28 июнь – Гўзал ва бетакрор шоира Гулчеҳра Нуруллаева туғилган кун

Гулчеҳра Нуруллаева 1938 йилда Тошкент вилоятининг Тошкент қишлоқ тумани Чоштепа қишлоғида туғилган.

Ўрта мактабни 1956 йили олтин медал билан битирган.

Унинг илк шеърлари даврий нашрларда 1957 йилда эълон қилинган.

1961 йили Тошкент Давлат университетининг филология факультети журналистика бўлимини имтиёзли дипломи билан якунлаган.

Шоиранинг илк шеърий тўплами – “Қуёш табассуми” 1965 йилда нашр этилган.

1966 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.

1967-1969 йилларда Москвадаги Олий адабиёт курсида ўқиган.

1988 йилда Гулчеҳра Нуруллаева норасмий “Бирлик” Халқ ҳаракатига аъзо бўлиб кирган.

Шоира СССР даврида олган мукофотларидан воз кечган.

У Ўзбекистон Мустақиллик кунини чин эътиқод билан қарши олган инсонлардан бири.

Гулчеҳра Нуруллаева СССР да олган Ленин комсомоли мукофоти ва “Ҳурмат белгиси” орденларидан воз кечган.

2005 йилда эса, Андижон воқеалари муносабати билан Ёзувчилар Уюшмаси аъзолигидан ихтиёрий воз кечган.

Ўтган январь ойида севимли шоира опамиз Гулчеҳра Нуруллаеванинг хонадонига чет элда яшаётган дўстимиз Улуғбек Бакирнинг саломини етказиш ва уларни яқиндан кўриш, суҳбатини олиш учун борган эдим. Уларнинг уйига адиб Эврил Туроннинг қизи Ватан олиб борган эди. Гулчеҳра опа ниҳоятда самимий, кўнгилчан инсон эканлар.

Мен ўша пайтда улар билан тушган суратимни “Фейсбук”ка жойлаган эдим. Уларга Ўзбекистон матбуоти чеклов қўйган бўлсада, халқимиз ўз шоирасини ниҳоятда  яхши кўришини шунда яна-да ҳис қилган эдим.

“Фейсбук”да бўлишилган ўша пост остида жуда кўп тармоқ фойдаланувчилари ўз муҳаббатларини изҳор қилган эдилар. Бу ерда ана шу изоҳлардан айримларини келтирамиз.

Аъзам Обидов: “Умрлари узоқ бўлсин! Қозонлик бир шоир Гулчеҳра опага китоб бериб юборувди, уйларини сўраб-суриштириб топдим, китобини бердим, аммо суҳбатларига ҳалиям муштоқман. Юзларидан нур ёғилиб турган эди ўша куни.”

Башорат Эшова: “Умрлари узоқ бўлиб, саломат бўлсинлар!”

Матлуба Абдураимова : “Онахоннинг умрлари зиёда бўлсин, соғ -омон бўлсинлар, Илоҳим Омин!”

Шавкат Усмонов: “Гулчеҳра опа доим омон бўлсинлар!!! Жасоратда эркакларга доим ўрнак шоира… Адолатсизликларга тоқатсиз, эл ғамини теран ҳис қилувчи иродаси кучли Аёл тимсоли…Ўзбек шеъриятининг асл маликаси, умрлари узоқ бўлсин!”

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон: “Мен бир ёқлардан қутилиб чиққан куним биринчилардан бўлиб табриклаган ва ҳол -аҳвол сўраган куйинчак ижодкор опамиз, Оллоҳ хайрли, баракали умр берсин!”

Абдулҳамид Пардаев: “Замоной, илтимос, Гулчеҳра опага Абдулҳамид Пардаев ҳам оташин муҳаббат билан тўла алангали салом етказиб қўйинг! Раҳмат!”

Зулфия Ғуломовна: “Узоқ умр тилайман онахонимизга! Соғ -омон бўлсинлар Илоҳим!”

Бугун, 28 июнда истеъдодли ва севимли шоира опамиз Гулчеҳра Нуруллаева 80 ёшга тўлдилар!

«Мулкдор» сайти ва «Бирдамлик Халқ  Демократик» ҳаракати номидан, қадрли ва толмас, курашувчан руҳли шоира Гулчеҳра опа Нурруллаевани чин қалбимиздан табриклаймиз!

Сўзимизни эса шоиранинг шеъри билан ниҳояласак:

Мени кўп алдади саратонда ел

Баҳорларда ногоҳ қуйилгувчи сел.

Ҳаддин билмас бўрон, хўп, девона дил,

Сен ҳам алдармисан 1 апрель?

 

Умрим не йўлларда қолди, адашди

Кўзим ёш, бахтлисан дея алдашди.

Ишон деб кўксимга нишон қадашди,

Сен ҳам алдармисан 1 апрель?

 

Ялпиз кунларим йўқ, бари бургандай

Қуёш юртимизни ёнлаб юргандай.

Алдов бизда муқим макон қургандай,

Сен ҳам алдармисан 1 апрель?

 

Мени чўққиман дея чоҳи алдаса,

Янгининг эскича роҳи алдаса.

Гадоси алдаса, шоҳи алдаса

Сен ҳам алдармисан 1 апрель?

 

Нигоҳларнинг кўм-кўк дашти йўқолди,

Кўнгилларнинг жўмард шашти йўқолди.

Косасидан сабр тошди, йўқолди

Сен ҳам алдармисан 1 апрель?

 

Чув туширмоқ сенга мартаба-шараф,

Қўймассан ҳолимга бир бора қараб.

Ҳатто мозоримни майсага ўраб,

Сен ҳам алдармисан 1 апрель?

(Гулчеҳра Нуруллаева)

Муаллиф: Гулзамон АКБАР

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-57

Самарқанд қўрғонининг Оҳанин дарвозаси яқинидаги улкан мармар масжиднинг текис тош тўшалган саҳнига йигирма минг намозхон тўпланган. Бугунги жума намозида хутба қандай ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-6

Тўртинчи боб — Султонмурот, сенга нима бўлди? — Султонмурот Инкамол опани шундоққина партаси олдига келгандагина пайқади. — Ўзим. Ҳеч нима, — гўё ўзини оқламоқчидай ўрнидан ...

Унутолмаса нима қилсин?

9. УНУТОЛМАСА НИМА ҚИЛСИН? Бу гал Отабекнинг кутилмаган равишда Марғилондан тез қайтиб келишини Ўзбек ойим ўзининг жуҳуд домладан қилдирған жодусининг ҳинд сиҳрини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400