар базасида сўнгги 20 йил ичида киритилган маълумотларни ўрганса бўлади, ва у ерда жаҳонда маорифга сарфланган ҳар бир доллар туфайли ЯИМнинг 20 долларга ўсиши кўрсатилган. Ушбу оддий статистик маълумот ўз ўзидан битта саволни келтириб чиқаради: такомиллашаётган ЯИМ яхшироқ таълим системасига олиб келмоқдами, ёки ЯИМни яхши таълим такомиллаштирмоқдами? Ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, “1990-1999 йилларда ЯИМ бир қисми сифатида маорифга маблағ сарфлаган мамлакатлар кейинги ўн йилликда тез ривожланишга эришганлар”. Маориф учун сув ва ҳаводай зарур бўлган маблағ давлат томонидан ажратилганлигига имоним комил, аммо бу маблағлар мақсадга етиб бормаган, ва афсуски, соҳада ишлайдиган одамлар томонидан нотўғри тасарруф қилинган.

Бироқ, маорифга сарфланган инвестициялар автоматик равишда ЯИМ кўрсаткичларини яхшилайди деган фикрни оддий тенглама каби тушуниш тўғри эмас – бошқача қилиб айтганда, биз шунчаки яна кўпроқ маблағларни муаммонинг ечими учун ташлаб юбора олмаймиз. Ўлчаш қийин бўлган муҳим мезон – таълим сифати. Тадқиқотлар натижалари яхши сифатли таълимнинг натижаси бўлган когнитив кўникма-малакаларнинг ошиши ЯИМ киши бошига кўрсаткичининг йиллик ўртача ўсишида бевосита таъсири борлигини кўрсатди. ТТЮБХД (PISA test) тести, талабаларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш халқаро дастури тести натижаларига ишонишимиз мумкин. Бу тест бир қатор мамлакатларда математика, умумий саводлилик ва илм даражаларини текшириш учун ўтказилади. Сингапур, Тайван, Корея ва Хитой талабалари ТТЮБХД тестида юқори балларга эришадилар, ва бу мамлакатларда таълимда юқори даража сифатга эътибор қаратилади.

 Муаммо энг қуйи асосга бориб тақалади. Агар таълим олувчилар “ўрганиш учун ўқишга” лаёқатли бўлмасалар, уларда ривожланиш учун имкон бўлмайди, ва келажакда улар танлаган ҳар қандай таълим олиш тури “домино тошларидай” қулаш таъсирига учрайди. Ёмон таълим тизими ишсизликни кучайтиради, учунки кўпдан кўп етарлича таълим олмаган одамлар меҳнат бозорига кириб боришади.

 Ишсизлик кўрсаткичларига кўра, Ўзбекистонда 7,2% ишсиз бор (натижалар бу ердан олинганhttps://tradingeconomics.com/country-list/unemployment-rate). Биз бундай кўрсаткич етарлича саводлилик йўқлигидан эканлигини текширишимиз лозим. Янгидан ташкил қилинган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” бу рақамларни кузатиб бормоқда деган умиддамиз, чунки ишсизлар бозоридаги кўрсаткичлар ишсизлар сафидаги ёшлар сони кўпайиб бораётганини кўрсатиши мумкин, ва бу асосан кўникма ва малакаларнинг йўқлиги сабабли бўлади.

 Ўзбекистоннинг таълим тизими нега бунда аҳволда? Ушбу саволда жиддий сиёсий ва ижтимоий нозик томонлари мавжуд. Менинг фикримча, қуйидаги асосий илдиз сабабларга эътибор беришимиз лозим:

  • Паст ва савиясиз бошқарув функционаллиги;
  • “Ислоҳотчиларнинг” бесамара ислоҳотлари;
  • Ўқитувчилар билим савиясининг ва ўқитиш савиясининг пастлиги;
  • “Инноватив” таълим тизимларига беҳуда кетадиган ўқиш вақти.

 Қўшниларимиздан Қирғизистон ЯИМнинг 5,8%, Қозоғистон эса 3,0%, Туркманистон ҳам 3%, Тожикистон 5,2%, Афғонистон 3,1%, Россия 4,1% маорифга сарфлайди. Мамлакатимиз бўйича статистик маълумотлар мавжуд бўлмагани учун, келтирилган барча маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланш Дастури ҳисоботларидан олдим. Гап муаммога яна кўпроқ пул йўқ қилиш ҳақида эмас. Муаммонинг ечими бошқа жойда: муносабатни ўзгартириш ва самарадорликни оширишда. Афсуски, буни бундан олдинги ҳукуматдан кутиб бўлмас эди, ва янги ҳукумат ишларни яхши йўлаг қўяди деган умиддамиз.

