Ўзбекистонга ўта иссиқ об-ҳаво келмоқда – Ўзгидромет

Ўзбекистонга Эрон томонидан ғайритабиий иссиқ об-ҳаво оқими келмоқда – деб хабар қилди Ўзгидромет.

Ўзбекистонга Эрон ва Туркманистон томонидан ўта иссиқ об-ҳаво оқими яқинлашмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.

“7-10 июль кунлари Республика ҳудудида ғайритабиий иссиқ об-ҳаво келиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача ҳаво ҳароратидан 5 – 7 даража иссиқ бўлади”, – дейилган хабарда.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво 44-45 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Гармсил шамоли бўлиши мумкин.

Иссиқ ҳарорат туфайли Тожикистон ва Қирғизистон республикасига яқин бўлган тоғли ҳудудларда сел оқими келиш эҳтимоли бор.

Манба: Sputnik

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сиёсий тил тараққиёти ҳақида

Тил мавзуси бир кўтарилиши, бир муддатдан сўнг унга бўлган қизиқиш яна сўниб қолишига кўп марта гувоҳ бўлганмиз. Бу сафар тил ҳақиқатан долзарблик касб этди шекилли, ...

Бўка туманида 32 туп “кўкнор” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, йўқ қилинди

2019 йил 29 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида вақтинча Бекобод шаҳрида яшовчи Х.Ю ўзи ишлайдиган Бўка тумани Жўрабод ...

Муносабат: мулкдорлик — давр талаби

Жорий ҳафтада ижтимоий тармоқларда Жиззах ва Тошкент вилоятида ҳоким ҳамда прокурорлар пахта терими сабаб ишдан олинганига доир воқеалар қизғин муҳокама қилинди ва ...