Тожикистонда шифокорлар 9 ойлик гўдакнинг баданидан 10та нина топди

Миллий Тиббиёт маркази (Караболо) шифокорлари 9 ойлик гўдакнинг баданидан 10та нина топишди, уларнинг фикрича, гўдак ўз ҳолича бу ниналарни ютиб юбоииши мумкин эмас.

Рентген-тадқиқот ниналар бош чаноғи, буруннинг қуйи қисми, оёқ, бўйин ва кўкрак қафаси, шунингдек бола танасининг бошқа қисмларидан топилган. Айрим ниналар терининг ичкарисигача кириб кетгани боис шифокорлар атиги 6та нинани олиб ташлашга муваффақ бўлишди, яна 4 та нина ҳамон гўдакнинг танасида қолмоқда.
Миллий тиббиёт марказининг болалар жарроҳлик бўлими шифокорларининг айтишича, 28 июн куни уларга 9 ойлик болакай Мудассир Каримовнинг қариндошлари мурожжат қилган ва шундан сўнг гўдак зудлик билан шифохонага ётқизилган, унинг баданида ниналар борлиги аниқланди. Шифокорларнинг айтишларича, ниналар болакайнинг баданида салкам уч ойдан бери бўлган.
Болалар жарроҳлиги бўлими мудири Шуҳрат Чориев 3 июл куни «Бугун биз биринчи жарроҳлик амалиётини ўтказдик ва балакайнинг баданидан 6 та нинани олдик. Жарроҳлик амалиёти узоқ давом этишини инобатга олган ҳолда биз қорин ва бош чаноғидаги ниналарни олмасликка қарор қилдик. Ўзингиз тушунасиз, бу каби амалиётларни ўтказиш болакай учун оғир бўлади», деди.
Шифокорларнинг айтишича, агар болакайнинг ўзи ниналарни ютиб юборганида эди, у ҳолда ички органларига зиён етказган бўларди ва ниналар ошқозон-ичак йўлида туриб қолган бўларди.
Мудассир Каримов — Рудакий туманидаги Конституция қишлоғида истиқомат қилувчи оиланинг иккинчи фарзанди. Болакайнинг отаси меҳнат миграциясига кетган, онаси – уй бекаси ва фарзандларини ўзи тарбия қилмоқда. Болакайнинг қаририндошлари ниналар қандай қилиб гўдакнинг ички органларига тушиб қолганини билмасликларини айтишмоқда.
Кичкина мижознинг бувиси Маҳфират Ҳасанованинг айтишича, айрим ниналарни бир ой аввал билиб қолишган, онаси болакайни эмизаётганида милкидаги ниналарни кўриб қолган. «Рамазон ойи эди. Келиним гўдак ухлаб қолмасидан аввал эмизмоқчи бўлган. Бирданига бақириб юборди, ҳамда пинцет олиб келишимизни сўради. Биз пинцетни излаётганимизда, келин нинани милкдан тортиб олди. Нина тўмтоқ эмасди, бироқ нинанинг тешиги жойида эди», — дейди Ҳасанова.
Гўдакни жарроҳлик амалиётида қатнашган шифокорлар бу каби вазият билан илк бор тўқнаш келишганини айтишмоқда. Шуҳрат Чориевнинг айтишича, иккита нина тикув машинасиники бўлган, яна иккита тушунарсиз ўткир металль парчасини топишган. «Яна иккитаси оддий нина эди. Улар янги эмас, гўдак баданида анча туриб қолгани учун жанглай бошлаган эди», -дейди шифокор.
Мудассирнинг қариндошларининг айтишларича, жарроҳлик амалиётига қадар гўдак одатий ҳаёт кечирган, касаллик ёки бошқа безовталиклар борасида шубҳага борилмаган.

Манба: Tnewz.uz 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«пойабзаллар ичидаги йиртиқ пайпоқлар». кўзбўямачилик, тадбирбозлик ва маддоҳлик ҳақида

Бир йилдирки мамлакатимизда жиддий ислоҳотлар бошланди. Номигагина, кўзбўямачилик учун эмас, ҳақиқатда ислоҳ қилиш учун, халқнинг юкини енгил қилишга, мажруҳланган ...

Ҳолвани ҳоким ейди…(ми?)

ҲОЛВАНИ ҲОКИМ ЕЙДИ...(МИ?) Ҳоким буваларга очиқ хат Охирги пайтларда айрим вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг «хурмача» қилиқлари оммага ошкор бўлиб, аҳолининг, қолаверса, ...

Мхх қандай бўлиши керак?

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва турли Интернет сайтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан Миллий хавфсизлик хизмати фаолияти кенг муҳокама қилинмоқда. ...