Ўзбекистон E-Visaга ҳали ҳам тайёр эмас

Ўзбекистон расмийлари 2018 йил бошида 1 июлдан Ўзбекистонга боришни хоҳлаган хорижий сайёҳлар учун электрон виза жорий этилиши ҳақида эълон қилган эдилар.

Ҳозирга келиб эса электрон визани жорий қилишга доир ҳужжатлар тайёр эмаслиги аён бўлди.

Би-би-си нега ваъда қилинган муддатда E-Visa ишга туширилмагани сабаби билан қизиқиб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилди.

Вазирлик ва давлат қўмитаси масъул мулозимларининг Би-би-сига айтишларича, ушбу масалага доир ҳужжатлар тайёрланган ва юқори давлат органларига юборилган.

Шу вақтгача “юқори”дан бу борада кўрсатма бўлмагани йил бошидаги қарордан воз кечилганини англатадими?

Масъул мулозимлар бу саволга ҳозирча жавоб бермаяптилар.

Бундан олдин электрон виза тизими учун талаб қилинадиган қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш, махсус дастурий таъминотларни яратиш устида ишланаётгани хабар қилинган эди.

Бу ишлар охирига етмай қолдими? Ёхуд Ўзбекистон визаси учун тўловлар фақат бир жойга тушиши чет элдаги Ўзбек консулликларининг молиявий аҳволини оғирлаштириб қўйишидан чўчишдими?

Ҳар икки ҳолатда ҳам муаммо ечими мушкул эмаслиги кўринади.

Ҳатто Ўзбекистонга солиштирганда иқтисодий қуввати кам ҳисобланадиган Тожикистон 2017 йил майида электрон виза режимига ўтган эди.

Электрон виза билан боғлиқ ушбу ҳолат 2016 йил декабрида Ўзбекистон 27 мамлакат фуқароларининг визасиз келишларига рухсат берилиши, ОВИР ва Тошкентда прописка бекор қилиниши ҳақидаги эълонларни ёдга солди.

Юқоридаги масалалар бўйича ҳам “аввал айтилган, кейин қайтилган эди”.

Манба:  BBC Uzbek

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Конституциямизнинг нуфузини ошириш — давр талаби

Юртдошларимиз ҳар йили 8-декабрь куни Ӯзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинган кунни  нишонлашади. Конституциямизни диққат билан ӯқиган киши унинг ӯзимизга, ...

Баҳодир хон туркистонни таваллуд айёми билан табриклаймиз!

Азиз инсоним БАХОДИРХОН ТУРКИСТОН! Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбдан, самимиймуборакбодэтамиз! Сизга узоқумр, сиҳат-саломатлик, ...

Президент сўзи: яқинда коррупцияга оид кўплаб далилларни фош қиламиз

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 9-январда Сўқулук туманининг аҳолиси билан учрашувида Қирғизистонда коррупция билан курашиш тўхтаб қолмаслигини айтди. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400