УСТОЗИМ РАУФ ПАРФИ – “ЛАЙЛО”НИ  КУЙЛАБ”

  

(Хотира китоби)

Болаликда санъаткор бўлишни, қўшиқ куйлаб одамларга маърифат тарқатишни, дилларга қувонч бахш этишни орзу қилганман. Бунда менга Даврон акам устоз эдилар. Отам сотиб олиб берган рубобни акам  қатори мен ҳам чалардим. У кишидан  куй ўргатишни илтимос қилардим. Даврон акамнинг ҳам яхшигина овозлари бор эди. Кейинчалик у киши мусиқа соҳасида ўқиб, фан номзоди,  доцент даражасига эришгандилар.

Ўшанда эса кечаси билан оила аъзоларимиз, ҳатто қўшниларга уйқу бермай куйлардим:

Балки ўчгандирман ёдингдан

Ширин хаёлингни буздимми.

Қаттиқ чалишларга бардош беролмаган рубоб пардалари ёрилиб кетар, баъзан эса совуқда қолиб тоб ташлар, яъни бўшашиб қоларди. Шунда мен атрофимиздаги зовурлардан  йирикроқ лаққа билиғи тутиб келардим. Кейин балиқнинг терисини эҳтиётлаб ёғдан ажратиб олиб,  рубобга парда қоплардим. Куй янада жарангдорроқ чиқарди. Қўй боқиб юрганда эса таёқни соз қилиб чалардим. Аслида куйни ҳам оғизда чалардим. Таёқ шунчаки услубга тушиш вазифасини ўтаб берарди.

Қоронғу кечаларда қўй боққанда баъзи жойлардан қўрқардим. У ерларни,” ажинаси бор, одам кўзига қиз бўлиб кўринади” дердилар. Эртак ва афсоналар руҳида  улғайганимиз учун ёвуз кучлар борлигига қаттиқ ишонардик. Ахир кўрар ҳам эдик-да уларни.

Ҳозир ҳам худди кечагидек кўз ўнгимда турибди. Ярим кечаси Рашид акам билан зарурат юзасидан ҳовлига чиққанимизда (ой чиққани учун кеча ёруғ эди) бир аёл бошини ердан узмай супамизни супираётганини кўрганмиз.

-Ҳой, хола, нима қилаяпсиз?-десак ҳам сира бизга қарамай супани супираверган.

Акам билан қўрқиб ичкарига кириб, отамни уйғотганмиз:

-Ота, ота, бир аёл супамизни супиряпти.

Шунда отам:

– Қўрқмай ётаверинглар,-деб калима қайтариб (ўшанда калима қайтарганларини мен улғайгач билганман, албатта), ташқарига чиқиб кетгандилар.

Хуллас, ўша “ажинаси бор” ерга яқинлашганда қўйлар орасига кириб олиб, атрофга қарамасликка ҳаракат қилардим ва беихтиёр қўшиқ бошлардим.

                                   Лайло,  Лайло сенинг ёнингда

Бир дам кўрмоқчийдим ўзимни.

Баъзан ўз овозимдан ўзим қўрқиб кетардим. Ажина қиз орқамдан келиб ушлаб оладигандек, мени дарахтзор ё чўл бағрига тортиб кетадигандек туюларди.

Мени қўшиқ қутқарарди. Рауф Парфи шеъри билан айтиладиган қўшиқ. Ўшанда эса “Лайло” қўшиғи матни муаллифи кимлигини ҳам билмасдим. Келажакда бу улуғ инсон билан тақдиримиз чамбарчас боғланишини эса тасаввур ҳам қилмасдим.

Не бахтки, Аллоҳ менга шундай фароғат бахш этди.У пайт  эса келажакдан бехабар ҳолда овозимни борича қўйиб куйлардим:

                                      Ҳисларимни йўлларингга

                                      Маржондай сочай, Лайло…

Муаллиф: Чоршамъ

(давомини ўқинг)

(аввалгисини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 33-қисм

33 Ярим кечаси Тарлонни жабдуқлаб миндим. Обширга от қўйдим. Обшир қишлоғи кунботарида оқ тупроқли адирлар, тепалар мўл. Ана шу тепалар нишабида камарлар мўл. Тарлонни ана шу ...

Чингиз айтматов:қиёмат 47-қисм

Довонда  шикама  кечаси  тугаб,  тонг  отганда  биринчи  бўлиб  Эрназар  ўрнидан  турди  ва пўстинига ўраниб, тушовлиқ отларга қаради. —  Совуқми? — деб  сўради  Бўстон  ...

Кумушнинг сўз ўюни

11. КУМУШНИНГ СЎЗ ЎЮНИ Шомга яқин меҳмонлар тарқалишдилар. Меҳмон-хонада ҳожи, қутидор, Ҳасанали ва Отабек қолған эдилар. Ичкарида Ўзбек ойим меҳмонларни кузатиб бўлиб, ...