 Биз дуч келган муаммолардан яна бири мулоқотнинг йўқлигида ва ота-оналар қатнашувига эришишда эди. Анъанавий равишда, аксарият мактабларимизда ўқитувчилар ва ота-оналар орасида жар бор. Ота-оналар болаларини мактабга топширишади, ва мактабдан болалар хулқ атвори тарбияси ва иш этикасига ўргатиш ишини тўла ўз жавобгарликларига олишини хоҳлайдилар. Ўқитувчилар, худди шу йўлда фикрлаш билан кўп ҳолларда ота-оналар суриштиришганда ҳимоя томонга ўтадилар ва уларга қарши туришгандай туюлади. Умуман олганда мактаб жамоаси ва ота-оналар орасида самарали мулоқот жуда оз. Манимча, одатда ота-оналар ёрдам беришга интиладилар, аммо қандай ёрдам беришни билмайдилар. Янги тайинланган Халқ таълими вазири учун ота-оналар ва маъмурият орасида мулоқотга кучли эътибор беришни, ва улар жамоатчиликда (маҳаллаларда) ота-оналарни жалб қилишни устувор масала қилиб белгилашларини тавсия қиламан. Тез-тез ўтказиладиган ота-оналар – ўқитувчилар учрашувлари, нонушта ва оилавий шаҳардан ташқарида ҳордиқ кунлари дам олишга чиқиш орқали оилалар ўз фарзандлари таълимининг ажралмас қисмига айланадилар. Бундай умумий ёндашув ота-она ва фарзанд орасидаги муносабатларни ҳам мустаҳкамлайди. Акс ҳолда ўрганувчилар кўп ҳолларда мавжуд бўшлиқдан фойдаланадилар ва уни иложи борича кам иш қилиш учун қаратадилар. Бу эса мулоқот йўқлиги, ўзаро айбловлар ва гина-кудуратларнинг ёпиқ доирасига айланиб қолиши мумкинлиги муқаррар. Шунингдек, мулоқот тизими яратишни тавсия қилган бўлар эдим. Аксарият ота-оналарда смартфон телефонлари бор, ёки ҳеч бўлмаганда оддий телефонлари бор, демак, ота-оналарнинг СМСга асосланган мулоқот тизимида бўлишларини таъминланади.

 Ўзбекистон кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда, аммо мамлакатнинг маориф тизимини йўлга қўйиш аксар муаммоларни ҳал қила олади, ва бу бизнинг энг муҳим манфаатимиз учундир. Катта бизнес кириб келиши ва ушбу соҳада ўз салоҳиятларини исбот қилганларга ёрдам бериб, бу жабҳага сармоя киритиши лозим. Тажрибадан маълумки, саводсиз одамлар зулмни қўллаб-қувватлайди, ва, демократия тарафдорлари сифатида, биз ҳамжиҳатлик билан ишлаб, келажакдаги ютуқларимиз ва манфаатларимизни таъминлашимиз лозим. Самара берадиган таълим ечимларига сарф қилинадиган маблағлар энг яхши инвестициядир. Келажакдаги бундай ижобий ўзгаришлар учун биз вақт, ресурслар ва яна қўлимиздан келган нарсаларни ишлатишга тайёр бўлишимиз лозим. Сиз тайёрмисиз?

Азамат Акбаров,

Қозоқ Миллий Университети профессори, Алмати

Манба: namnews.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москва украинага ўз одамини олиб келишни истайдими?

Россия ташқи ишлар вазирлиги Москва Украинада россияпараст ҳукумат ўрнатиш режаси устида ишлаяпти деган айбловларни рад этди. Аввалроқ Британия бундай маълумотларга эга ...

Россиядан айрим давлатларга пул ўтказмалари миқдори чекланди

 Россияда ишлаётган бир неча йирик пул ўтказиш тизимлари бир қатор Осиё мамлакатларига жўнатилаётган пуллар миқдорини чеклади. Бу ҳақда  “Sputnik” сайти “РИА Новости”га ...

“бирдамлик”  нимани хоҳлаяпти, ёхуд чўян маматқуловга очиқ хат

"Бирдамлик" халқ демократик ҳаракати ва партияси фаолларига  мурожаатингизда кўтарилган баъзи жиҳатлар борасида фикрларимни билдиришни лозим деб топдим. Мурожаатингиз бошида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400