Бундан роппа-роса 242 йил олдин, яъни 1776 йил 4-июль куни АҚШ Конгресси “Мустақиллик декларацияси”ни эълон қилди. Шундан буён АҚШликлар ушбу санани Американинг туғилган куни сифатида кенг нишонлашади.
Тарихдан маълумки, АҚШ мустақилликка эришган кундан то бугунги кунга қадар дунёдаги деярли барча мамлакатлар билан алоқа қилиб келмоқда. Жумладан, юртимиз Ӯзбекистон билан ҳам дипломатик муносабатлар ӯрнатилган.
Мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати раҳбарияти ва фаоллари Америка Қўшма Штатларининг Ӯзбекистонга доир эзгу ниятларини, самимий позициясини ҳамиша эътироф этади. АҚШ томонидан бизнинг суверенитетимиз, мустақиллигимиз ва ҳудудий яхлитлигимизнинг қӯллаб-қувватланишини алоҳида ҳурмат билан тилга олади. Биз, шунингдек, давлатимиз янада тараққий топишида ва ӯзаро ҳамжиҳатликларимиз мустаҳкамланишида АҚШ позициясидан мамнунмиз.
Икки давлат ӯртасида ӯтган даврларда ӯрнатилган ӯзаро дўстлик ва шериклик муносабатлари абадий бӯлиш истагидамиз.
Чунки бу каби ҳамкорликлардан, жумладан, АҚШнинг етакчи корпорация ва компаниялари билан инвестициявий-технологик ҳамкорликларни янада кенгайтиришдан, стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни чуқурлаштиришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор.
Ҳурматли АҚШ Президенти Дональд Трамп жаноби Олийлари!
Сиз жаноби Олийларига мамлакатингиз мустақиллиги куни муносабати билан мухолифатдаги “Бирдамлик” ХДҲ раҳбарияти ва фаоллари самимий табриклар ва эзгу истаклар йӯллашдан мамнунлигини билдириб, Сизга сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, АҚШ халқига янада юксалиш ва фаровонлик тилайди. Мамлакатларимиз ӯртасидаги ӯзаро англашув, ҳурмат ва эҳтиром бундан-да юксалишига тидакдошмиз.
Жаноби олийлари, саломларимиз ва эҳтиромларимизни қабул қилгайсиз.
Баҳодир Хон Туркистон, “Бирдамлик” ХДҲ етакчиси