“Тошкентда нон ва сомса сотиб олишга чўчиб қолдим”

– Кечаги “Ахборот”ни кўрдингизми?

Бугун аксар ўзбекистонликларнинг қариндоши, таниш-билиши суҳбатлари ана шу саволдан бошланди.

Ўзбекистон пойтахтида жамоат овқатланиши нуқталарининг аҳволи ҳақида 6 июль тунида “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган видео лавҳалар жуда кўпчиликни шок қилди, дейилса муболаға бўлмайди.

Президентнинг “Обод маҳалла” ташаббуси билан инсонларнинг яшаш шароити, турар-жой ва нотурар-жой биноларининг аҳволи, ариқ ва анҳорлар атрофидаги вазият билан бирга жамоат тамаддихоналарининг ҳам талабларга жавоб бериш-бермаслигини ўрганиш бошланган.

Мутасадди идораларнинг масъул ходимларидан ташкил этилган махсус комиссия Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги нонвойхона, ошхона, сомсахона ва бошқа жамоат овқатланиши муассасаларининг санитария, ёнғин хавфсизлиги, сомчаси ёки нонвойнинг бирор бир юқумли хасталикка чалинган-чалинмагани, айни шу бизнес тури билан шуғулланишга рухсатнома бор-йўқлиги текширилди.

Кўрсатилган кадрлар ушбу йўналишларда аҳвол ўта абгор эканини кўрсатди: сомса учун тайёрлаб қўйилган гўшт қўл ювадиган раковина олдида қолдирилган, балки кеча пиширилган кабоб айниб ҳам улгурган, аммо уни пуллаш учун сақлаб турилибди, бир неча нонвойхонада хамир тайёрланадиган столнинг тагида новвой йигитлар учун ухлаш жойи қилиб берилган, тандирга солишга тайёр сомса усти очиқ ушлаб турилибди, овқат тайёрланадиган жой ва ҳожатхона ораси атиги бир-икки метр.

Савол туғилади: Махсус комиссия келиб кўрмагунча, Миробод, Юнусобод, Сергели, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Чилонзор, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги масъуллари аҳвол ана шундай эканини билмаганларми?

Ўша туманлардаги санитария-эпидемиология, ёнғин хавфсизлиги, солиқ масъуллари бехабар бўлганлар, деган гапга биров ишонадими?

Юқоридаги суҳбат бошида берилган саволга шундай жавоб берганлар бўлди:

“Бундан кейин Тошкентда нон ва сомса сотиб олишга, кўчадаги ошхонада овқатланишга чўчиб қолдим”.

Энди, вилоятлардаги аҳвол қандай экан, деган савол ҳам туғилади.

Манба: bbc.com 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш ўзбекистон доҳил 10 мамлакатни диний эркинликларни бузувчилар рўйхатига киритди

Қўшма Штатлар Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни виждон эркинлигини бузиш ва диний эркинликларни бўғиш муносабати билан “алоҳида хавотир уйғотувчи” 10 та мамлакат ...

Миллий ғурур билан ўйнашиб бўлмайди

Эътибор берсангиз, ўрис тилини қайта кучга келтирмоқчи бўлганлар сони аввал учта эди, ортидан яна йигирматаси чиқди. Уларнинг ич-ичларида ўриспараст экани аниқ, лекин ...

“сеҳргар” судьягина мактаб спортзали томини 1,6 миллион сўмга қуради

Бизнинг  таҳририятимизга  хоразмлик  тадбиркордан мактуб келди.  Тадбиркор ўз  мактубида  туман прокурорининг ҳомийликка мажбурлашига рози бўлмагани сабабли, унга турли сохта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400