НАҲОТКИ, ДАБДАБАЛИ ТЎЙЛАР ЯНА ДАВОМ ЭТАДИ?

 

Кутилган иш бўлмади. Тўйлардаги сарф-харажатларни, уларда қатнашадиган меҳмонлар сонини чеклаш ҳақидаги таклиф “ўтмади”. Бу ҳақидаги қонун қабул қилинмайдиган бўлди. Бундан хурсанд бўлганлар ҳам кам эмас. Шунингдек, кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлгани ҳам рост.

Президентимизнинг миллатимиз тақдири билан боғлиқ бўлган тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш, ортиқча дабдабабозлик, исрофгарчилик, шуҳратпарастликка берилмаслик, миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимизга тўғри келмайдиган салбий иллатларга йўл қўймаслик учун нафақат мутассади ташкилотлар, балки кенг жамоатчиликнижалб этиш лозимлиги борасидаги сўзлари замирида соғлом авлод — соғлом келажак, тинч оила — жамият пойдевори, келажакка ишонч пайдо қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳар доим тўй ва маросимларни тартибга солишга қаратилган ташаббуслари олдимиздаги долзарб вазифаларни белгилаб берганди. Айниқса, бу янгилик қишлоқ жойлари мисолида ибрат қилиб кўрсатилиши зиммамиздаги масъулиятни янада оширганди. Айни пайтда тегишли идора ва ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари, МФЙ фаоллари, оқсоқоллар иштирокида тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилаётганди. Никоҳ тўйигача бўладиган ва никоҳ тўйи куни ҳамда ундан кейинги тўйлар борасида ихчамлаштириш чоралари кўрилаётган эди.

Тўйларга 100-150 нафар меҳмон ва меъёрда санъаткорлар таклиф этилаётган эди.

Никоҳ тўйларига қўшиб, хатна ва бошқа тўйлар қўшиб қилинаётганди. Бу эса, маблағ, озиқ-овқат маҳсулотлари тежалишига, исроф бўлишига барҳам бераётган эди.

Эндичи? Ҳе-е, энди буёғи нима бўлади? Сенат томонидан айтилган фикр аҳолига қандай таъсир қилади?
Қонун-қоида йӯқ жойда тартиб ҳам бўлмайди. Бизнинг назаримизда, ҳеч бўлмаса, тўй-ҳашамларни, маъракаларни тартибга солиш учун низом ишлаб чиқилиши керак. Ушбу низом, тўй ва маъракаларни тартибга солиб туради.

Борди-ю бу борада ҳеч қандай тартибга солувчи қоидалар бўлмаса, у ҳолда ҳамма қандай ҳоҳласа шундай иш тутишади.

Менинг таклифим шундан иборатки, бу борада янада яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Хоҳлаймизми, йўқми, қўни-қўшнимиз тўй қилганда шунга қараб, бизнинг фарзандларимиз ҳам қўшнимиздек тўй қилишни талаб қилиши мумкин. Албатта, фарзанд ширин. Улар орасида ота-онани қийин аҳволга солмайдигани, соладигани ҳам бор.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековнинг «Xабар.uz»га берган интервьюсида …”Биз тўйларни бир қолипга солиб қўядиган ўша қонунни қабул қилсак, халқимизнинг кўп минг йиллик анъаналарини, туманлар, қишлоқларда асрлар давомида шаклланган ўзига хосликларни ҳам чеклаб қўйган бўлар эдик. Ахир тилларда достон бўлган Қўнғирот элининг, Бойсун қишлоқлари аҳолисининг тўйлари хоразмликларнинг тўйидан, қорақалпоқ овулидаги тўйлар Ангрен шаҳрида яшовчи, кўпчилиги кон ишчилари бўлган одамларнинг тўйларидан, Самарқандча тўйлар билан Қўқоннинг тўйлари ер билан осмонча фарқ қилади-да. Бойсунда одам ажратмасдан жарчи ҳаммани тўйга айтиши минг йиллик одатлигини ҳамма билади. Қорақалпоғистондаги бир овулда яшайдиган 500 кишининг ярмини тўйга айтмасликнинг иложи борми? Хуллас, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос удумларини сақлаб қолиш учун ҳам шу қарорга келинди. Бундан ташқари, «Бойлигинг суратингда акс этсин» деган ҳадис ҳам бор-да. Бор одам қисинмай, имкониятига яраша тўй қилаверсин. Бой одам яхши тўй-томоша қилиб берса, атрофидаги камхаржроқларни таклиф қилса, бунинг нимаси ёмон? Қайтанга уларнинг ҳам кўнгли яйрайди”.

Вазирнинг биринчи ўринбосарининг сўзлари балки, тўғридир, лекин ўзлари айтгандек, ҳар бир вилоятнинг ўз урф-одатлари бор. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир вилоятнинг маҳаллий кенгашларида ушбу масала муҳокама қилиниши ва тегишли қарор қабул қилиб, вилоятда бажарилишини таъминлаши лозим.
Шундагина ҳудудларнинг тарихий ва урф-одатлари бўйича тўй ва маъракалари ўтказилар эди.
Фақат “Сенат қачон қонун қабул қилар экан” деб кутишимиз шарт эмас. Ўзимиз, халқимиз ва халқ сайлаган депутатлар ташаббус кўрсатиб, ҳудудларимизнинг урф-одатларидан келиб чиқиб, сессияда қарор қабул қилишимиз керак.

Олимжон Тўхтаназаров,
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати, O‘zLiDeP аъзоси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир кадрда: дилором исҳақова дўстлар даврасида туғилган кунини нишонлади

23 июнь куни Шоира ва «Бирдамлик Халқ Демократик» ҳаракати аъзоси, ҳуқуқ фаоли Дилором опа Исҳақованинг туғилган куни муносабати билан «Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати» ва ...

Қозоғистон парламентида оав тўғрисидаги қонунга зид ўзгартиш киритилди

Қозоғистон парламенти Мажлиси чоршанба кунги ялпи мажлисида аxборот ва коммуникация масалалари бўйича айрим қонунчилик актларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ...

«milliy» телеканалида диний-тарихий мавзудаги иккита телесериал намойиш этилмайдиган бўлди

Муборак Рамазон ойида «Бани Ҳошимдан чиққан ой» ва «Умар ибн Ҳаттоб» телесериалларининг  такрорий намойишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400